* * *
Ёшингга ёш қўшади, билакда куч жўшади,
Чеҳранг ёғду сочади. Спорт билан чиниқсанг!
Асло толмас бўласан, касал бўлмас бўласан,
Доим қувноқ юрасан. Спорт билан чиниқсанг!
Эпчил бўлиб ўсасан, кучга тўлиб ўсасан,
Синовлардан ўзасан. Спорт билан чиниқсанг!
( Холмурод Сафар)
* * *
Чекиш ва ичиш одамларни қадим замонлардан ўз
гирдобига тортиб
келган ва ундан жуда ҳам катта ўлпон (жарима) олган ва олиб келмокда:
Ёш умрини ҳазон қилади, танасидан мадорини олади, кувватини
кетқазади, инсониятнинг энг яхши одамларини халокатга йўлиқтиради.
( Жек Лондон)
www.ziyouz.com kutubxonasi
XI Қ И С М
ИБРАТЛИ-ЯКУНИЙ ҚИСМ
ОДАМ УМ РИНИНГ БОСҚИЧЛАРИ ВА ТАРБИЯ
БЕРИШ ЛИК
Одам органимининг ривожланиши доимий - тўхтовсиз жараёндир.
Лекин бу давр кўриб турганизмиздек ўзининг биологик,
морфологик,
биохимик ва фукнционал хусусиятларига кўра бир неча даврларга -
этапларга бўлиниши мумкин. Бундай бўлиниш жуда мураккаб жараён
бўлиб, баъзи бир морфологик кўрсаткичлар бу ўринда исталган аҳамиятга
эга бўлмасдан қолиши мумкин. Шунинг учун ҳам бола ёшли даврини
зтапларга ёки даврларга бўлишда медиклар,
биологлар морфологлар,
биохимиклар антропологлар, географлар ва бошқа кўпгина мутахассислар
қатнашадилар.
Кўпгина давлатларда одам умрини қуйидаги даврларга бўлиш қабул
қилинган:
1.
2.
3.
4.
5.
Энди тугилган давр (чақалоқлик даври) - 1-10 кунгача
Эмизикли даври (кўкрак ёши даври) - 10 кундан 2 ёшгача
Дастлабки болалик даври
Бирламчи болалик даври
Иккиламчи болалик даври
6.
Ўсмирлик даври
7.
Навқиронлик даври
8.
Етуклик даври I даври
II
давр
9.
Кексалик даври
10.
Қариялик даври
11.
Ўта қариялик даври
- 2-3 ёш
- 4-7 ёш
- 8-12ёш (ўғил бола)
-8-11 ёш ( қиз бола)
- 13-16 ёш (ўғил бола)
- 12-15 ёш (қиз бола)
- 17-21ёш (ўғил бола)
- 16-20 ёш ( қиз бола)
- 22-35 ёш (эркаклар)
- 21 -35 ёш ( аёллар)
- 36-60 ёш (эркаклар)
- 36-60 ёш (аёллар)
- 61-74 ёш (эркаклар)
- 56-74 ёш ( аёллар)
- 75-90 ёш
- 91 ва ундан ортиқ ёш.
Кўриниб турибдики, одам туғилганидан
кексайгунича бир неча
даврларни босиб ўтади. Шу даврлар ичида организм ички ва ташқи
факторлар таъсирида бир қанча ўзгаришларга учрайди. Шунинг учун ҳам
шахснинг ривожланишида, унинг камол топишида таълим ва тарбиянинг
аҳамияти ниҳоятда катта.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Илмий маълумотларга кўра, агарда боланинг 4 ёшлик даврини 100%
деб олсак (билиб ва ўрганиб олишлик салоҳияти) у 5-6 ёшга борганда 6-8
мартага, 7-8 ёшида 8-10 мартага (800-1000%га) ошар экан. Аммо 10 ёшдан
кейин 200%-и, 20-30 ёшга бориб 10%-и колар ва келгувси умрига хизмат
қилган экан.
Шундай экан табиат инъом этган қобилият, салоҳият -
имконият бола
тарбиясида мумкин қадар илгари яъни боғча ва мактаб ёшида бўлган
даврларда энг самарали ҳисобланар экан.
Ҳақиқатан ҳам оламга машҳур олиму алломалар (Навоий, Амир
Темур, Улугбек, Абу Али ибн Сино ва бошқалар) ёшдилигаёқ илмга,
билишга интилиб, катга-катта китобларни мутолаа қилишган, ўрганиб ўз
фикрларини бойитишган. Қуръони Каримни ёддан билишган. Имом
Бухорий 10 ёшга етганда 10000 ҳадисни ёддан айта олган. Хаётдан
маълумки, ёш болалар ҳамма нарсага қизиқиб билиб олишга интиладилар.
Катталарни сўроққа тутадилар, хатто айрим болалар бир кеча-кундузда
1000-1200 гача саволлар бериб, кўпини эсда сақлаб қоладилар.
Руҳшуносларнинг исботлашларича, 5-7
яшар боланинг маълумотлар
қабул
қилиш,
хотирада сақлаб
қилиш хусусиятлари
8-9
ёшли
болаларникига қараганда кучлироқ бўлар экан. Модомики шундай экан,
боланинг бу хусусиятларини ишга солиш учун унинг дунёқарашини тўғри
шакллантиришга харакат қилмоқлик лозим.
Ота-онанинг ўз фарзандига дастлабки билим ва малакалар бериши,
Ватан муқаддас эканлигини тушунтириши келгусида бола учун ҳам,
жамият учун ҳам ниҳоятда фойдалидир.
Илмий таҳлилий ахборот
журналида таъкидланишича, тафаккур,
истеъдод зарралари болалик даврларидаёқ шаклланади. Олимларнинг
аниқлашича, бола ақли-фикрини шаклланиш даври асосан 7 ёшгача
қиёмига етар экан. Айнан шу даврда у қандай инсон бўлиб етишишига
замин бўладиган бутун ахборотнинг 70 % ини ўзлаштирар экан.
Демак,
бола тарбиясини, «ҳали ёш, катга бўлса билиб олади» деган
нотўғри фикрдан ҳоли бўлган ҳолда, эрта бошлаб, бунда уларга ўргатувчи
-тарбияловчи шахслар иложи борича, имкон қадар, илмли-билимли,
ҳаётни
яхши тушунган, маънавиятли, маданиятли
Do'stlaringiz bilan baham: