343
Табиий ўсиш коэфценти 15,1 промилледан 18,0 промиллегача бўлган қишлоқ
туманлари,Канимех, Нурота ва Канимех туманларидир.
Табиий ўсиш коэфценти юқори кўрсаткичи Учқудуқ туманига тўғри келди, яъни
табиий ўсишнинг нисбий кўрсатгичи 20,0 промиллени ташкил этган.
Аҳоли такрор барпо бўлишида биринчи навбатда оилани ташкил топиши
аҳамиятлидир.Оила шаклланишининг ҳудудий хусусиятлари ва таркибини ўрганиш аҳоли
географиясининг муҳим вазифаларидан ҳисобланади. Оиланинг шаклланиши эса, ўз
ўрнида никоҳ ва ажралиш жараёнлари билан чамбарчас боғлиқдир. Никоҳ эркак ва
аёлнинг тарихан таркиб топган, жамият тамонидан муайян таркиюга солиб туриладиган
ўзаро ҳамда болаларга нисбатан муносабатлари шаклидир. Никоҳ ўз эвалютциясига,
турларига эга бўлган сотциал жараёндир. Никоҳни қайт этиш фуқороларнинг тартиб
қонун ва қоидалари ва диний урф – одатларга кўра амалга оширилади.
Никоҳланувчиларнинг сони ўз навбатида туғилиш даражасига ижобий таъсир кўрсатади.
Навоий вилояти никоҳнинг умумий сонида (9748 та) республикамиз маъмурий
бирликлар ичида ўн учунчи ўринда туради, бу эса аҳолининг умумий сони билан
боғлиқдир. Никоҳга кирувчиларнинг умумий коэффициентида (11,0 промилле) эса юқори
ўринларни эгаллайди. Никоҳга кирувчилар сонини ҳудудий жиҳатларига эътибор
берадиган бўлсак Хатирчи -2100 та, Қизилтепа – 1472 та, Кармана - 1337 та, туманларида
юқори ҳисобланади. Томди -152 та, Конимех – 375 та, Учқудуқ -475 та,қўйи ўринларни
эгаллайди. Бу кўрсатгич туманларнинг аҳоли сони билан боғлиқ. Ҳар минг аҳолига
ўрганадиган бўлсак;
Никоҳнинг умумий коэффициенти паст бўлган ҳудудлар (10, 0 промиллегача);
Навоий, Зарафшон шаҳарлари, Нурота, Томди туманлари.
Никоҳнинг умумий коэффициенти ўртача бўлган ҳудудлар (10,1-12,0 ромиллегача);
Қизилтепа, Навбаҳор, Хатирчи туманлари.
Никоҳнинг умумий коэффициенти юқори бўлган ҳудудлар (12,1 промилледан кўп ) ;
Кармана, Канимех, Учқудуқ туманларидир.
Яна бир демографик жараёнлпрдан бири ажралишдир. Ажралиш эр –хотиннинг
хаётлик даврида никоҳнинг бекор этилишидир. Ажралиш мураккаб социал жараён бўлиб,
қатор омиллар таъсир кўрсатади;Оиланинг таркиби, социал тартиб, билим даражаси ва
савияси, эр – хотин ўртасидаги муносабатлар таъсир кўрсатади. Навоий вилоятида 2012
йилда 718 та ажралиш қайт этилган, яъни ҳар минг аҳолига нисбатан 0,8 промиллени
ташкил этган. Ажралиш жараёнлари шаҳарда нисбатан юқори: Навоий шаҳрида 1,3
промилле, Зарафшон шаҳрида 2,0 промилле, Учқудуқ туманида 1,5 промилле, аксинча
ажралиш коэффициенти нисбатан кам: Томди туманида 0,2 промилле, Нурота тумани 0, 3
промилле, Хатирчи ва Кармана туманларида эса 0,5 промиллени ташкил этган.
Навоий вилояти демографик жараёнлари ва уларнинг ҳудудий жиҳатларини
ўрганишда қўйидаги хулосаларни кўрсатишимиз мумкин. 2012 йилда вилоят демографик
жараёнлари шаҳар ва қишлоқ туманларида катта ҳудудий фарқлар кўзга ташланди.
Табиий кўпайиш кўрсаткичлари қишлоқ туманларида айниқса, чўл ҳудудида жойлашган
олис туманларда юқори бўлди. Никоҳларни бузилиши шаҳарларда юқорилиги билан
ажралиб турди.
Do'stlaringiz bilan baham: