Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги


-расм. Ўзбекистон аҳолисининг жинсий таркибида мавсумий ўлим кўрсаткичи (2016 йил)



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet252/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   292
Bog'liq
1-392

3-расм. Ўзбекистон аҳолисининг жинсий таркибида мавсумий ўлим кўрсаткичи (2016 йил) 
Хулоса қилиб айтганда ўлим кўрсаткичлари ҳар бир ҳудудда ўзининг географик 
ўрни ва иқлим хусусиятларига қараб фарқланиб боради. Шундай экан, ўлим 
кўрсаткичлари ошган вақтни аниқлаш тиббий муолажаларни тўғри ташкиллаштиришга 
ёрдам беради. 
Фойдаланилган адабиётлар 
1.
Эргашев А., Руденко И, Давлетов С., ва бошқалар. Барқарор тараққиёт ва 
табиатшунослик асослари. “Baktria press” Т.: 2016. С-192. 
2.
Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси маълумотлари. 
 
ЎЗБЕКИСТОНГА ДЕПОРТАЦИЯ ҚИЛИНГАН КОРЕЙС ХАЛҚИНИНГ 
ФАРҒОНА ВОДИЙСИДАГИ ДЕМОГРАФИК ЖАРАЁНЛАРГА ТАЪСИРИ 
Маҳаммадюнусов Ш. 
Андижон давлат университети 
Аннотация: Мақолада Фарғона водийсига депортация қилинган корейс халқи 
тарихини ёритувчи нашр этилган адабиётлар ва архив ҳужжатлари тўпламлари таҳлил 
этилган. Фарғона водийси вилоятларига кўчириб келтирилган корейс халқининг миқдори 
бўйича сатистик маълумотлар ҳамда демографик жараёнлари келтирилган.
Калит сўзлар: архив ҳужжат тўпламлари, корейслар, демография,Фарғона, 
Андижон, Наманган, Узоқ Шарқ. 
Abstract: The article analyzes collections of archival documents covering the history of 
deported Koreans in the Ferghana Valley. Statistical data on the amounts of exiled populations 
in the regions of the Fergana Valley are given. 


335 
Key words: a collection of archival documents, Koreans, demography, Ferghana, Andijan, 
Namangan, Dalnevostok.
 
Маълумки, муайян давлатнинг демографик жараёнлари ўзгаришига бир неча 
омиллар сабаб бўлиши мумкин. Шундай омиллардан бири халқларнинг ўзи яшаб турган 
жойдан бошқа юртга мажбуран кўчириш –депортация сиёсатидир. Буни биз биргина 
корейс халқи мисолида кўришимиз мумкин. Корейс халқининг Ўзбекистонга оммавий 
кўчирилганига бу йил 81 йил бўлади.
Бу қандай содир бўлган эди ? 
Корейс халқининг Узоқ Шарқдан депортация қилинишининг расмий асосига 1937 
йил 21 августда И.Сталин ва В.Молотовларнинг имзоси билан тасдиқланган
“Социалистик халқларнинг чегара бош худудларидан тортиб олиниши тўғрисида” СССР 
Халқ Комиссарлари кенгаши ва КПСС Марказий Қўмитасининг қарори билан 
белгиланади. (Бу вақтда СССРнинг Япония билан муносабатига дарз кетган эди) 
Мазкур қарорга кўра “Япониялик жосусларнинг Узоқ Шарқ ҳудудига киришига йўл 
қўймаслик учун” қуйидаги тадбирларни амалга ошириш белгилаб берилган эди: 
1.
Узоқ Шарқдаги барча корейс халқларини Жанубий Қозоғистон вилоятига, Орол 
денгизи бўйларига, Балхаш ва Ўзбекистон ССРга кўчириш. 
2.
Корейс халқини кўчириш ишларини 1938 йил 1 январгача тугатиш. 
1937 йил 5 сентябрда СССР Халқ Комиссарлари Советининг “Корейсларни 
Қозоғистон ва Ўзбекистон ССРга ҳисоб – китобли, тартиб билан кўчириш тўғрисида” ги 
№ 1527-349 сс сонли қарори чиқди. Қарорга кўра 74 500 корейс халқи зудлик билан 
Қозоғистон ва Марказий Осиёга кўчирилади. [1.19] 
1937 йил 7 октябрда СССР Халқ Комиссарлари Советининг “Узоқ Шарқдан 
корейсларни навбатдаги иккинчи кўчиришнинг хисоб – китоби бўйича” № 1772-388 сонли 
қарори чиқди. Бу қарор корейс халқини кўчиришнинг тўла-тўкис тугатилиши хисобланиб, 
улар Ўзбекистон ва Қозоғистонга кўчирилиши кўрсатиб ўтилган. [1.19] 
1937 йил 25 октябрда Узоқ Шарқдан корейсларни кўчириш якунланади. 36 442 
корейс оиласи-171 781 киши 124 эшелонда ўзи яшаб турган Узоқ Шарқдан кўчирилади. 
Улар қуйидагича тақсимланади: асосий қисми Ўзбекистонга 16 272 оила ёки 76 525 киши 
ва Қозоғистонга 20 170 оила ёки 95 256 киши, [1.20] кичик гуруҳлар эса Қирғизистон 
ҳамда Тожикистонга жўнатилади. 
1937 йил 16 сентябрда Ўзбекистон ССР ХКСнинг “Корейс хўжаликларини 
жойлаштириш тўғрисида” ги қарори чиқади. М.Д.Теннинг тадқиқотига кўра 1937 йил 10 
ноябрь ҳолати бўйича ҳаммаси бўлиб Ўзбекистонга 16 307 корейс хўжаликлари 
жойлаштирилади. [2.98] 
Қозоғистон ССРнинг НКВД бўлими республиканинг 4 областида 95 256 корейс 
яшашлигини маълум қилади. Ўзбекистон ССР НКВД бўлими эса аниқ маълумотни тақдим 
этган бўлиб, 1938-1939 йилларда 16 397 оилада 74 500 корейс истиқомат қилишини 
маълум қилади. Улар мос равишда Андижон областига 829 хўжалик (3541 киши), Фарғона 
областига 823 хўжалик (2814 киши), Наманган областига 314 хўжалик (1526 киши) 
кўчирилган бўлса қолганлари Республикамизнинг бошқа вилоятларига кўчирилган. [1.23]
Кўчириб келинган корейс халқи Ўзбекистондаги демографик жараёнларга таъсир 
ўтказиб, республика ахолиси миллий таркибининг бойишига олиб келди. 
Дастлаб, корейслар республикамизнинг 222 та колхозларига жойлаштирилган бўлиб, 
шаҳарга нисбатан қишлоқ жойларида кўпчиликни ташкил этган. 1938 йилнинг 15 
ноябригача Фарғона вилоятидаги 64 та колхозга 1130 та корейс хўжалиги 
жойлаштирилган [3.170]. 1939 йилги Бутуниттифоқ аҳоли рўйхатида қайд этилишича, 
Фарғона вилоятида корейслар сони 10572 кишини ташкил этган [4.74]. 
1938-1939 йилларда Тошкент вилоятининг Бекобод туманида биринчи корейс 
колхозлари “Авангард”, “Правда”, “Новый быт” ташкил топди. Кейинчалик кўчириб 
келинган корейс халқининг ташаббуслари билан Республикамизнинг барча вилоятларида 
50 та янги колхозлар тузилди. Уларнинг кўпчилиги Узоқ Шарқнинг номлари - “Полярная 


336 
звезда”, “Северный маяк”, “Политотдел” ва бошқа номлар билан атала бошланди. Янги 
ташкил этилган колхоз аъзоларининг аксариятини корейслар ташкил этган эди
[5] . 
Худди шундай ташаббус билан тузилган корейс колхозларидан бири Жалақудуқ 
туманига кўчириб келтирилган корейслар томонидан ташкил этилган “Красный партизан” 
колхозидир [6.43-46] . Бу колхознинг ташкил этилишида 51 нафар корейс колхоз аъзосининг 
фаол иштирокини архив материаллари асосида билиб олишимиз мумкин [7. 63-64]. 
Корейс халқининг водий ахолиси сонидаги улушининг ортиб боришини ички ва 
ташқи кўчириш сиёсатининг давом эттирилишида кўришимиз мумкин. Биргина Андижон 
областида 1940-50 йилларда чўл ҳудудларининг ўзлаштиришга киришилиши билан 
нафақат област ахолисининг сони, балки корейс миллатининг ўсишига олиб келди. Бунда 
асосан, Бўз туманига Тошкент вилояти ва Қозоғистондан бошқа миллатлар билан бир 
қаторда корейсларнинг ҳам келишини мисол қилиб олишимиз мумкин. [8.224]. 
1946 йил 2 августда СССР Ички Ишлар Министрлигининг № 196 сонли корейсларга 
янги паспорт бериш бўйича директиваси чиқади. Директивага кўра махсус кўчирилган 
бошқа халқлардан фарқли ўлароқ корейслар фақат Ўрта Осиё Республикаларида эркин 
кўчиб юриш ҳуқуқига эга бўлади. [1.25]. 
Ўзбекистонга кўчириб келтириган корейс халқи Марказий Осиё худудидан 
ташқарига чиқиши мумкин эмас эди. Бу ҳолат эса демографик жараёнларга ўз таъсирини 
ўтказиб турган.
Ўзбекистон ССР Иш Бошқаруви Кенгаши Министрлигининг махсус бўлими 1958 
йил 5 февралда Андижон область ижроия комитетига йўллаган хатида Корея Халқ 
демократик Республикасининг фуқароси Хан Александр Дмитриевичнинг Жалақудуқ 
райони Охунбобоев қишлоқ советида яшовчи қариндошларини кўриш учун амалий ёрдам 
беришлиги кўрсатиб ўтилади. [8.12].
Корейс халиқнинг Ўзбекистон умумий аҳолисининг шаҳар ва қишлоқдаги миллий 
таркибидаги нисбатини оладиган бўлсак, ўзгаришлар рўй берганини кўрамиз. 1939 йилги 
Бутуниттифоқ ахолини рўйхатга олиш якунларига бўйича Ўзбекистон умумий ахолисига 
нисбатан корейсларнинг улуши шаҳарларда 0,8% ва қишлоқларда 1,3 % ташкил этган. 
1959 йилда шаҳарларда 1,6, қишлоқларда 1,75 % корейслар истиқомат қилишган. Ўтган 
асрнинг 70 йиллар охирига келиб вазият ўзгарди. Энди қишлоқларга нисбатан шаҳарларда 
корейслар кўпроқ истиқомат қила бошлашган. 1979 йилда шаҳарларда 1,9 %, 
қишлоқларда 0,5 % ташкил этган бўлса, 1989 йилга келиб бу кўрсатгич 1,9% га 0,3 % га 
етган [9. 118-119].
Умумий хисобда корейсларнинг ўсиш динамикаси қуйидагича кечди: 1938 йилда 
74,5 минг, 1959 йилда 138 минг, 1979 йилда 163 минг, 1989 йилда Ўзбекистонда 183 минг 
корейс рўйхатдан ўтган. 
Бугунги кунда Республикамизда 175-180 минг атрофида корейс миллати мавжуд. 
Ўзбекистоннинг корейс жамоаси МДҲ давлатлари орасида энг йириги (Россия 
Федерациясида 140 минг, Қозоғистонда 100 минг, Қирғизистонда 20 минг, Украинада 15 
минг) ҳисобланади.
Корейс халқи бугунги кунда деярли барча вилоятларимизда истиқомат қилишади. 
Хусусан, Фарғона вилоятида 9 минг, Наманган вилоятида 3 минг ва Андижон вилоятида 
2,8 минг нафар корейс халқи бор. [10].
Корейс халқи ўтган 80 йилдан ортиқ давр мобайнида Ўзбекистон халқиниг ажралмас 
бир қисмига айланди. Ҳозирги ўзбек корейсларининг 90 фоиздан ортиғи “буюк” кўчириш 
(депортация)дан кейин туғилган ва Ўзбекистонни ҳақли равишда ўз ватани деб биладилар. 
Улар бошқа миллат вакиллари билан бир қаторда бугунги Ўзбекистон Республикасининг 
ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, умуман барча соҳаларида самарали меҳнат қилишиб, 
тараққиётимиз учун улкан хиссаларини қўшиб келишмоқда.

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish