Олдинги
таҳрирга қаранг.
Паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт
билан, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаши,
паспортни қасддан яроқсизлантириши, шунингдек паспортни бепарволик билан сақлаши ва
бунинг оқибатида паспортнинг йўқолиши —
(223-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29
декабрдаги ЎРҚ-345-сонли
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан уч бараваригача миқдорда жарима
солишга сабаб бўлади.
(223-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги
ЎРҚ-436-сон
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил
давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(223-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-
405-сонли
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Паспорт тизими қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахслар томонидан
фуқароларнинг паспортсиз ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларсиз яшашига йўл
қўйилиши, худди шунингдек фуқаролар томонидан ўз
турар жойларида шахсларнинг
паспортсиз ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларсиз, вақтинча ёки доимий пропискасиз
ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшашига йўл қўйилиши, —
энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(223-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-514-
сонли
Қонуни
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й.,
03/19/514/2450-сон)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил
давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги
таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(223-модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9
январдаги ЎРҚ-514-сонли
Қонуни
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Тошкент шаҳри ва тошкент вилоятида доимий
прописка қилиниши лозим бўлган шахслар-ўзбекистон республикаси фуқаролари тоифаларининг
рўйхати тўғрисидаги
Қонуни
, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги ПФ-
4262-сонли Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги
низом
» ва «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги бўлмаган шахсларининг биометрик
ҳаракатланиш ҳужжати тўғрисидаги
низом
», Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларнинг ва
фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўзбекистон республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда
бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида»ги
Қарори
, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарори билан тасдиқланган «Қорақалпоғистон
Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) бошқа давлатлардан келган ва доимий
прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар
тоифалари
рўйхати
», Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан
тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш
тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик
бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари
рўйхати
.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Ўн саккиз ёшгача бўлган шахс ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан ўз вақтида
паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.
(223-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-514-сонли
Қонунига
асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: