АЛЛОМАЛАР ВА ХАЛҚИМИЗ БИСОТИДАИ
Одоб ила, сен улуглик олгин,
Ҳикмат гавҳарин қўйнингга солгин.
* * *
Не ўқисанг ўқи, тугатгин бироқ
"Ярим ҳомдан чала пишган яхшироқ".
* * *
Танангда бир аъзо гар бўлса бемор,
Ҳаммасида қолмас сабр ҳам қарор.
* * *
Ота-оналар ичади-ю, болалар жабр-зулмини тортади.
* * *
Одамни йиллар эмас, балки ёмои одатлар қаритади.
* * *
Бефойда ҳаёт-бевакт ўлим билан баробардир.
* * *
Инсон учун ҳаётда энг қимматли нарса бойликми ёки шон-
шуҳратми?
— деб донодан сўрадилар. Доно жавоб берди: Шон-шухрат ҳам,
бойлик ҳам эмас, у-илмдир.
* * *
Эшитган ҳар гапга кўр-кўрона ишонаверма
(Ҳадисдан).
* * *
Ҳақиқат — энг олий неъмат
(Авесто).
* * *
Адлдан жаҳон обод бўлур,
Зулмдан эса вайрон булур (Абдурахмон Жомий).
* * *
Адл ила олам юзин обод қил,
Ҳақ ила олам элин шод қил
(Навоий).
* * *
Адолатлик ҳалқ парвар бўлғил,
Ки то халқи жаҳонга сарвар бўлгил
(Собир Сайҳалий).
* * *
Темирчининг боласи тарбия топса, бўлур олим
Бузилса хулқи, Луқмон ўғли бўлса, бўлур золим (Абдулла Авлоний).
www.ziyouz.com kutubxonasi
* * *
Эшит ота-онанг насихатин, жеркиб қайтарма,
Нарсаларинг кўпайиб яна қутириб керилма
(Махмуд Кошғарий).
* * *
Ота-оналарнинг кексалик вақгида ҳар иккисини рози қилиб,
жаннатий бўлиб олмаган фарзанд хор бўлсин, хор бўлсин ва яна хор
бўлсин (Ҳадисдан).
ҲАЁТИЙ ЎГИТЛАР
1. Ҳаётда ҳар қандай ҳолатда ҳам киши ўзини тутабилишга интилиши
керак.
2. Инсон ҳатто ҳар бир сония вақгини ҳам салбий импулсларсиз
ўтказиши
лозим. Чунки, бундай бўлмас экан у ҳақиқий, доимий умр
эгови бўлиб қолаверади.
3. Норозилик ҳолати, шикоят қилишлик, кайфиятнинг бузуқлиги ҳеч
қачон яхшиликка олиб бормайди ва улар ҳам вақг умр эгови булиб
қолаверади.
4. Ҳар бир яхшиликни ёки, айниқса, ёмонликни ҳам Аллохдан деб
билмоқлик лозим. Чунки, Аллоҳ инсонни синов учун юборган ва Ҳақ
таоло инсонни фақат ва фақат яхшилик учун яратган, ҳамда у ҳамавақт
бандасига узоқ умр тилайди.
5. Инсон борки, у ким бўлишидан катьий назар, бир-бирига яхшилик
қилиб яшаши лозим ва бошқаларга қўлидан келганича (катгами-кичикми
ёки сўздами) ёрдам қўлини чўзиши, яхшилик қилиши керак.
6. Инсонга ота-она томонидан ҳеч қандай норозилик булмаслиги керак
ва фарзандларга эса доимо улардан қуёш нури каби куч-қудрат ёгилиб
туриши лозим.
7. Билингки, кимда-ким ота-онасини ҳаётлигида ҳушнуд этиб, уларнинг
дуосини олган экан ва дуои фотиҳалар билан ёд этиб турар экан, албатта
уларнинг ҳаёти мамнунлик билан ўтади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
8. Оила эр-хотиннинг ўзаро тотувлиги, халоллик, болаларни юксак
маънавият даражасида тарбия қилишлик, нафақат уйга барака ато этади,
балки, ва албатта, у узок умр гарови ҳисобланади.
9. Билйнгки, илм олиш, ҳунар ўрганиш, вақгни зоя кетказмаслик ҳар
бир оила аъзоси учун ҳам фарз, ҳам қарз бўлган чогда, ҳар қандай
қийинчилик улардан юз ўгиради ва ҳаёти мамнунлиқца ўтади.
10. Шунингдек, қайси бир оилада иқгисодият яхши йўлга қўйилар экан
(сувни, пулни, нонни ва бошқа барча нарсаларни тежашлик) бундай
оилага Аллоҳ ўз нурини ёгдиради, барака ато этади.
11. Ва аксинча, кайф келтириб чиқарувчи модцалардан (алкоголли
ичимликлар, чекиш ва бошқалар) қабул қилишлик, бировнинг ҳақидан
қўрқмаслик, нопоклик, маънавий қашшоқлиьслар, билингки, албатта
оилани харобага айлантиради.
? а:
Утдилар-авлодлар, Истиқлол истаб,
ҲАҚ йўлида нажотлар тилаб.
Бизларчи:
Бормоқдамиз шахдам-олға қадамлаб,
Она-Ватан тупроғин МУКАДДАС билиб,
Уни авайлаб, Кўздек-тўтиё айлаб,
Ҳам Истиқдолга мустаҳкам устунлар истаб,
Шукроналар айтиб, қувончла таърифлаб.
Сенчи:
Ватанни-де, ва МУҚАДЦАС бил,
Ота, Она, фарзанд, Тангрини-де ҲАҚ йўл танла.
Тўғри бўлгин,
тўғри яша, ҳам поклик ила,
Илм, хунар, меҳнат, Одамни-де,
БУНДА АДАШМА!
(Муаллиф)
* * *
Ҳақ йўлида ким санга,
Бир ҳарф ўқитмиш ранж ила,
Айламак осон эмас,
Ҳаққин адо юз ганж ила
(А.Навоий).
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |