227
6
-модда. Божхона назорати остида турган кема ва бошқа сузувчи воситалар
ёнига келиб тўхташ
Кемалар ва бошқа сузувчи воситаларнинг божхона назорати остида турган кема ва
бошқа сузувчи воситалар ёнига божхона органининг рухсатисиз келиб тўхташи, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор
шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
227
7
-модда. Божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартибини бузиш
Божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартибини бузиш, яъни божхона
расмийлаштирувини бошлаш ва тугаллаш, уни ўтказиш жойи, вақти ва таомили тўғрисидаги
белгиланган талабларга риоя этмаслик, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор
шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб
бўлади.
227
8
-модда. Божхона расмийлаштируви тугалланмаган товарлар ва транспорт
воситалари билан ғайриқонуний операциялар, шунингдек божхона органининг
рухсатисиз юк операциялари ва бошқа операциялар ўтказиш
Божхона расмийлаштируви тугалланмаган товарлар ва транспорт воситалари билан
операциялар ўтказиш, белгиланган талаблар ва шартларни бузиб, уларнинг ҳолатини
ўзгартириш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор
шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб
бўлади.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил
давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор
шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб
бўлади.
Божхона назорати остида турган товарлар ва транспорт воситаларини божхона
органининг рухсатисиз транспортда ташиш, ортиш, тушириш, қайта ортиш, бузилган ўровни
тузатиш, ўраш, қайта ўраш ёки ташиш учун қабул қилиш, шундай товарлардан намуналар ва
нусхалар олиш, мазкур товарлар ва транспорт воситалари туриши мумкин бўлган бинолар ва
бошқа жойларни очиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор
шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг
учинчи қисмида
назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо
чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор
шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб
бўлади.
(227
8
-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-
355-сонли
Қонунига
асосан иккинчи — тўртинчи қисмларга алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-
сон, 543-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: