Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet260/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   256   257   258   259   260   261   262   263   ...   292
Bog'liq
1-392

 
Фойдаланилган адабиётлар
1. Каримов И.А. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 
йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган 
иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар 
Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. Халқ сўзи газетаси. 2015. №11. 2 б. 
2. Абдураҳмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти (назария ва амалиёт) (Олий ўқув 
юртлари учун дарслик). Т.:- «Меҳнат», 2004. 428б. 
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Йирик саноат корхоналари билан 
касаначиликни ривожлантириш асосида ишлаб чиқариш ва хизмат ўртасида кооперацияни 
кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, 2006 йил 5 
январь. 
ЎЗБЕКИСТОН ЕНГИЛ САНОАТИГА ИНВЕСТИЦИЯЛАР ЖАЛБ ЭТИШНИНГ 
МУАММО ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ 
Пайзуллаев М.А., Адаҳамова Г.А., Аҳмедова Г.Х. 
Андижон давлат университети 
Аннотация: 
Ушбу 
мақолада 
Ўзбекистонда 
енгил 
саноат 
тармоқарини 
ривожлантириш, унга таъсир этувчи омиллар ва инвестицияларни жалб этиш масалалари 
чуқур таҳлил қилинган. 
Калит сўзлар: енгил саноат, инвестиция, инвестицион шароит, инвестицион лойиҳа, 
инвестор, модернизация, саноат корхонаси. 
Resime: This article analyzes the issues of develotment of light industry in Uzbekistan, 
attracting factors and investment attraction in Uzbekistan.  
Key words: light industry, investiment, investiment climate, investiment project, investor, 
modernization , industrial enter prise.
Ҳозирги кунда енгил саноатда ялпи маҳсулотнинг ўртача бешдан бир қисми, Республика 
саноатида банд бўлган ишчиларнинг учдан бир қисми жамланган. 
Ўзбекистон енгил саноатининг Республика саноатида тутган ўрни ниҳоятда юқори бўлиб, 
уни қуйидагиларда ҳам кўриш мумкин:
1) жами ишчи кучининг учдан бир қисми меҳнат қилиши,
2) истеъмол маҳсулотларининг 50 фоизидан ортиғи ишлаб чиқарилиши,
3) саноат маҳсулотларининг 20 фоизидан ортиғи ишлаб чиқарилиши. 
2012-2017 йиллар давомида қиймати 3,3 млрд АҚШ доллар бўлган 14-та инвестиция 
дастури киритилди. Республика иқтисодиётига 2018 йилда 240,8 млн АКШ доллари 
миқдорида ҳукумат кафолатисиз тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этилди. Бу кўрсаткич 
2017 йилга нисбатан 1,5 марта кўпдир. Шу жумладан, 2018 йилда "Ўзбекенгилсаноат" ДАК 
корхоналарига 848 млн. 
АҚШ 
доллари миқдорида инвестициялар киритилиб, 17 та янги 
қўшма корхона ишга туширилди. 
2018 йилда Республикамизда қўшма корхоналар томонидан 2115,4 млрд. сўмлик саноат 
маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Хорижий инвестициялар иштирокида қўшма корхоналар 


349 
сони 407 тага кўпайиб, 2636 тага етди. 2017 йилда Андижон вилоятида дунёнинг 62 та 
давлати ўртасида ташқи савдо алоқалар ўрнатилиб, экспорт ҳажми 368,7 миллион, импорт 
эса 1,1 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Ўтган даврда вилоятга хорижий сармоялар 
иштирокидаги 34 та корхона жалб этилган бўлиб, уларнинг умумий сони 180 тага етди. 
Дунёнинг 30 та давлати иштирокида ташкил этилган мазкур корхоналарнинг 20 таси 
хорижий корхона ҳисобланади. Енгил, чарм пояфзал ва фармацевтика саноатида 2017-2021 
йилларда Андижон вилоятида 506 та инвестиция лойиҳа амалга оширилиши белгиланди. 
Вилоятда пахта толасини қайта ишлаш даражаси ҳозирги кунда 56%, 2021-йилда 82% га 
еказилиши кутилмоқда. Пахта хомашё эмас, ип калаваси экспорт қилсак, толага нисбатан 1,4 
марта кўп маҳсулот экспорт қиламиз, тайёр маҳсулот қилиб сотадиган бўлсак, экспорт 
ҳажми 6 баробар кўпаяди. 2017-2021 йилларда икки миллиард икки юз миллион АҚШ 
доллари инвестиция жалб этилиб, 120 та корхона ташкил этилиши белгиланиб, 20 таси 
модернизация қилиниши жорий этилди. Натижада тўқимачилик, тикув ва трикотаж 
маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми умумий 2,2 баробарига ошади. Андижонда умумий 
қиймати 200 миллион доллар бўлган инвестиция амалга оширилди. Енгил саноатни янада 
ривожлантириш учун эски корхоналарда ишлаб чиқаришни техника билан қайта жиҳозлаш 
ва замонавий илғор асбоб - ускуналар ва технологиялар жорий этилишини назарда тутиш, 
хорижий 
шериклар 
билан 
унча 
катта 
бўлмаган, 
ихчам 
қўшма 
корхоналарии 
хусусийлаштириш ва хусусий мулк этиб бериш масалаларига ҳар томонлама кўмаклашиш, 
бозор шароитларига мослашмаган улкан корхоналар ташкил этилишига йўл қўймаслик 
вазифаларини амалга ошириш лозим. 
Тўқимачилик саноатидаги инвестицион шароитларни тубдан яхшилаш мақсадида 
республика ҳукумати томонидан 2005 йил 27 январда "Республикада тўқимачилик тармоғига 
инвестициялар жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор қабул қилинди. 2017-2021 
йилларда умумий қиймати 40 миллиард АҚШ доллари миқдорида 649 дона инвестиция 
лойиҳаси режалаштирилди. Мамлакатимизда 2017 йил январь ҳолатига кўра саноат 
маҳсулотлари ҳажми 6,6 % га ўсди. Саноат маҳсулоти 2016 йилга нисбатан 106,6 % га ўсган. 
2016 йилда инвестиция дастури доирасида 5,2 миллиард АҚШ долларлик 164 дона йирик 
ишлаб чиқариш объекти ишга туширилди. 2017 йилда тайёр чарм пояфзал маҳсулотлари 
ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича 6 миллион долларлик 9 дона лойиҳа, тўқимачилик 
тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш бўйича 178 миллион долларлик 15 
дона лойиҳа амалга ошди. Тўқимачилик буюмлари, кийим, чарм маҳсулот ишлаб чиқариш 
111,7 % га ошди. Пахта толасини қайта ишлашда якунланган технологик жараёнларга эга 
бўлган замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш масалалари, юқори сифатли 
рақобатбардош тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ишлаб чиқарилаётган 
тўқимачилик маҳсулотлари умумий ҳажмдан камида 80 фоизининг экспорт қилинишини 
таъминлаш ишлари жорий этилди. 
Тармоқ корхоналарини биринчи навбатда юқори даражада иш билан банд бўлмаган 
меҳнат ресурслари мавжуд бўлган минтақаларда жойлаштириш амалга оширилади. Ундан 
ташқари ушбу дастурга Республика буйича умумий қиймати 1,2 млрд. АҚШ доллари 
миқдорига тенг бўлган инвестицияларни жалб қилиш кўзда тутилган 94 лойиҳа ҳам 
киритилиб, ҳаётга тадбиқ этилади. 
Хорижий инвесторлар учун яратилаётган шарт-шароитлар ва умумий имтиёзлар 
қаторида енгил саноат тармоғи учун ҳам алоҳида имтиёзлар берилмоқда. Жумладан, 
Ўзбекистон Республика Вазирлар Махкамасининг 2005 йил 27 январдаги "Республика 
тўқимачилик тармоғига инвестициялар жалб этиш чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига 
асосан, бир қанча қўшимча имтиёзлар белгиланган. 
Мамлакатимизда қисқа муддатда 2017 йилда 161 дона йирик саноат объекти ишга 
тушди. Биз учун келгуси йилда қўшимча 1,5 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш 
имконини беради. 


350 
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2005 йил 11 
апрелдаги 
"Тўғридан-тўғри 
хусусий 
хорижий 
инвестицияларни 
жалб 
этишни 
рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони мамлакатда 
инвестиция муҳитини яхшилаш, Республиканинг ортиқча ишчи кучи мавжуд бўлган 
минтакаларида янги иш жойларини яратиш ва тўғридан -тўғри хорижий инвестицияларни 
кенг жалб этиш борасида муҳим қадам бўлди.
Инвестицияларни жалб этадиган иқтисодиёт тармоқлари, корхоналарнинг асосий 
фаолияти буйича даромад солиғи, мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш 
ва ҳудудларни ободонлаштириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган 
ягона солиқ тўлашдан, шунингдек, Республика йўл жамғармасига мажубурий ажратмалар 
тўлашдан озод қилинган. 
Республиканинг ортиқча ишчи кучи мавжуд бўлган минтақаларида янги иш жойларини 
яратиш, тўғридан - тўғри хорижий инвестицияларнинг кириб келиши ва қўшма 
корхоналарнинг 
яратилишини 
рағбатлантириш 
мақсадида 
имтиёзлар 
белгиланган. 
Корхоналарни техник қайта жиҳозлаш, модернизация ва тўлиқ реконструкция қилиш, 
шунингдек якунланган жараёнлар мавжуд бўлган корхоналарни яратиш кўзда тутилган. 
Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш ҳудудларда тайёрланаётган пахта толаси умумий 
ҳажмидан камида ярмини мамлакатимиз ҳудудида босқичма - босқич қайта ишлашни 
кўпайтириш, аҳолининг юқори сифатли саноат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, 
46 мингта янги иш ўринлари яратиш ва маҳсулот экспорт қилишни 1,1 млрд. АҚШ 
долларига кўпайтиришга имконият яратади. 
Ўзбекистонда хомашё ресурслари кўплиги, арзон ишчи кучи ва энергия ресурслари 
мавжудлиги, эгалланмаган тўқимачилик маҳсулотлари бозори, инвесторлар 
учун 
яратилаётган шароитлар ва имтиёзлар мамлакатга инвестициялар киритишда инвесторлар 
учун асосий иқтисодий имкониятлар ҳисобланади.
Хомашёлар арзонлиги ўз навбатида маҳсулот таннархи арзонлашуви ва даромаднинг 
ошишига олиб келади, ишлаб чиқариш ҳаражатлари эса бошқа давлатларга қараганда бир 
мунча паст бўлади. 
Мустакилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб, Республикамизда импорт ўрнини 
босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва юқори даражада қўшилган қиймат орттирмасини 
хосил қилиш бугунги кунда ҳар бир саноат корхонаси олдида турган долзарб масалалардан 
бири ҳисобланади. 
Мамлакатимиз томонидан иқтисодиётга хорижий сармояларни жалб этиш учун қулай 
шарт - шароит яратилган ва бундай ҳаракатлар доимо қўллаб -қувватланаяпти. Жумладан, 
хўжалик фаолияти учун барқарор ҳуқуқий меъёрлар яратилмоқда. Корхона фаолиятига 
ортиқча таъсир кўрсатувчи ташқи аралашувлар чекланди ва корхоналарни рўйхатга олиш, 
маҳсулотларга лицензия ва сертификат беришдаги ортиқча жараёнлар камайтирилди.
Инвестицияларни 
жалб 
қилишни 
рағбатлантириш 
мақсадида 
маҳаллий 
ишлаб 
чиқарувчиларга нисбатан қўшма ва хорижий корхоналарга кўпгина имтиёзлар ва 
енгилликлар берилди. Шунинг учун корхоналарни ортиқча ишчи кучи мавжуд бўлган 
минтақалар Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Андижон, Наманган ва Фарғона 
вилоятларининг қишлок ва аҳоли пунктларида жойлаштирилиши кўзда тутилган. 
Хорижий инвесторлар томонидан тўғридан - тўғри ҳусусий хорижий инвестицияларни 
амалга ошириш, ундан ташқари корхонанинг устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг 
улуши камида 50 фоизини ташкил этиши масалалари ҳам ишлаб чиқилди. 
Ушбу корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин тўғридан-тўғри ҳусусий 
хорижий инвестицияларни киритиш ва хорижий инвестицияларни эркин алмаштириладиган 
валюта ёки янги замонавий технологик ускуна тарзида қўйиш, мазкур имтиёзлар қўлланиши 
муддати давомида олинган даромадлар корхонани янада ривожлантириш мақсадида қайта 
инвестициялашга йўналтириш ишлари ҳозирги кунда кенг олиб борилмоқда. 


351 
Шубҳасиз, ушбу имтиёзлар Республикага қўшимча инвестициялар кириб келишини янада 
оширади, енгил саноатни ривожлантириш соҳасидаги мавжуд салоҳиятдан оқилона 
фойдаланищ имконини беради. 

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   256   257   258   259   260   261   262   263   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish