учун атрофга тезда мослашиб кетади. Уз маҳсулотини тайёрлаб, бозорга сотгунча
"Coca Сола" фирмаси ташқи имкониятларни ва хавф-хатарларни узоқ вақт давомида
ўрганади. Бу ичимликнинг истеъмолчилар соғлигига ижобий таъсир кўрсатгани учун
бемалол сотиб олишади. "ARSI-100", "Pepsi" компанияларида хам мана шундай
ичимликлар тайёрланади.
Ҳар бир инсон ўзининг одатларига кўникиб кетиши табиийдир. Бу хусусият айрим
тадбиркорларда учраб туради. Бунинг сабаби улар ўзининг товарларини ёки хизматларини
энг яхши сифатли деб хис қилади ва бу товарни такомиллаштиришни хоҳламайдилар.
Айрим мижозлар ёки ҳаридорлар ҳам истеъмол килаётган товарларга (камчилиги бўлса
ҳам) ўрганиб қолади.
Менежер мижозларни эҳтиёжларини тушуна билиши шарт. У мижозларни
қониқиш, қоникмаслигини ҳис қилган ҳолда янги имкониятларни яратиши зарур.
Менежерга “TASIS” дастури стратегик режалаштиришни амалга ошириш тавсия
қилинди.
1. Эътиборинингизни жалб қиладиган нарсалар ҳақида билимларинингизни
чиқурлаштиришга интилинг.
2. Ҳар бир аргумент (сабаб) ҳакида маълумотга эга бўлинг (рақобат муҳитини
ташкил этиш зарур).
3. Фикр юритиш қобилиятингизни ривожлантиринг.
4. Ҳар бир одамлар билан мулокотда бўлинг, қўлок солишни ва тушунишни
ўрганинг. Ўзингизнинг ғояларингизни бошқаларнинг ғояси билан таққосланг.
5. Сизни қизиқтираётган маълумотни танлаб олишни ўрганинг.
6. Эришилган муваффақиятлар билан чекланиб колманг. Шу аммоларни ечишга
вақтни ўтказмай киришинг.
7. Шуни эсда тутиш керакки, янги ғояларнинг кўп кисмлари жорий килинган
ғоялардан келиб чиқади.
Ички координация фирманинг ички ишлаб чиқариш жараёнларининг
самарадорлигини ошириш мақсадида стратегик фаолиятни умумлаштиришни англатади.
Масалан, Гарольд Жинни "International telephon & telegraf" компаниясининг
директорларидан бири бўлиб, у компаниянинг таркибига 250 дан ортиқ корхоналарни
бирлаштирган эди, бунинг сабаби ишлаб чиқаришни бошқариш фаолиятини яхшилашда
ички жараёнларни самарали ташкил этиш муҳим ахамиятга эга.
Ташкилий стратегияни oлдиндaн билиш деганимизда менежерларнинг аввалги
йиларнинг стратегия қарорларига мувофиқ орттирган тажрибалари асосида ўз
билимларини кенгайтириш фаолияти тушунилади. Тажрибалар асосида ўз қобилиятини
ривожлантириш асосида менежерлар стратегик бошқариш соҳасида малакасини ошириб
боради.
Стратегияни олдиндан билиш кобилияти юқори даражада бўлган "IBM", "Delta
airlines", "Eastemon соdiк” ларни кўрсатиб ўтса бўлади.
61
Фукароларга ва корхоналарга сифатли банк хизматларини белгиланган даражада
кўрсатиш мижозларнинг иқтисодий фаровонлигини, ўз ишига таъсир қилувчи компания
акциядорлари адолатли даромад олишини ва компания хизматкорларига яхши мулоқотда
бўлишини таъминлайди.
Ташкилот вазифаларини аниқлаиш. Агарда майда тадбиркорлик билан
шуғулланадиган шахсдан, унинг корхонасидаги вазифа нимадан иборат деб сўраса, у
албатта "ФОЙДА ОЛИШ" деб жавоб беради. Лёкин фойда олиш корхонанинг ички
муаммоси. Ташкилот очиқ тизим бўлгани учун унинг вазифасини ичидан эмас, балки
ташқаридан излаш керак. Фойда олиш учун фирма фаолият кўрсатадиган муҳитни
ўрганиш керак, муҳитнинг вазифасини аниқлаш керак. Буни учун асосан икки саволга
жавоб бериш керак.
1. Ташкилотнинг мижозлари ким?
2. Ташкилот мижозларнинг қандай эхтиёжларини кондиради?
Генри Форд фойда олишнинг муҳимлигини яхши тушуниб ўзининг вазифасини|
одамларни арзон транспорт билан таъминлаш деб билган. Агар ташкилот кенг маънода
тушунилмаса, ташкилотни бошқарувчиларда муқобил қарорларини ўрганиш имконияти
бўлмайди. Мисол, "Контрол Дейта" фирмасининг асосчиси ва бошлиги Уильям Норрес
фирманинг "Плото" лойиҳасига жалб қилинган, бу лойиҳасига ижтимоий - иқтисодий ва
маърифатли аҳамиятга эга бўлгани учун яхши тушунган. Бу лойиҳа ўқитиш ва_
ўзлаштириш услубларини такомиллаштиришга олиб келган. У Норис бу лойиҳани 10 йил
ичида 750 миллион доллардан кўпроқ ҳаражат килган, бу лойиҳанинг иқтисодий
натижалари энди катта микдорда фойда олиш имконини бермоқда.
3. Кадриятлар асосида мақсадлар аниқланади: Мақсадларқуйидаги белгига эга
бўлиши керак, улар аниқ ва ўлчанадиган бўлиши керак.
Масалан, Ишчиларнинг иш ҳақини 10% ошириш, ишдан сабабсиз бўшаб кетишни
10% камайтириш. Мақсад иш микдорини аниқ ўлчамига эга бўлиши керак. Мақсадлар
аниқ муддатга мўлжалланган бўлиши керақ.Узоқ, ўрта,қисқа муддатли бўлиши керак.
1.Узоқ; муддатли - 5 йил ва ундан кўп бўлиши мумкин.
2.Ўрта муддатли - 1 йилдан 5 йилгача.
3.Қиска муддатли - 1 йил ичида.
Масалан, узоқ муддатли мақсадда иш унумдорлигини 5 йил ичида 25% ошириш
бундан ўрта муддатли мақсад келиб чиқади:
Ҳар икки йил ичида меқнат унумдорлигини 10% ошириш қисқа муддатли
мақсадлар, ўрта ва узоқ муддатли мақсадларни йўлларини кўрсатади.
Эриша оладиган мақсадлар:
"Арси Эй" компанияси (электрон ҳисоблаш машанисани ишлаб чиқаришни мақсад
қилиб куйган) "IBМ" компаниясига рақобатбардош бўла олмади, мақсадига эриша
олмади.
Ташкилотнинг мақсади ва вазифаси аниқлангандан кейинги жараён стратегик
режалаштириш, тузишдир. Шувдан сўнг ташқи муҳит 3 йўналишда ўрганила бошланади.
1. Кундалик стратегик тамойилларга таъсир этадиган ўзгаришларга баҳр бериш.
2.Фирманинг кундалик стратегиясига салбий таъсир этадиган омилларни аниқлаш.
3.Режанинг айрим жойларини ўзгартириш йўли билан фирмани ютуқларга
эриштира оладиган имкониятларини аниқлаш.
Ишни ташкил этиш, ишлаб чиқаришни бошқариш учун унга таъсир этувчи
омилларни кўриб чиқамиз, улар еттита асосий омиллардан иборатдир:
1.Иқтисодий омил. (инфляцияиш билан бандлик, халкаро тўлов баланси, солиқ
ставкаси).
2.
Сиёсий
омил. (жойлардаги
норматив
хужжатлар, кредит
бериш,
молиялаштириш, савдо-сотиқ чет элларга товар чиқариш, олиб келиш тарифларини
аниқлаш ва ҳоказолар).
62
3.Бозор омиллари. (бозор омилларини ўзгарувчанлиги ташкилотни ташвишга
солиши, демографик шароит, маҳсулотлар ва хизматларнинг ҳаётий цикли, фойданинг
таксимланиши).
4. Технологик омил. (илмий натижаларнинг ейшб бориши).
5.Халкрро омиллар. (Эхтиёжларни назорат қилиш ва ўрганиш, содир бўладиган
хавф-хатарларни?- олдини олиш, валюта курсини ўрганиш).
6. Рақобат омили.
7. Ижтимоий омил.
Кичик ташкилотнинг вазифалари. Йирик корхоналарнинг вазифаси жуда кенг
бўлса, кичик корхоналарнинг вазифалари қандайдир маънода торроқ бўлиши керак. IBM
нинг вазифаси мижозларнинг ахборотларга бўлган эхтиёжларини қондириш бўлса,
электрон ҳисоблаш машиналари соҳасидаги кичик корхоналар вазифаси мижозларни
дастурлар билан таъминлаш ёки кичик корхоналар ва аҳоли учун микро ЭҲМ ишлаб
чиқариш бўлиши мумкин.
Масалан, "m&m prodacs" компанияси бутун жаҳон қора танлилари учун сочни
парвариш қилишга оид 65 турдаги воситалар ишлаб чиқариб сотади, бу фирма фақат
муайян этник табақа учун хизмат кўрсатади.
Ташкилотнинг умумий мавсади, унинг доимий ишлаб туриш ҳисобига унинг
самарали ривожланишини таъминлашдан иборатдир.
63
Do'stlaringiz bilan baham: |