Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Абдуллаев С.И., Назаров М.Г. Суғориладиган ҳудудларда антропоген ландшафтларнинг
шаклланиш хусусиятлари // Ўзбекистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг долзарб
масалалари. Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Самарқанд –2013.
Б. 53-54.
2. Назаров М.Г. Қашқадарё воҳаси ландшафтларининг экомелиоратив ҳолати // Водий
воҳалар: табиати, аҳолиси, хўжалиги. Республика илмий-амалий конференцияси
материаллари. Андижон – 2012. Б. 201-203.
3. Файзуллаев М.А. Ер ресурслардан қишлоқ хўжалигида фойдаланишнинг минтақавий
хусусиятлари (Жанубий Ўзбекистон мисолида) // Ўзбекистон география жамияти
ахбороти.44-жилд. Тошкент, 2014. Б.23-
341
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДЕМОГРАФИК ЖАРАЁНЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ҲУДУДИЙ
ЖИҲАТЛАРИ.
Норов Ш.Ш., Катта ўқитувчи
Навоий давлат педагогика институти
Annotatsiya: Ushbu maqolada Navoiy viloyatining demografik salohiyati, hududlar
bo’yicha tabiiy ko’payish va mexanik ko’payishi, tug’ilish va o’limga ta’sir etuvchi turli omillar
haqida ma’lumotga ega bo’lish mumkin.
Kalit so’zlar: aholi, tabiiy ko’payish, demografik jarayonlar, aholining takror barpo
bo’lishi, demografik salohiyat
DEMOGRAPHIC PROCESSES IN NAVOI REGION AND THEIR TERRITORIAL
DIFFERENCES.
Norov SH,
Senior teacher Navoi State Pedagogical Institute
Annotation: This article provides information on the demographic potential of Navoi
region, the natural reproduction and mechanical growth of the region, various factors affecting
birth and death.
Key words:
Population, natural reproduction, demographic processes,
population
rebuilding,demographic potencial
Замонавий иқтисодий ва ижтимоий географиянинг вазифаларидан дставбири
аҳоли ишлаб чиқариш фаолиятини ҳудудий хусусиятларини, уларга таъсир этувчи
иқтисодий, ижтимоий ва демографик омиллар таъсирини, аҳоли прогнозини ўрганишдир.
Демографик жараёнлар ва аҳоли такрор барпо бўлишидаги ҳудудий жиҳатларини
ўрганишда демографик ҳолатини тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эга. Ҳудуднинг
демографик вазиятини шаклланишида демографик жараёнлар алоҳида аҳамиятга эгадир.
Асосий демографик жараёнларга туғилиш, ўлим, табиий кўпайиш, никоҳ ва ажралиш
киради. Ушбу жараёнларни республикамиз ва унинг алоҳида минтақалари миқёсида
ўрганиб чиқиш кийинги йилларда ўзининг муҳимлиги билан алоҳида аҳамият касб
этмоқда.
Навоий
вилоятининг
демографик
салоҳияти
унча
катта
эмас.
Вилоят
мамлакатимизда аҳоли сони бўйича фақатгина Сирдарё вилоятидан олдинда туради.
Майдони 111,0 минг.кв.км.ёки республика ҳудудининг 25 фоизини ташкил этган ҳолда
аҳоли сони эса, 957,8 минг киши (01.01.2018) ёки республика аҳолисининг 3 фоизини
ташкил этади. Вилоят аҳолисининг зичлиги ҳар кв. км га 8,6 киши тўғри келади.Вилоят
аҳоли сони ва унинг зичлиги жуда катта ҳудудий фарқларга эга. Аҳоли сони бўйича
вилоятда Хатирчи туманидан (191,623минг киши.) Томди тумани (15,390 минг киши.)11,5
марта кичик. Аҳоли зичлиги бу ерда республикамиздаги жуда паст бўлган туманлар
Томди тумани (ҳар кв. км га 0,33киши), Учқудуқ тумани (ҳар кв. км га
0,74киши),шунингдек, аҳолиси нисбатан туманлар Хатирчи туманининг аҳоли зичлиги
(ҳар кв. км га 125,8киши), Кармана тумани (ҳар кв. км га 116,5киши),туманлари мавжуд.
Аҳолига оид бундай ҳудудий фарқларни демаграфик жараёнларда ҳам кўришимиз
мумкин.
2017 йилда вилоятда туғилиш даражаси 21,6 промиллени ташкил этган ҳолда
маъмурий бирликлар бўйича катта ҳудудий фарқларга эга.Туғилиш даражасининг
ҳудудий фарқларига кўра вилоят шаҳар ва туманларини учта гуруҳга бўлишимиз мумкин;
Туғилиш даражаси паст бўлган ҳудудлар: Навоий шаҳри, Қизилтепа, Навбаҳор,
Томди туманлари;
Туғилиш даражаси ўртача бўлган ҳудудлар: Зарафшон шаҳри, Кармана, Нурота,
Хатирчи туманлари;
Туғилиш даражаси юқори бўлган ҳудудлар: Учқудуқ ва Канимех туманларидир.
342
Демографик вазиятнинг шаклланишида ўлим ҳам асосий жараёнлардандир.Ўлимга
таъсир этувчи омиллар икки гуруҳга яъни эндоген ва эгзоген омилларга боғлиқ бўлади.
Эндоген омиллар ички омиллар бўлиб, инсон организмидаги ўзгаришлар бўлган
омиллардир. Эгзоген омиллар эса ташқи омиллар бўлиб, улар таўқи муҳит таъсирида
содир бўлади. Вилоят ўлим кўрсаткичларига иккинчи омилнинг таъсири каттадир.Навоий
вилоятининг мулоқ сони 4495 кишини ташкил этган, яъни ўлимнинг умумий коэфценти
4,7 промиллнга тенг бўлган.Ўлим кўрсаткичларида ҳам шаҳар ва қишлоқ туманларида
ҳудудий фарқлар яққол кўзга ташланади.
Ўлимнинг умумий коэфценти нисбатан кам бўлган ҳудудлар (4,5промиллегача),
Зарафшон шаҳри, Навбаҳор, Томди, Қизилтепа туманлари.
Ўлимнинг умумий коэфценти ўртача бўлган ҳудудлар (4,6-5,0промиллегача),
Навоий шаҳар, Хатирчи, Кармана, Нурота туманларидир.
Ўлимнмнг умумий коэфценти нисбатан юқори бўлган ҳудудлар (5,1 промилледан
юқори), Учқудуқ ва Канимех туманларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |