1-жадвал.
Асосий енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш.
йиллар
Асосий маҳсулот турлари
1991
1995
2000
2005
2010
2016
Пахта, минг тонна
4646,0 3934,3 3002,4 3728,4 3404,0 2959,0
Жун, минг тонна
25,3
19,5
15,8
20,1
26,5
37,1
Пилла, тонна
33,8
23,8
16,5
16,2
25,2
26,4
Тери (мўйна билан), минг дона
0,0
7431,2 5858,6 7050,7 10533,3 14322,1
Ип калава, минг тонн
104,4
103,2
135,1
170,8
225,6
326,1
Ип газлама, млн м²
469,2
455,8
358,9
258,3
145,3
157,8
Хом ипак ип, тонн
2521,7 1425,2 1153,8 868,0 1306,1 1349,8
Ипак газлама, млн. м²
144,1
44,0
5,4
3,4
3,4
1,7
Трикотаж маҳсулотлари - млн. дона 104,8
33,6
44,5
36,3
98,9
161,6
Пайпоқ, млн. жуфт
113,2
66,1
25,0
19,3
27,8
31,8
Пойабзал, млн. жуфт
46,7
5,7
4,4
2,3
3,3
8,2
Кимёвий тола ва ип, минг тонна
52,6
7,8
14,7
6,1
24,6
17,5
Манба: ЎзР статистика қўмитаси маълумотлари
357
Бозор муносабатларига ўтиш арафасида республика пахта тозалаш саноатида 120
та корхона бўлиб уларда бир мавсумда 6 млн. тонна пахта қайта ишлаш қувватлари
мужассамлашган. Ҳозирги кунда республика соҳа корхоналари, пахта тайёрлаш, сақлаш,
транспорт логистика марказлари “Ўзпахтасаноат” давлат акционерлик компанияси
(ДАК)га ихтиёрига ўтказилган. “Ўзпахтасаноат” ДАК таркибида 99 та пахта тозалаш
корхонаси мавжуд бўлиб уларнинг умумий қуввати 3,5 млн. тоннадан ортиқ пахтани қайта
ишлашга етади. Аммо, таъкидланганидек республикада пахта экин майдонларининг
қисқартирилиши боис ушбу қувватларнинг бир қисми ҳозирда ҳам туриб қолмоқда (2-
расм).
Ҳозирги кунда пахтачиликка илғор технологиялар ва истиқболли ғўза навларини
(масалан, Порлоқ-2) жорий этилиши яқин келажакда пахта тозалаш саноатида
қувватлардан тўла фойдаланиш қатори, янги навларнинг толалилик даражаси ва
сифатининг олдингилардан анча яхшилиги аграсаноат ва енгил саноат мажмуи доирасида
тўқимачилик саноати тараққиётига ижобий таъсир кўрсатиши шубҳасиздир.
Расм ЎзР Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.
Республика тўқимачилик саноати енгил саноатнинг пахта тозалаш саноатидан
кейинги муҳим тармоғидир. Агарда пахта тозалаш саноати ҳозирда етиштирилаётган
пахта хом ашёсини тўла қайта ишлаш ҳамда минтақавий мукаммал жойланишга эга бўлса
ип газлама саноати ҳақида бундай сўз юритиш қийин.
Ип газлама саноатида мустақиллик йилларид катта ўзгаришлар рўй берди.
Республикада йилдан йилга пахта толасига ишлов бериш даражаси (9 дан 53 фоизгача)
ортиб боргани ҳолда тайёр ип газлама ишлаб чиқариш даражаси 3 марта камайиб кетди (1-
жадвал). Бунга, республикада бозор иқтисодиётига ўтишнинг дастлабки йилларида,
Тошкент, Бухоро, Фарғона каби гигант ип газлама комбинатлар технологик қуролланиш
даражасининг пасайиши, ҳудудлардаги филиалларида қувватларнинг туриб қолиши ҳамда
уларда ишлаб чиқарилаётган газламанинг сифат ва ассортимент жиҳатдан рақобатбардош
эмаслиги, иқтисодий инқироз туфайли аҳолининг харид қобилиятининг пасайиб кетиши
каби қатор омиллар сабаб бўлди. Аксинча республикада ип газлама саноатида ярим
маҳсулот - ип калава ишлаб чиқариш ва экспортга чиқариш ҳажми ортди. Бунинг
ҳисобига ип газлама саноати (тўқимачиликнинг 80 фоиздан ортиқ маҳсулоти ип газлама
саноатида тайёрланади) саноати енгил саноатнинг етакчи (пахта тозалаш саноатининг
ҳисобламаганда) соҳасига айланди (3-расм).
358
Расм ЎзР Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.
Трикотаж саноати ип газлама саноатининг тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи
асосий тармоғига (трикотаж, пайпоқ асосан пахта толаси ва кимёвий тола ва иплар
аралашмасидан ишлаб чиқарилади) айланмоқда. 2010 йилдан сўнг саноат тармоғида
ишлаб чиқаришнинг натурал ҳажми 1991 йилги ҳажмдан ортди ва ҳозирда ушбу йилга
қараганда 1,6 марта кўп маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.
Республикада пахтадан ташқари қимматли пилла каби енгил саноат хом ашёси ҳам
етиштирилади. Аммо, собиқ Иттифоқ даврига қараганда пилла, хом ипак, ипак газлама
ишлаб чиқариш камайиб кетган. Соҳада 18 та пиллакашлик ва 10 та ипак газлама
фабрикалари фаолият кўрсатмоқда. Мавжуд қувватлар йилига 30 минг тоннадан ортиқ
пиллага ишлов бериш, салкам 4 млн. м.кв. газламага ишлаб чиқариш имкониятига эга.
Аммо, юқорида таъкидланганидек соҳада мавжуд қуватларнинг 50-60 фоизидан
фойдаланилмоқда.
Тўқимачилик саноатининг каноп ва бошқа толали ўсимликлардан материаллар
ишлаб чиқариш, жун тўқимачилик унчалик ривожланмаган. Мамлакатимиз Марказий
Осиёда жун етиштириш бўйича учинчи ўринни, МДҲ-да Россия, Қозоғистон ва
Қирғизистондан кейинги тўртинчи ўринни эгаллайди. Ўзбекистонда 90-йиллар бошида
йилига 25-26 минг т. ювилган жун тайёрланган бўлса ҳозирда келиб бу кўрсаткич 36-37
минг т. ни ташкил этмоқда (1-жадвал).
Мамлакатда
қўйчиликда
асосан
қоракўлчиликка
ихтисослашилгани
боис
тайёрланаётган жуннинг 98 фоизга яқини дағал жун турига киради. Ушбу турдаги жун
хом ашёсидан юқори сифатли газлама (камвол) ва трикотаж маҳсулотлари тайёрлаш
имкони чекланган бўлиб, ундан кўпроқ мовут ва гилам тўқишда ишлатиш мумкин. Аммо
республикада гиламчилик деярли 100 фоиз кимёвий тола ва ипдан тайёрланмоқда. Соҳада
хом ашё базасига нисбатан жойланишидаги катта фарқлар сақланиб қолмоқда. Масалан,
жун газлама ишлаб чиқариш Фарғона, Наманган ва Навоий вилоятларида, гилам
тўқимачилик Хоразм, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида мужассамлашган.
Тўқимачилик саноатида аҳамияти анча катта, бироқ соҳа ялпи маҳсулотида
унчалик катта ўрин эгалламаётган нотўқима материаллар, каноп тўқимачилик ҳамда
кимёвий тола ва ипдан тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоқларида ҳам хом
ашёга сарфланадиган харажатлар муҳим ўринни эгаллайди. Кейинги йилларда ушбу
саноат тармоқлари, айниқса нотўқима материаллар саноати, аста-секинлик билан аввалги
ишлаб чиқариш қувватларини тикламоқда.
Тикувчилик саноати йирик ишлаб чиқариш доирасида барҳам топиб, ўрта ва кичик
корхоналар тармоқда кўпчиликни ташкил этади ва тармоқ қувватлари ортиб тайёр
тикувчилик ассортименти ортиб бормоқда. Аммо соҳада қилинадиган ишлар анчагина ва
тайёр тикувчилик маҳсулотларининг катта қисми ташқаридан ташиб келинмоқда.
Пойабзал ва чарм – галантерея соҳаси ҳам кейинги йилларда тез тараққий этмоқда.
Пoйабзaл ишлaб чиқaришни тaкoмиллaштириш сoҳaсидa xoрижий мaмлaкaтлaр билaн
359
ҳaмкoрлик яxши йўлгa қўйилгaн. Ҳoзиргa кундa, кўн-пoйабзaл вa теригa ишлoв бериш
сoҳaлaридa жaми 300 тaдaн oртиқ кoрxoнa фaoлият кўрсaтиб келмoқдa. Жумлaдaн,
улaрнинг 73 тaси тери тaйёрлoв, 45 тaси терини қaйтa ишлaш, 130 тaси пoйабзaл
фaбрикaлaридир. Уларда 26,0 мингдaн oртиқ юқoри мaлaкaли ишчи xoдимлaр ишлaйди.
Юқоридаги таҳлиллардан кўриниб турибдики, республика тўқимачилик саноати
тармоқларининг хом ашёга бўлган талаби деярли бир хил бўлгани ҳолда, юзага келган
шароит хом ашё базасини такомиллаштиришда турлича саъй-ҳаракатларни амалга
оширишни талаб этади.
Жумладан, ип газлама ва нотўқима материаллар саноати тармоқларига, қисман
ипак газлама ва гилам тўқимачиликка хом ашё етказиб берувчи пахта тозалаш
саноатидаги ҳозирги аҳвол тармоқда қувватлар самарадорлигини ошириш ҳамда асосий
фондлар ва ишчи кучидан унумли фойдаланиш учун айрим вилоятларда ишлаб
чиқаришни 1/2 қисмини, айрим вилоятларда 1/3 қисмини дислокация қилишни тақозо
этади. Бунда Қуйи Амударё ва Зарафшон иқтисодий минтақаларида асосий транспорт
артерияси бўйлаб, Фарғона водийсида Поп-Наманган-Учқўрғон, Қўрғонтепа-Андижон-
Фарғона-Қўқон ривожланиш «ўқи» доирасида, Тошкент иқтисодий районида Чиноз-
Янгийўл-Пскент-Чиноз учбурчаги бўйлаб, Мирзачўлда Жиззах-Гагарин ҳамда Боёвут-
Бахт йўналишида, Жанубий иқтисодий районда Косон-Янги Нишон, Ғузор-Шаҳрисабз ва
Шеробод-Термиз-Денов транспорт йўналишларида тармоқ корхоналари қувватларини
мужассамлаштириш мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |