Ключевые
слова:
аридные
климат,
ландшафт,
антропоген-ландшафт,
агроландшафт, техноген ландшафт, земной фонд, ресурс.
AGROLADSHAFT OF THE KASHKADARYA REGION AND GEOGRAPHICAL
FEATURES OF THEIR USE.
Annotation; The paper reviews anthropogenic landscapes of Kashkadarya region.The featuresof
the use of and resources in agrolandshaftes are described.
Key words; arid climate, landscape, anthropogenic- landscape, agro landscape, seliteb
landscape, resource.
Антропоген
ландшафтларнинг
шаклланиши,
турлари
(тузилмаси)
ва
хусусиятларига табиий ва социал-ижтимоий омиллар таъсир кўрсатади. Аҳоли
жойлашуви ҳамда ер ресурсларидан фойдаланишнинг тарихий ва ҳозирги шароитлари
антропоген ландшафтларнинг вужудга келиши ва тарқалишида муҳим омиллардир.
Аҳоли жойлашуви ҳамда ер ресурлардан фойдаланиш тарихий ва ҳозирги
шароитларда антропоген ландшафтларни вужудга келиши ва маданий ландшафтларни
шаклланишида аҳолининг зичлиги маълум даражада ландшафтларнинг ўзгаришига таъсир
кўрсатади. Яъни аҳоли зичлиги қанча катта бўлса, ландшафтларнинг тузилмасида катта
ўзгаришлар бўлади.Аҳоли сонининг кўпайиши билан унинг географик тарқалиши ҳамда
зичлиги ҳам ўзгаради. 1926 йилда вилоятда аҳолининг ўртача зичлиги ҳар 1 км. кв. га 12
338
кишини ташкил этган бўлса, 1991 йилда 59,8 киши ва ҳозирги вақтга келиб 110,0 кишига
етди. Аҳоли деҳқончилик қилинадиган Қарши туманида 257 киши Касби туманларида 284
киши бошқа туманларга нисбатан зич жойлашган бўлса, Миришкор туманида эса 35
кишини яъни, зичлик паст кўрсаткичга эга.
Шунингдек ўртача баланд тоғлар ва баланд тоғлар этакларида Шаҳрисабз, Яккабоғ,
Китоб туманларининг аҳоли энг зич жойлашган антропоген ландшафтлари ҳисобланади.
Қашқадарё вилояти антропоген ландшафтлардан фойдаланиш жараёнида ер фонди
ва унинг таркибидаги тузилмавий ўзгаришларни таҳлил қилиш, уларнинг асосий ва
устувор йўналишларини аниқлаш антропоген ландшафтлардан самарали фойдаланиш ва
маданий ландшафтларни ташкил этишда муҳим ўрин тутади. Ишлаб чиқариш жараёнида
фойдаланиш хусусиятига кўра ер фондини асосий ишлаб чиқариш воситаси сифатида
фойдаланилаётган ерлар ва иқтисодиётнинг саноат ва бошқа тармоқларини жойлаштириш
учун макон вазифасини бажараётган ерлар ҳисобланади.
Қашқадарё вилоятида 1990-йилда жами ер фондининг 97,6 фоизидан асосий ишлаб
чиқариш фондлари сифатида фойдаланилган бўлса, 2017 йилга келиб бу кўрсаткич 97,5
фоизгача пасайди.
Бу, бир томондан, Қашқадарё вилояти иқтисодиётининг қишлоқ хўжалигига
ихтисослашганидан далолат берса, иккинчи томондан таркибий ўзгаришлар секинлик
билан амалга ошаётганлигини билдиради. Жами ер фондида қишлоқ хўжалик ерлари
улушининг камайиб бориши қонуният ҳисобланади, чунки саноат, транспорт ва бошқа
тармоқларнинг ривожланиши, йўллар қурилиши каби жараёнлар қишлоқ ва ўрмон
хўжалик ерларининг бир қисмини улар учун ажратиб беришни тақозо этади. Бу ҳолат ер
ресурсларидан самарали фойдаланишни шарт қилиб қўювчи объектив сабаблардан бири
ҳисобланади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ер фонди таркибини ўрганиш умумий
характерга эга бўлганлиги туфайли ердан оқилона фойдаланиш ва уни ҳуқуқий жиҳатдан
тартибга солиш билан боғлиқ амалий вазифаларни ҳал этиш имконини бермайди.
2017 йил ҳолатига кўра Қашқадарё вилоят ер фондининг энг катта қисми 2461,7
минг гектар бўлиб шундан қишлоқ хўжалигида экинлар экиб фойдаланиладиган ерлар
679,2 гектар, кўп йиллик дарахтлар 37,6 гектар шундан боғлар 18,5 токзорлар 10 гектар,
тутзорлар 8,9 гектар, кўчатзорлар 0,2 гектарни ташкил қилади. Бу эса вилоятда қишлоқ
хўжалигини ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.
Мустақиллик йилларида мамлакатимиз аграр соҳада амалга оширилаётган
иқтисодий ислоҳотлар натижасида аҳолини томорқа ерлари билан таъминланишида
сезиларли ижобий ўзгаришлар рўй берди. Хусусан, 1991-йилда республика миқёсида
аҳоли шахси хўжаликлари учун 100 минг гектар ер ажратиб берилди. Қишлоқ
аҳолисининг ер билан таъминланишидаги бундай ижобий ўзгаришлар нафақат уларнинг
уй-жой билан таъминланишининг ошишига, балки даромад манбаларини кенгайтириб,
ўтиш даврида иқтисодий аҳволининг яхшиланишига ҳам туртки бўлди.
Хусусан, Қарши туманида қишлоқ хўжалиги ерлари жами ер майдонининг 17,1
фоизни ташкил қилади ва бу ,энг аввало, жами ер фондида аҳоли пункти ерлари
улушининг юқорилиги (67,1 % билан изоҳланади. Шаҳрисабз (62,5 %), Қамаши (63.9 %),
Китоб (62.4 %), Деҳқонобод (85.6 %) ва Яккабоғ (86,1%) туманларида қишлоқ хўжалик
ерларининг нисбатан паст улуши жами ер майдонида ўрмон хўжалиги ерларининг
сезиларли салмоққа эга эканлиги билан ажралиб туради.
Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш нуқтаи назардан
қишлоқ хўжалик ерларининг хўжалик мақсадида фойдаланишига кўра таркибини ўрганиш
муҳим аҳамиятга эга. Суғориладиган ерларнинг ҳайдаладиган ерлар ҳажмидаги салмоғи
вилоят туманлари бўйича бир-биридан фарқ қилиб, бу энг аввало, туманларнинг ўзига
хос географик, табиий иқлим шароитларига боғлиқ. Қуруқ ва иссиқ иқлимли шароитларда
фақат суғориш ер ресурслари маҳсулдорлигини оширишнинг энг муҳим ва зарурий усули
ҳамда деҳқончиликни бошқаришнинг албатта амалга оширилиши лозим [1].
339
Арид, иқлимли шароитларда қишлоқ хўжалигида купроқ махсулот етиштришнинг
энг асосий шароити бўлганлиги сабабли суғориш билан боғлиқ бўлган ландшафтлардаги
ўзгаришларни ва агроирригация ландшафтларининг шаклланиши ва ривожланишининг
хусусиятларини мажмуали ўрганиш,уларда юзага келиш эҳтимоли бўлган номақбул
оқибатларини олдини олиш имкониятларини беради [2].
Қишлоқ хўжалиги ерларнинг хўжалик юритиш шакллари бўйича тақсимланишида
юз бераётган ўзгаришларни таҳлил қилиш аграр соҳада амалга оширилаётган иқтисодий
ислоҳотлар кўлами ва сифатига баҳо беришда муҳим ўрин эгаллайди. Қишлоқ хўжалиги
ерларининг жами ер майдонидаги улуши туманлар бўйича бир-биридан сезиларли
даражада фарқ қилади (жадвал).
Таҳлил натижалари шуни кўрсатадики, Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалик
ерларининг асосий қисми яйлов ва пичанзорлар ҳиссасига тўғри келади. Мазкур турдаги
ерларнинг жами қишлоқ хўжалиги ерлардаги салмоғи 1990 йилда 68,6 фоиз ни ташкил
қилган бўлса, 2017 йилга келиб бу кўрсаткич 67,4 % га тенг бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |