Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги


Key words: water source, underground waters, wells, hydro-technologic engineering  works, water resources assessment, innocuous technologies



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet263/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   259   260   261   262   263   264   265   266   ...   292
Bog'liq
1-392

Key words: water source, underground waters, wells, hydro-technologic engineering 
works, water resources assessment, innocuous technologies. 
Табиатдаги деярли барча жараёнларда сув иштирок этади. Энг муҳими шундаки, 
тирик моддаларнинг пайдо бўлиши мавжудлиги ва ривожланиши сув билан боғлиқ. Сув 
Ернинг ривожланишида муҳим рол ўйнайди. Сув – ҳаёт манбаидир. Оламда бу минерални 
ўрнини босадиган бошқа модда йўқ. Сувни бошқа модда билан алмаштириб бўлмайди. 
Агар у танқис бўлса дард кўпаяди, атроф қуриб-қовжирайди, тупроқда ҳеч нарса 
унмайди, ҳаёт сўна бошлайди. Бугунги тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, инсон 
саломатлигига салбий таъсир этаётган зарарли омилларнинг 30-40 фоизи сув таркибининг 
бузилишига тўғри келади. 
Ўзбекистон ҳукумати Фарғона водийси аҳолисини 2022 йилга қадар ичимлик суви 
билан таъминлаш тизимини яхшилашга қаратилган чораларни тасдиқлади. 
Бугунги кунда Фарғона водийсида марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш 
тизими ўртача 71 фоизни ташкил қилмоқда. Жумладан Андижон вилоятида — 74,6 фоиз, 
Наманганда — 65,2 фоиз ва Фарғонада — 74,1 фоиз. 
Аҳоли истеъмол қиладиган асосий ичимлик сув манбаи – ер ости сувларидир. 
Афсуски, бундай манбаалар ҳамма жойда ҳам йўқ. Устига устак уларнинг айримларида 


354 
сув сифати бузилгани қайд этилмоқда. Яна бир муаммо мавжуд қудуқларда (скважина) 
ўрнатилган асбоб ускуналар ҳам эскирган ва айримлари ишдан чиққан. 
Ушбу муаммолар, аҳоли сони доимий равишда ўсиб бораётган, кўплаб янги 
иншоатлар қурилаётган ҳудудда муаммони янада мураккаблаштирмоқда. 
Шу сабабдан ҳудудларда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш тизимини қайта 
кўриб чиқиш, уни яхшилаш ва кенгайтиришга қаратилган дастур қабул қилинди. 
Ушбу дастур доирасида, мутахасисслар кенг кўламли гидрогеологик ишлар амалга 
ошириб, Фарғона водийси минтақасини ичимлик сув заҳираларини баҳолаш ва унинг 
ҳажмини ошириш билан шуғулланади. Ушбу мақсадлар учун 54 млрд. сўм маблағ 
ажратилган. 
Маблағнинг 1,3 млрд сўми 570 та қудуқларни таъмирланиши ва қайта қуришга 
сарфланади. Натижада суткасига аҳолига еткизиб берилаётган ичимлик суви ҳажми 338,3 
минг кубометрни ташкил қилади. 
Андижонда аҳолини ичимлик суви билан таъминлашга 54 миллион доллар кредит 
ажратилди ва бундай чора-тадбирлар капитал маблағ сув манбаларини реконструкция 
қилиш жараёнида ресурслардан фойдаланишнинг янги, тежамкор усулларини, шунингдек 
сувни тозалаш бўйича инновацион технологияларни жорий этиш имконини берди. 
Бундан ташқари ичимлик суви манбаларини янгилаш учун Осиё Тараққиёт ва 
тикланиш банки ҳам «Андижонсувоқава» МЧЖга 7,7 миллион долларлик имтиёзли 
кредит тақдим этди. Ушбу маблағ вилоят марказидаги учта кўча аҳолисини тизимли 
равишда сув билан таъминлаган ўн километрлик трассани тўлиқ реконструкция қилишга 
йўналтирилди. 
Давлат томонидан ажратилган 54 миллион доллар кредит эса вилоят марказининг 
Навоий ва Ўзбекистон проспектларидаги сув трассаларини капитал янгилашга сарфланди. 
Лойиҳа натижасида «Боғи шамол» боғ ҳудуди ва 20 та маҳаллани сув билан 
таъминлаш тизими яхшиланди. Шу билан бирга, лойиҳа доирасида Асака шаҳри, 
Андижон ва Олтинкўл туманларига бир маромда сув етказиб бериш йўлга қўйилди. 
Бундан ташқари, Жалақудуқ тумани аҳолисини мунтазам ичимлик суви билан 
таъминлаш мақсадида қўшимча 100 м
3
сув сақлагич ўрнатилиб, аҳоли ва ҳомийлик 
маблағлари ҳисобидан 76 метр диаметри 159 мм.ли ҳамда 300 метр диаметри 76 мм.ли 
полиэтилен сув қувурлари олиб келинди ва сув тармоғини монтаж қилиш ишлари олиб 
борилмоқда. 
Булоқбоши тумани, Андижон ШФЙ ҳудудидаги аҳолини ичимлик суви билан 
таъминлаш мақсадида 2016-2018 йиллар мобайнида “Мундуз” сув олиш иншоотидан 14,0 
км диаметри 600 мм.ли ичимлик сув тармоқлари қуриш ишлари олиб борилмоқда. 
Ҳозирги кунда 4 км сув тармоғини қуриш ҳамда сув насосларини реконструкция қилиш 
ишлари бажарилди. Қолган қурилиш-монтаж ишлари белгиланган режа жадвали аосида 
олиб борилмоқда. 
Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани, Султонобод ШФЙ ҳудудида яшовчи 
аҳолини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида 2015 йил “Технолог парвози” ХК 
томонидан “Кампироввод” сув омборидан 5.5 км. ичимлик суви тармоғи тортилган. 
Умумий қилиб айтганда, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш глобал муаммоларидан 
бири саналади. Мазкур масалада юртимизда амалга оширилаётган хайрли ишлар, 
истиқболли лойиҳалар, ажратилаётган маблағлар ҳалқимиз фаровонлиги, инсон 
саломатлигини таъминлашга қаратилган юксак эътиборнинг нишонасидир. Таъкидлаш 
жоизки, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш – яъни сув ресурсларидан оқилона 
фойдаланиш кўникмаларини мустаҳкамлаш мазкур масаладаги айрим муаммоларнинг 
бартараф этилишида муҳим аҳамиятга эгадир. 

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   259   260   261   262   263   264   265   266   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish