Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистои Ресиубликаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги



Download 7,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet186/197
Sana21.06.2022
Hajmi7,4 Mb.
#688824
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   197
Bog'liq
Valeologiya asoslari (Sayfiddin Faxriddin o\'g\'li)

АЗИЗЛАР, ЭЪТИБОР БЕРИНГ!
Ота-оналаримизнинг хаётии ўгитларидан!
«Бирни кўриб, шукур қил,
Бирни кўриб фикр қил».
(Халқ мақоли)
Ушбу ибораларни ҳар бир инсон доимо ёддан эслаб юришлари керак, 
чунки бунда жуда катга маъно бор. Маълумки, инсон хаёти, турмуш тарзи 
доимо бир хил, текис йулдан бормайди. Бу йўлнинг ўнқир-чўнқир, нотекис 
томонлари, мураккабликлари бисёр. Унга ақц ато этган, одамнинг ҳайвондан 
фарқи ҳам шунда. Қандай яшашлик, ҳаёт кечиришликни ўз ихтиёрига бериб 
қуйилган. Шунинг учун ҳар бир инсон ўз тақдирини, ўзи яхши томонга 
буриши керак. Бунга мисоллар жуда ҳам кўп. Яъни айни ҳакикат: Баъзилар ўз 
хаётини азобу-уқубатлар ила кечиради. Чунки, бунга ўзлари сабабчи 
бўладилар. Уз килмишларига кўра турмуш кийинчиликлари, турли хил 
етишмовчиликлар, ҳар қандай харакат қилса ҳам иши юришмаслик, 
иктисодий танқислик ва энг ёмони, ана шулар сабабли, соғлиғи жойида 
бўлмаган ҳолда кун кечирадилар. Бундай аҳволни улар ўзларидан 
кўрмайдилар. Қандай камчиликлари борлиги ҳақида, балки ўйламайдилар 
ҳам.
Иккинчи гуруҳ кишилар эса юқоридагиларни акси. Тўй-томоша, 
тўкин-сочинлик (айримлари ҳалол меҳнат эвазига, бошқалари-бировлар 
ҳисобига), бисёргарчилик, хатто исрофгарчиликлар ила ҳаёт кечирадилар.
Агарда ўз ҳаётингизни юқоридагиларга солиштириб кўрсангиз, 
ҳаётингиз ўзингизга нисбатан етарли даражада ўртача балки ундан юқори. 
Саломатлигингиз яхши, ҳаётингиз тинч, хотиржамсиз, борган сари 
яхшиликка, 
покликка, одамийликка аста-секинлик билан 
юқорига 
интилаяпсиз. Демак, Сиз тўғри йўлдан кетаётибсиз.
Хулоса шуки, биринчисини кўриб шукурлар қилиб, иккинчисини 
кўриб, фикр қилиб, сабр қилиб, яхши ниятлар билан харакатда бўлиб 
яшашликни мақсад қилиб кўйган инсон ўзи учун, оиласи учун икки дунё 
саодатига замин ясайди. Буни ҳечқачон унутмайлик, Азизлар!
Кимки ҳаётдан олмаса таълим,
Унга ўргатолмас ҳечбир муаллим.
(Рудакий)
www.ziyouz.com kutubxonasi


ТЎ РТЛ И К Л А Р
Она меҳри тенгсиз жаҳонда,
Она-қуёш таратар зиё.
Бир кўлида ухлайди гўдак,
Бир қўлида тебранар дуне.
Яхшилик қолажак яхши одамдан,
Боғу роғ, яшнаган чаман, яхши гап.
Ва лекин қолмаган тариқча нишон, 
Ёмон кимсалардан ҳеч вақо, ажаб.
Андиша қидирма қўрқоқдан сира, 
Яхшилик тилама баттолдан, бекор.
Гар ишонч истасанг кўзига қара, 
Номуссиз кимсадан қидирмагин ор.
ДУНЁ
Дунёни асрасанг, дунёга элтар,
Дунёни хорласанг, рўёга элтар.
Эл бўлган эллашиб элат бўлади,
Тил билган тиллашиб, фозил бўлади.
Бу шундай ғалати бир дунё экан, 
Дардлари давосиз - бедаво экан.
Дунё мухаббатдан тўлиб тошади,
Дунё разолатдан куйиб сўлади.

Download 7,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish