58
Ҳарбий соҳада, олий ҳарбий бошлиқ, ҳарбий операцияларни режалаштириш санъати
сифатида. кенг қўлланилиб келинмокда.
Менежментда стратегик режалаштириш хам харбий бошқаришга вазифаларига
ўхшаш вазифага эга, ташкилотни ташкил қилувчи аъзоларни бошқариш
асосини таъмин
этишдан иборат бўлиб, раҳбариятнинг ҳаракатда бўлган қарорлари мажмуаси ташкилот
стратегиясини ишлаб чиқаришга йўналтирилганлиги, унинг ҳозирги даврда ва асосан
келажакда самарали тараққиёт топишига имкон яратади.
Ҳозирги замон ишбилармонлари дунёсида ҳар қандай катта фирма, айниқса,
корпорация жорий режалар билан чекланиб қолмасдан, услубий қийин
мураккаб
бўлишига қарамасдан, узининг менежмент стратегик режаларини ишлаб чиқиши лозим.
Иккинчи вариант, аксинча, буйсинувчига уз мақсад ва режаларини ишлаб чиқишда
тўла эркинлик беради, аммо бу ерда барчага хавфли бўлган вазият вужудга келиши
мумкин. Масалан, ходимнинг юқори ташкилот фаолиятини етарли даражада англаб
етмасдан фирманинг умумий мақсадларига тўғри келмайдиган мақсадни танлаши мумкин.
Бу ходимнинг етарли даражада пухтаҳбилимга эга эмаслиги билан боғлиқ. Бундай хатолар
кўпинча ходимни ўз имкониятларини эркин тахлил қила
олмаслиги натижасида пайдо
бўлиши мумкин.
Фирма мана шундай хатога йўл қўймаслиги учун рахбар ва унга бўйсинувчи ходим
биргаликда мақсадни мулоҳаза қиладилар, унинг имконли вариантларини, уларга эришиш
усулларини, кутиладиган натижаларни ва уларнинг бахоланишини кўриб чиқади.
Табиийки, бу каби мулоҳазаларга мутахассисни жалб қилиш бир катор ҳолатларда
фойдадан холи бўлмайди.
Назорат саволлари
1.Стратегияни танлашни қандай тушунасиз?
2. Стратегияни аниқлашда менежернинг вазифалари нималардан иборат?
3.Мақсадли стратегик жараённи қандай тушунасиз?
4.Муаммони ечишнинг қандай вариантлари мавжуд?
Изланишлар шуни кўрсатадики, бу каби режалаштиришлар қуйидаги сабабларга
кўраўта муҳимдир:
а) У ташкилотнинг мақсадини аниқлашга ва шаклланишига кўмаклашади.
Бунгакорпоратив топшириқлар, ташкилотнинг аниқ мақсадларни баҳолаш ва уларга
эришиш масалаларини ечиш киради.
б) Стратегик режалаштириш фирмани ташқи шароитга мослашишини
таъминлайди, чунки у ўзига муҳим элемент сифатида ташқи муҳит
тахлилини ва унинг
нохуш таъсирига мослашиш усулларини ўрганади.
в) Стратегик режалаштириш фирма тараққиёти тушунчаси ва самарали
бошқарувни бунёд этиш билан ўзаро боғлиқ. Бу иккита тушунча асосан стратегик
режалаштиришнинг кўрсатмаларидан бири ҳисобланади.
г) Стратегик
режалаштириш
ҳисобига
кадирлар
фаолияти
самарали
мувофиклаштиришва кичик корхоналарқнинг ички операцияларини яхлитлаш имкони
мавжуд, чунки улар замонавий ва ўта йирик корпорация таркибига киради.
д) Ташкилот ресурсларининг самарали тақсимланиши - меҳнат, молия, хом ашё,
технологиялар - булар стратегик режалаштиришсиз амалга ошиши қийин. Бу каби
режалаштириш ташкилот фаолиятини тахлил қилиш, капитал маблағлардан мақсадга
мувофиқ фойдаланиш имконини беради.
Стратегик режалаштириш менежерларни тарбиялашда, уларни узоқни кўзлаб фикр
юритишида яхши мактаб ҳисобланади. Охиргиси шу маънони билдирадики, менежерлар
учун авваламбор стратегик қарорлар хатоларни ўрганиб, келажакни аниқ фараз қила олиш
қобилиятини ўстириш учун зарур. Хулоса қилиб айтганда, олий менежер корпуси ва баъзи
шароитларда ўртача бўғин менежерлари ҳам ўз ишининг ҳакиқий устаси бўлиши зарур.
59
Стратегик режалаштиришнинг натижаси аниқ режалар мажмуаси ҳар
томонлама
ташкилот юкларини вазифалари ҳам амалга оширишга ва мақсадга эришишни
таъминлашга йўналтирилган бўлмоғи керак.
Стратегик режа фирманинг олий раҳбарияти томонидан ишлаб чиқилади.
Шу билан бирга уни амалга оширишда бошқарувнинг барча буғинлари қатнашади.
Хозирги замон менежментининг хусусияти нафақат стратегик режалар ишлаб
чиқиш унинг самарадорлиги ва даромадлилигини аниқлашни, балки хизматчилар меҳнати
учун зарурий шарт-шароитларини яратиб беришни ҳам кўзда тутади. Стратегик
режалаштириш ўз ичига корпоратив маданият элементларини ҳам олмоғи керак. У
фирманинг ўзига хос ташкилий ва таркибий хусусиятларини, унинг обрўсини, бошқа
ташкилотлар орасидаги ўрнини хш акс эттиради. Фирма
рахбарлари томонидан ишлаб
чикилиган стратегик режанинг яна бир, эътиборли томони шундаки, улар ўз
хизматчиларининг ихтисослик бўйича усталиги ва чиқарилаётган маҳсулотга истеъмоллик
талабини ошиши ҳакида ҳар доим ғамхўрлик қилиб борадилар.
"Стратегик" сўзининг маъноси у жорий режалардан фарқли равишда узоқ муддатга
мўлжалланган ишлаб чиқариш ҳакида тушунча беради. Уларнинг
давомийлик муддати
бир катор омилларга боғлиқдир: ташкилот мақсади ва унинг технологияси, ички ва ташқи
муҳитни
ўзгарувчанлиги, ресурсларни
тақсимлаш
ва
хоказолар. Стратегик
режалаштиришнинг оддий муддати 5 йил. Аммо баъзи бир ҳолларда муддат 2-3 йил
бўлиши ҳам мумкин. Шу билан бир каторда катта корпорациялар фаолиятини стратегик
режалаштириш 10 йилга ва ундан ортиқ муддатга белгиланган бўлиши мумкин.
Стратегик режа турлари бир катор шароитлар билан боғлиқ.
Замонавий менежмент учун стратегик режалаштириш ва ташкилотнинг иқтисодий
фаолиятини назорат қилиб бориш қоидага айланган: стратегик режалаштириш соҳасида
тажрибага эга бўлган менежерлар ишлайди (юқори савияли менежер фаолият кўрсатади).
Хозирги пайтда ахборотлар ва билимнинг ўсиб бориши ташкилотнинг келажак
муаммолари ва имкониятлари ҳакида олдиндан тасаввур этиш ва зарур маълумотларни
ишлаб чиқиш замон талаби бўлиб қолмокда.
Стратегик режалаштириш рахбарлар томонидан ташкилотнинг имкониятлари ёки
ташқи муҳит тавсифи ҳақида тўғри ахборотлар бериш, қарорлар қабул қилишдаги
таваккалчиликни камайтиради.
Фирманинг
бош
мақсадларини
шаклланитириб
бориш, стратегик
режалаштиришнинг умумий мақсад бирлигига ва бошқарувда
самарали ташкилий
тартибларни шакллантиришга ёрдам беради.
2. Мақсадлар вазифанинг эришиш воситасидир. Ташкилотнинг вазифасини
аниқлашда қуйидагиларни кўрсатиш керак:
а) Ташкилот қандай маҳсулот ишлаб чиқаради ёки қандай технологияни кўллайди?
б) Ташкилотнинг ташқи муҳитга нисбатан ишлаш тамойиллари.
в) Ташкилотнинг маданияти: фирма ичидаги муҳит ва бу муҳит одамларни ўз ичига
қандай жалб этади?
Питер Лоренжу фикрига кўра, стратегик режалаштириш компанияни бошқариш
учун ёрдам берадиган восита ҳисобланади. Питер Лоренжу “сратегик режалаштиришнинг
вазифаси ишни ташкил этишда янгиликларни кўллаш” – деб тушунтиради. Бошқача
айтганда, у стратегик режалаштириш жараёнини бошқаришда 4 асосий фаолиятни
кўрсатиб ўтади.
1.Ресурсларни таксимлаш.
2.Ташқи муҳитга мослашиши.
3.Ички координация (мувофиклаштириш).
4. Ташкилий стратегик истикболни аниқлаш.
Ресурсларни тақсимлаш жараёни деганимизда микдори чекланган ташкилий
ресурсларни, яъни фондларни бошқариш қобилиятини ва
технологик тажрибаларни
тақсимлашни тушунамиз.
60
Масалан, 1987 йилнинг кузида "Женерал Фудз", "Филипп Моррис" компанияси
бўлимини қайта ташкил қилишга қароp қилди. Бундан мақсад, "Филипп Моррис"
компанияси “Женерал Фудз” бўлимини 3 та фирмага бўлиниши натижасида
кўпчиликменежерларни ва бошқа ходимларни кисқартириб:уларни маошини тежаб қолиш
эди. Тежаб қолинган маблағ ана шу фирмаларни ташкил этиш учун сарфланиши лозим
эди.
Ташқи муҳитга мослашиш деган тушунча кенгроқ маънода компаниянинг атроф-
муҳит билан бажарадиган барча стратегик фаолиятини билдиради. Компаниялар
атрофдаги шароитларга ижобий ҳолат бўладими ёки салбий ҳолат бўладими, бундан
қатъий назар, мослашиш 4 зарур, яхши стратегик режалаштиришга эга компаниялар анча
мураккаб ишлаб чиқариш тизимлари ёрдамида умуман жамият ҳамкорлигида ўзига янги
қўлай шароитлар ярата олади.
Масалан,
"Coca Сола" компанияси кофиенсиз, алкоголсиз ичимликлар тайёрлагани
Do'stlaringiz bilan baham: