С алом атлик куш андалари
24.
Наркомания, СПИД касаллиги, тартибсиз жинсий алоқада бўлишлик
(секс), жинсий аъзо касалликлари (сифилис, гоноррея) шунинг
кабилар. Қаллоблик, нопоклик, инсонларни ҳафа қилишлик,
тарозидан урушлик, нопок олиб сотарлик, нопок йўллар билан кун
кўришлик ва бойишлик ва бошқалар. Маънавий қашшоқлик,
бировларнинг ютуғини кўра олмаслик, иймондан оқсашлик ва
иймонсизлик,
ёмон
иллатларга
берилишлик,
порахўрлик,
www.ziyouz.com kutubxonasi
текинхўрлик, зўравонлик (мафиозлик) ва шунинг каби бир қанча
салбий омиллар саломатлик кушандалари хисобланади.
Бундай хусусиятларга эга бўлган шахслар хар қандай яхши яшамасинлар,
бойликка эга бўлишларидан қатьий назар хеч қачон тинч ухлай
олмайдилар, оилада барқарорлик ва хотиржамлик бўлмайди, болалар
тарбияси оқсайди, кўпинча соғлом турмуш тарзи бузилади, хар хил
нохушликлар пайдо бўлиши мумкин. Натижада валеологик ҳолат барқарор
бўлмаслиги туфайли, умр қисқара боради.
С оғлом бўлиш лик ва баракали
умр кўриш омиллари
25.
Иқтисодий жиҳатдан доимо ҳар жабҳада ақл-фаросат билан
тежамкорликда яшашлик. “Пул топгандан кўра, ақл топгин”
деган шиор билан яшаб, барча эришган ютуқларини ҳисоб-китоб
орқали, фойдасиз сарфлардан ҳоли бўлган ҳолда, пул ва ва мол-
мулкларини кўпайтира бориб, ҳар эҳтимолга ва келгуси ҳаёт учун
керак бўлган жамҳармага эга бўлишлик.
26.
Маънавий жиҳатдан, аввало “Олим бўлма-одам бўл” деган шиор
билан яшашлик. Уйда, оилада, кўчада, транспортда, жамоатчилик
жойларида
ва
барча
жойларда
ва
ҳолатларда
доимо
маданиятлилик ва хушмуомапалик билан яшашлик.
27.
Мълумки,
кўпчилик-меҳнаткаш
халқ
умрининг
анчагина
қисмини иш жойларида ишлаб чиқариш корхоналарида, бозорлар
ва жамоатчилик жойларида ўтказадилар. Шундай экан, ким
бўлишидан қатъий назар, айниқса раҳбар ходимлар ўзаро ҳурмат,
маданиятли
-
хушмуомалалик
бўлишлари
саломатлик
ва
баракали умр кўришликка асосий замин ҳисобланади.
28.
Физкультура ва спорт бўйича юқорида батафсилроқ тўхталиб
ўтдик. Жисмоний тарбия ва спорт доимий, мунтазам, меёрида
харакатда бўлишлиги энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
29.
Умумий экологик ҳолатларнинг яхшилиги ва борган сари
яхшилана боришининг аҳамияти ҳам ҳаммамизга маълум.
Шунинг учун сув, ҳаво, тупроқ, халқ хўжалигининг барча
турлариларида атроф-муҳитни соғломлаштиришлик барчанинг
бурчи бўлиб қолмоғи даркор.
30.
Маълумки, ҳаётда инсоннинг руҳияти, руҳий ҳолати ҳамма
нарсадан устун туради. Шунинг учун ҳар бир инсон энг аввало
ўзлигини яхши англаб олиши, ўз организмини соғлиғини
мустахкамлаш учун, ўзи учун кайғуриши ва уни амалда
бажариши керак. Ахир “ҳолва” деган билан оғиз чучиб қолмайди-
ку. Тўғрими?!
www.ziyouz.com kutubxonasi
Шундай экан инсон касал бўлмасликка интилиши, соғлом ҳолатида ўз
соғлиғини
мустахкамлаш
учун
харакат
қилиши,
барча
ички
имкониятларини доимо мустаҳкамлаб бориши, сифатли, тартибли,
меёрида овқатланиши, нерв-асаб, эндокрин ва иммун тизимларни
кўзғатувчи, қувватини оширувчи “адаптоген” хусусиятига эга бўлган
воситалардан
-
женьшень,
элеутерококк,
микроэлементлар,
иммуностимуляторлар,
поливитаминлар
ва
бошқалардан
истеъмол
килишлик, ҳамда “Соглом турмуш тарзи”, “Соғлом авлод орзуси” ва яна
энг муҳими “Соғлом авлодни вужудга келтириш учун қайғуришлик”
шиорлари билан яшашлиги, ҳамавақт ота-онасининг хурматини ўз жойига
кўйиб, доимо она тупроғини муқаддас билиб “Ватан туйғуси” ҳамда сабр-
тоқат билан, доимо шукроналар қилиб яшаш керак.
Шундагина, ҳеч шубҳа йўқки, буларнинг ҳаммаси соғлом яшаш ва
узоқ умр кўришнинг асоси - кафолати бўлиб қолади. “Валеология”
фанининг асосий мақсади ҳам шунда, Ҳурматли Азизлар!
Do'stlaringiz bilan baham: |