Абу Ҳомид Ғаззолий айтадилар:
Билингки, Кибру ҳаво, риё, шухратпарастлик, хасад, золимчилик,
адолатсизлик ва шуларга ўхшаш гайриинсоний, феъл ва туйгулар ҳар
кандай жамиятнинг таназзулига сабаб бўладиган қусурлар ҳисобланади ва
натижада жамият инқирозга юз тутади.
Бундай иллатлар “Инсон руҳи”, “Инсон қалби”га оид ҳасталик
бўлгани учун буюк олим Ғаззолий ўзининг “Кўринмайдиган нарсаларни
очиш” (“Мукошафат-ул кулуб”) номли асарида инсонни руҳиятидаги, ўзи
англамаган ҳолдаги, қусурларини очишда, ўзини табиатнинг энг улуг
неъмати эканлигини тан олиши кераклигини англатгани эслатиб, жуда
тўгри ташхис қўйиб, ҳақиқий даволаш усуллари калитини очган.
Ҳақиқатан ҳам олимнинг ҳамда бизларнинг фикримизча, агарда
жамиятда шафқатсизлик ўрнини - марҳамат; кибру-ҳаво ўрнини - одоб,
тавозе; риё ўрнини - ихлос; ҳақсизлик ўрнини - адолат эгалласа бундай
жамиятда, албатта билингки бахт-саодат, қут-барака, рушнолик, тараққиёт
қарор топади.
Ушбу ВАЛЕОЛОГИЯ фани Республикамизда 2000 йилдан бошлаб,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруғи (Президент
фармойиши асосида) махсус курс сифатида ўқитилиб келмоқда, ҳамда
2004-2006 ўқув йилидан эса фан сифатида синовдан ҳам ўтди. Шунингдек
ўқув қўлланмаси ҳам яратилди.
Агарда ушбу китобни ўқиб чиқиб, ЮОдан-ЮООгача бир киши (1%-
0,1) унга тўлиқ амал қилса эди, бу ВАЛЕОЛОГИЯ фанининг буюк
инқилобий (революцион) ғалабаси бўлур эди.
Ишонамизки, нисбатан бўлса ҳам унинг самараси, албатта, 70-80%ни
ташкил қилади, деган умидцамиз. Шундай бўлмокда ҳам.
www.ziyouz.com kutubxonasi
* * *
Ў Қ И Н Г В А Ҳ А В А С Қ И Л И Н Г
ХО Н АДО НДАН БОШ ЛАНУР
Яхши фарзанд ўстиринг, ҳеч ким маломат килмагай,
Сиздан ўрганмай туриб, гўдак хакорат қилмагай,
ОқИл ота-она наслин бефаросат қилмагай,
Ўз-узича ўсса у, озга қаноат қилмагай,
Тарбия кўрган эса, сизни хижолат^қилмагай.
Хонадондан бошланур ёшликданоқнафъу зарар,
Эркаламоқ яхши, аммо хаддидан ошса агар,
У бола бўлгай муаллимларга ҳам бир дардисар,
Бўлмагай яхши билимлик, балки бўлгай дарбадар,
Улгайиб қолганда у сизга итоат қилмагай.
Онда-сонда учрагай халқ ичра бундай беҳунар,
Бир масал бордур, демишлар бириники мингга урар,
Келди, лекин мардлардан дунёга мардоналар,
Шукр этарман сўзларимдан кимки бўлса баҳравар,
Элга нафъи бўлмаса, Чунки китобат қилмагай.
* * *
Яхшилар ёнида юргил сен ўзинг,
Дур бўлсин доимо сўзлаган сўзинг,
Олимга ёндашсанг, очилар кўзинг,
Жоҳилга ёндашсанг, кўрдек бўларсан.
АЙРИЛМ А.
Маст бўлиб юрганча бегона юртда,
Униб - ўсган ўз юртингдан айрилма.
Магрур каклик каби нафс деган дардца
Домга тушиб, қанотингдан айрилма.
Таваккал эт - ҳалққа сиринг бериб бор,
Сабрли бўл,бесабрлик ҳам бекор,
Ҳар қаерга борсанг, насибангдир ёр,
Бой бўлай деб, иззатингдан айрилма!
www.ziyouz.com kutubxonasi
Номардлар ҳам ярамаслар, ночорлар
Тузинг ичиб, ишинг бўлса қочарлар,
Сирингни фош этиб, айбинг очарлар,
Қадринг билган улфатийгдан айрилма!
Гадоларнинг кўнгли шохликни тилар,
Нодон кўнгли ёлгон сўзни рост билар,
Беқадрлар душманингга дўст бўлар,
Таълим берган устозингдан айрилма!
Биров қашшоқ бўлиб,биров бой бўлар,
Ҳар кишининг бахти - иқболи кулар,
Бошга нима келса, тилингдан келар,
Маҳтумқули, ҳалқ ёдидан айрилма!
* * *
Do'stlaringiz bilan baham: |