Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Мирзиёев Ш.М. “Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо
этамиз”. –Т., “Ўзбекистон”, 2017.
2. Солиев А.С. “Ўзбекистон географияси”. –Т., “Университет”, 2014.
3. Ғуломов С., Убайдуллаева Р., Аҳ медов Э. “Мустақил Ўзбекистон”. –Т., “Меҳнат”, 2001.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 7-февралдаги “Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-
4947-сон. Фармони
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ИЖТИМОИЙ СОҲАЛАРИ: МУАММО ВА
ИСТИҚБОЛЛАРИ
Пайзуллаев Маруфжон Абдухолиқович
Андижон давлат университети
Аннотация: Ушбу мақолада Андижон вилояти ижтимоий соҳаларини
ривожланиши, уларнинг ўсиш суръатлари, муамолари каби масалалар иқтисодий
географик жиҳатдан таҳлил қилинган.
Калит сўзлар: Ижтимоий тармоқлар, меҳнат ресурслари, ижтимоий фаолият,
ижтимоий химоя, реконструкция қилиш, комунал хизматлар, инфлятция, ижтимоий
инфратузилма.
SOCIAL PROTECTION OF THE ANDIZHAN REGION: PROBLEMS AND IMPLEMENTS
Payzullaev Marufjon Abduhalikovich
Andijan State University
Resime:
This article analyzes economic geographical aspects of development of social sphere of
Andijan region, their growth rates and problems.
Key words:
social networks, labor resources, social activity, social protection, reconstruction,
communal services, inflation, social infrastructure.
Андижон вилоятида ижтимоий соҳалар тараққий этиб бормоқда. Мазкур
соҳаларнинг Ўзбекистон иқтисодиётидаги роли ва аҳамияти ҳам ошиб бормоқда. Буларни
ЯИМ ва аҳоли улушининг ўсаётганлигида ҳам кўриш мумкин. 2004 йилда республикамиз
иқтисодиёти тармоқларида банд бўлган жами аҳолининг 21 фоизи ижтимоий соҳаларнинг
хиссасига тўғри келган бўлса, хозирги кунда жами банд аҳолининг ярмидан кўпи
ижтимоий соҳалар ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият олиб бормоқда.
Андижон вилоятида ижтимоий тармоқларнинг ривожланиши энг аввало
давлатнинг фуқаролар турмуш фаровонлигини таъминлашга қаратилган ижтимоий
сиёсатига ҳам боғлиқ. Вилоятда ижтимоий тармоқларнинг ҳолати миллий иқтисодиётнинг
ривожланиш даражаси ва йўналиши, мавжуд молиявий, моддий ва меҳнат ресурсларидан
фойдаланиш самарадорлигига боғлиқ.
Республикамиз бозор муносабатларига ўтишнинг дастлабки йилларида ҳудди ўтиш
иқтисодиётининг бошқа мамлакатлари сингари, ижтимоий муаммоларнинг кескинлашуви
кузатилди. Бундай ҳолатда давлат ижтимоий фаолиятининг кенгайиши юз бериб, ушбу
мақсадларга ажратилган бюджет харажатларининг катта қисми ижтимоий соҳаларга
сарфланмоқда. Яъни Ўзбекистон Давлат бюджети харажатларининг 60 фоизи ижтимоий –
маданий соҳага: таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, аҳолининг кам таъминланган
қатламларини ижтимоий химоялашга йўналтирилмоқда.
Бу борада 2017 йилнинг 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг Давлат бюджети лойиҳасига бағишланган кенгайтирилган йиғилишида
“2018 йилда ҳам ўтган йиллардаги каби ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб -
352
қувватлаш харажатлари устиворлиги сақланиб қолинади”20 деб таъкидланиб, ижтимоий
соҳаларни молиялаштириш учун давлат бюджетидан 34,7 триллион сўм маблағ
йўналтириш ҳам эътироф этилди.
2018 йилги Давлат бюджети параметрларида қабул қилинган давлат дастурларини
амалга ошириш учун 8,5 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтириш таклиф этилган
бўлиб, улар хусусан: 2017-2021 йилларда Мактабгача таълим тизимини янада
такомиллаштириш дастури доирасида 14 та мактабгача таълим муассасаси объектини
реконструкция қилиш, 157 та объектни мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун 815
миллион сўм маблағ (шундан 193 миллион сўм – халқаро молия институтлари
маблағлари) йўналтириш. Бу – 2017 йилга нисбатан қарийб 3 баробар кўпдир.
48-та олий таълим муассасаларининг моддий - техник базасини ривожлантиришга
559,1 миллиард сўм ажратиш кўзда тутилган, бу эса ўтган йилга нисбатан 1,5 баробар кўп
демакдир. Ундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга
ташрифлари давомида белгиланган топшириқлар ва Давлат дастурида назарда тутилган
вазифаларга асосан 296 та тиббиёт муассасасини қуриш, реконструкция қилиш ва
мукаммал
таъмирлаш
ишларига
753,6
миллион
сўм
йўналтирилди.
Тиббиёт
муассасаларини энг аввало, оилавий поликлиникаларни, шошилинч ва тез тиббий ёрдам
муассасаларини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни оширишга
915,4 миллион сўм ёки ўтган йилга нисбатан 2,5 баробар кўп маблағ сарфланадиган бўлди.
Уларни жиҳозлаш учун эса 50 миллиард сўм ажратиш кўзда тутилган.
Уй - жой коммунал хизматлар кўрсатиш ишларига харажатлар 228,6 миллиард
сўмни ташкил этади, шу жумладан, кўп қаватли тураржойларга туташ ҳудудларни
ободонлаштиришга 47,2 миллиард сўм, кўп қаватли тураржойлар фондининг лифт
ускуналарини таъмирлаш ва алмаштиришга 22,4 миллиард сўм йўналтирилди.
Бозор муносабатларига ўтишнинг дастлабки йилларида инфлятция ва ишлаб
чиқаришнинг пасайиши, бюджет тақчиллиги, аҳолининг кам таъминланган қисмини
ҳимоялаш зарурияти шароитида республикамиз ҳукуматининг ижтимоий соҳаларга
сарфланадиган харажатлар ҳажмини камайтирмасликка қаратилган харажатлари мазкур
соҳага сарфланган харажатлар динамикасида ўз аксини топади.
Аҳолини яшаш шароити кўп жиҳатдан ижтимоий инфратузилма шаҳобчаларининг
қай даражада ривожланганлигига боғлиқ. Бу борада айниқса, аҳолининг тоза ичимлик
суви, газ ва электр – энергия билан мунтазам таъминланиши катта мазмун касб этади.
Бугунги кунда, айниқса қишлоқ аҳоли пунктларида водопровод тармоқларини
кенгайтириш ва модернизация қилиш дастурини амалга ошириш долзарб масалалардан
бири бўлиб турибди. Айни пайтда махсус дастур доирасида 9 минг километр водопровод
тармоқлари. 1400 қудуқ ва 3600 сув иншоатини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Бу
Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Самарқанд,
Тошкент ва Хоразм вилоятларидаги 3,2 миллион аҳолини қўшимча тоза ичимлик суви
билан таъминлаб, мамлакат бўйича аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган талабини
қондириш кўрсаткичини 67 фоиздан 84 фоизгача кўтариш имконини беради. Бу
вазифаларни амалга ошириш учун мамлакатимизда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш
вазирлиги ташкил этилди ва молия вазирлиги ҳузурида “Соф ичимлик суви” жамғармаси
фаолияти йўлга қўйилди.
Умуман, аҳоли сонининг кўплиги, унинг сонини ошиб бориши, ер ва сув
захираларининг етишмаслиги минтақа ижтимоий – иқтисодий ҳолатига жиддий таъсир
кўрсатади. Бундай кескин вазиятдан чиқиш йўлларидан бири саноатлашув ва
урбанизацияни қўллаб қувватлаш, замонавий инфратузилмалар асосида индустрия –
инновация, ўсиш қутб ва марказларини вужудга келтириш бўлиши мумкин. Бундай
стратегик йўналиш мамлакатимизнинг аҳоли зич жойлашган бошқа воҳа ва водийлари
20
. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9-декабрь “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилга мўлжалланган асосий макроиқтисодий
кўрсаткичлари” Давлат бюджети лойиҳасига бағишланган кенгайтирилган мажлиси // Халқ сўзи, 2017 йил 12 декабрь
353
учун ҳам мосдир. Бинобарин, истиқболда бу борада ҳам давлатимиз минтақавий сиёсати
доирасида ислохатлар амалга оширилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |