Foydalanilgan adabiyotlar:
1. 2017 — 2021-yillarda O‘zbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor
yo‘nalishi bo‘yicha “Harakatlar stratyegiyasi”.
«Xalq so‘zi» gazetasining 2017-yil 8 fevraldagi
28 (6722)-soni.
2. B.A.Bahritdinov va boshq. “Jahon ijtimoiy-iqtisodiy geografiyasi”. O’quv qo’llanma.
T.; 2008
Internet manbalari
https://www.gazeta.uz/uz/2012/01/21/yil
МЕҲНАТ БОЗОРИДА КАСАНАЧИЛИК ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ОРҚАЛИ АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ОШИРИШ
Нурматов Дилшадбек Набижонович
и.ф.н., доцент
Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университети
e-mail: DNN@mail.ru
Аннотация: Мазкур мақолада меҳнат бозорида аҳоли бандлигини таъминлашда
касаначиликнинг тутган ўрни ва аҳамияти хамда республикамиз минтақаларида унинг
фаолиятини янада ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини ошириш йўллари
кўрсатилган
Таянч сўзлар: аҳоли, бандлик, касаначилик, касаначилик ҳаракати, даромад,
ишсизлик, оилавий тадбиркорлик, оила бюджети, меҳнат бозори
ПОВЫШЕНИЯ ЗАНЯТОСТИ НАСЕЛЕНИЯ ВСЛЕДСТВИИ РАЗВИТИЯ
НАДОМНИЧЕСТВО НА РЫНКЕ ТРУДА
Нурматов Дилшадбек Набижонович
Аннотация:
В данной статье показаны роль и значение надомничества в
обеспечении занятости населения на рынке труда, а также пути дальнейшего
совершенствования этого вида деятельности на территории нашей республики
Ключевые слова:
населения, занятость, надомничество, надомническое движения,
доход, безработица, семейное предпринимательство, семейный бюджет, рынок труда
Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти концепциясига мувофиқ бандлик
сиёсати давлатнинг ижтимоий сиёсатининг ажралмас бир қисми бўлиб ҳисобланади.
Бандликка нисбатан олганда бундай фаол ижтимоий сиёсат фаол меҳнат бозори сифатида
юзага чиқади. Унинг асосий вазифаларидан бири меҳнат бозорининг шаклланишига ва
фаолиятига таъсир этувчи чоралар мажмуасидан унумли фойдаланган ҳолда, биринчи
навбатда, юқори даражадаги ва барқарор бандликка эришиш ва ушбу даражани ушлаб
туришга хизмат қилувчи шарт-шароитларни яратишдан иборат. Шу ўринда муаммо
характерига кўра ва конкрет шарт-шароитда намоён бўлишига қараб энг мос келадиган,
таъсирчан механизмларнинг комплекс қўлланилиши, бевосита ва билвосита, маъмурий
347
ҳамда иқтисодий таъсир чораларининг ишлаб чиқилиши ва қўлланилиши муҳим аҳамият
касб этади. Мамалакатимизда йилдан йилга яратилаётган янги иш ўринлари миқдори
ортиб бормоқда. Жумладан, 2012 йилда 967,5 минг иш ўринлари, 2013 йилда 970 минг иш
ўринлари ва 2014 йилда 1 миллионга яқин иш ўрни ташкил этилди[1].
Аҳолининг бандлиги унинг қайта кўпайиши учун зарур шартдир, чунки
кишиларнинг турмуш даражаси, жамиятнинг кадрлар танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш
ва уларнинг малакасини ошириш, ишга жойлаштириш, ишсизларни моддий жиҳатдан
қўллаб-қувватлаш учун сарф қиладиган чиқимлари аҳоли бандлигига боғлиқдир. Бандлик
инсон ижтимоий камолотининг энг муҳим томонларидан бирини очиб берадики, бу унинг
меҳнат соҳасидаги ва меҳнат билан боғлиқ бўлган эхтиёжларини қондиришга
алоқадордир [2].
Аҳоли бандлигини таъминлашда касаначиликнинг тутган ўрни беқиёс. Касаначилик
ишсизликни бартараф этишнинг асосий йўлларидан бири, йирик ва кичик ишлаб
чиқарувчилар ўртасидаги кооперацияни, шунингдек, аҳоли реал даромадларининг
ўсишининг муҳим омилидир.
Касаначилик ҳаракати – бу ҳунармандларнинг меҳнат шартномалари асосида
ёлланиб ўз уйида, яшаш жойида ишлаши ва хизмат кўрсатиши ҳисобланади. Бу ҳаракатни
амалга ошириш учун ҳунармандлар ва корхона (ташкилот)лар ўртасида шартномалар
тузилиши керак. Шунингдек, бу ҳаракат натижасида аҳолининг айрим гуруҳлари ҳаракат
вакиллари бўлиб майдонга чиқадилар ва ишлаб чиқаришни амалга оширадилар. Натижада
кичик оилавий тадбиркорлик фаолияти шаклланади ва ривожланади. Чунки бу фаолият
орқали ишсизликни бартараф этишда саноат корхоналарининг касаначиларга зарур хом
ашё ва материалларни етказиб бериш асосида оилавий пудратни ривожлантириш,
фуқароларга вақтдан унумли фойдаланиш, шу билан бирга, паст рентабелли ва кўп меҳнат
талаб қиладиган маҳсулотларнинг айрим турларини уй шароитида ишлаб чиқаришни
ўзлаштириш
имкониятини
яратади,
бу
ўз
навбатида
йирик
корхоналар
иш
самарадорлигини оширишга имкон беради.
Кейинги вақтларда касаначилик ҳаракатини ривожлантиришга Республикамиз
ҳукумати томонидан катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 2006 йил 5 январда “Йирик
саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва
хизматлар ўртасидаги кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари”
тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони қабул қилинди[3]. Ушбу
Фармоннинг қабул қилиниши бевосита касаначилик ҳаракатининг янада кенг
ривожланишига сабаб бўлди ва касаначиларга бир қанча янги имкониятларни очиб берди.
Бунинг натижасида эса йирик саноат корхоналари билан касаначилар ўртасида
кооперация алоқаларининг мустаҳкамланиши оила бюджети даромадларини оширишдек
муҳим муаммони ҳал этади, шунингдек, иш билан банд бўлмаган аҳоли сонини кескин
қисқартириш ва унинг фаол қисмини ишлаб чиқаришга жалб этиш имкониятини беради.
Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш билан бир қаторда ходимларнинг ижтимоий
ҳимояланишини таъминлайди. Зеро, касаначи ходимлар билан тегишли меҳнат
шартномалари расмийлаштирилади, меҳнат дафтарчаларига зарур ёзувлар киритилади,
биринчи марта ишга кирган бу тоифадаги ходимлар учун янги меҳнат дафтарчалари
тутилади.
Фикримизча, республикамиз минтақаларида касаначилик фаолиятини янада
ривожлантириш ва шу орқали аҳоли бандлигини ошириш учун қуйидагиларга эътибор
бериши зарур:
миллий хунармандчиликни ривожлантириш йўналишидаги оилавий корхоналарни
имтиёзли кредитлар билан таъминлаш қўламини кенгайтириш;
мамлакатимизда анъанавий хизматлар турларини ривожлантириш, бугунги кун
талабига жавоб берадиган, аммо унутилган айрим хизмат турларини излаб топиш, уларни
тиклашни рағбатлантириш;
348
норасмий фаолият билан банд бўлган “касаначи”ларни расмий фаолиятга
ўтказишга имкон берадиган иқтисодий механизмларни ишлаб чиқиш;
“касаначилик тўғрисида”ги қонунни ишлаб чиқиш;
аҳоли ўртасида касаначилик фаолияти, унинг афзалликлари, касаначиликни
ривожлантириш бўйича ҳукуматимиз томонидан берилган имтиёзлар, янгилликлар
тўғрисида кенг тарғибот ишларини олиб бориш.
Юқоридаги чора-тадбирларни амалга ошириш жойларда касаначилик фаолиятининг
янада ривожланишига, ишсизликнинг камайиши, аҳоли бандлигининг ва аҳоли турмуш
фаровонлигининг ошишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |