16.2. Валюта бозори.
Бозордаги талаб ва таклиф таъсири натижасида вақти-вақти билан валюта
курслари ўзгариб туради. Давлат валюта курсларини баркорорлаштириш учун
валюта бозорини амал қилишига бевосита ёки билвосита аралашиши зарур.
Бунинг бир қатор усуллари мавжуд:
1. Эхтиёт(заҳира)лардан фойдаланиш. Валюта курсини мустаҳкамлашнинг
кўпроқ кулланиладиган усули - расмий резервлар ёрдами билан бозорни
манипуляция қилиш ҳисобланади. Ўз-ўзидан аниқки, валюта заҳиралари
201
алохида мамлакатлар эга бўлган чет мамлакатлар валюталарининг оддий
заҳираси ҳисобланади.
“Жаҳон пули” сифатида ёки бошқача айтганда, заҳиралар сифатида,
одатда олтиндан фойдаланилади. Масалан, АҚШ ҳукумати Буюк Британияга
ўзи эга бўлган олтиннинг бир қисмини сотиб, унинг фунтларини олиши
мумкин. Шу йўл билан сотиб олинган фунтлар америка савдоси ва молиявий
операциялари туфайли жамғарилган заҳираларни устириш учун фойдаланиш
мумкин. Бу ерда заҳиралар миқдори фунт таклифини зарур миқдорда
кўпайтиришга эришиши учун етарли бўлиши жуда муҳимдир.
2. Савдо сиёсати. Валюта бозорига таъсир кўрсатишнинг бошқа тадбирларига
савдо ва молиявий окимлар устидан тўғридан-тўғри назорат қилишни киритиш
мумкин. Масалан, АҚШ фунт стерленгнинг етишмаслиги шароитида валюта
курсини тегишли даражада (2доллар=1 ф.ст.) импортни ушлаб туриш (шу
орқали фунт таклифини ошириш) ҳисобига ушлаб турушга бориши мумкин.
Хусусан импорт бож ёки импорт квоталарини киритиш билан қисқариши
мумкин. Худди шундай америкаликлар чет эл капитал қўйилмаларидан
оладиган фоиз ва дивидентлардан махсус солиқлар ундириши мумкин. Бошқа
томондан Америка ҳукумати субсидия бериб, шу орқали фунт стерленг
таклифини кўпайтириш мумкин. Бу тадбирлардан фойдаланишда вужудга
келадиган асосий муаммо шундан иборатки, у жаҳон савдоси ҳажмини
қисқартиради, унинг таркибини ва савдо алоқаларини ўзгартириб юборади,
Иқтисодий мақсадга мувофиқликнинг бўзилишига ўзининг хиссасини кушади.
Бунинг оқибатларини ҳисобга олмаслик мумкин эмас.
3. Валютали назорат. Бошқа мукобил вариант валютали назорат ҳисобланади.
Валютали назорат шароитида ҳукумат миллий экспортёрлар олган барча
тегишли чет эл валюталарини давлатга сотиш талаби билан уларнинг
етишмаслиги муаммосини хал қилиши мумкин. Кейин ҳукумат ўз навбатида
чет эл валютасининг бу катта бўлмаган заҳирасини турли миллий импортёрлар
ўртасида тақсимлайди. Шу йўл билан ҳукумат миллий импортни, миллий
экспорт ҳисобидан олинган чет эл валютаси миқдорига чеклайди. Валютали
202
назорат тизими бир қатор камчиликларга эга. Биринчидан, савдо чеклашлари
(бож, квота, экспортли субсидия) каби валютали назорат киёсий устунлик
тамоилига асосланган ҳалқаро савдонинг таркиб топган алоқаларини бўзади.
Иккинчидан, етарли бўлмаган валюта ресурсларини валютали назорат жараёни
сўзсиз алохида импортёрларни камситиш билан боғлиқ. Учинчидан, назорат
тадбирлари истеъмолчининг танлаш эркинлигига тажовўз қилиш ҳисобланади.
4. Ички макроиқтисодий тартибга солиш. Валюта курси барқарорлигини ушлаб
туришнинг охирги воситаси ички солиқ ёки пул сиёсатидан шундай
фойдаланиш ҳисобланадики, бунда тегишли чет эл валютасининг етишмаслиги
бартараф қилинади. Масалан, чекловчи солиқ ва пул тадбирлари АҚШ миллий
даромадини Буюк Британия миллий даромадига нисбатан пасайтиради. Чунки
импорт миқёси миллий даромад даражасига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлиб бу
Британия буюмларига ва демак фунт стерленгга талабнинг чекланишига олиб
келади.
Кайд қилинган валюта курси тизими тарафдорлари тасдиклайдики, ундан
фойдаланиш ҳалқаро савдо ва молия билан боғлиқ бўлган тахлика ва
ноаниқлигини камайтиради. кайд қилинган валюта курсларини қўллаш ўзаро
фойдали савдо ва молиявий операциялар ҳажмини кенгайтиришга олиб келади.
Аммо кайд қилинган валюта курслари тизимининг ҳаётга лаёкатлиги иккита
ўзаро алоқалар шароитига боғлиқ:
1) заҳираларнинг мавжудлиги;
2) ўз ҳажми бўйича сезиларсиз камёблик ёки тўлов баланси активларининг
тасодифий вужудга келиши. Катта ва доимий камёбликлар мамлакат
заҳираларини йўқка чиқариши мумкин. Хулоса қилиб айтганда валюта
курсларининг талаб ва таклиф таъсири остида шаклланиш даражаси, ўз-ўзича
курсли нисбатларга таъсир этувчи реал жараёнларни аниқлаб бера олмайди. Чет
валюталарига талаб ва таклифга, демак валюта курсларига мамлакатдаги ҳам
ички ва ҳам ташқи иқтисодий муносабатлар мажмуи бевосита ёки билвосита
таъсир кўрсатади.
203
Валюта курслари динамикасига бевосита таъсир кўрсатувчи омиллар
ичидан қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
- миллий даромад ва ишлаб чиқариш харажатлари даражаси;
- пулнинг реал харид қилиш лаёкати ва мамлакатдаги инфляция даражаси;
- валюталарга талаб ва таклифга таъсир кўрсатувчи тўлов баланси ҳолати;
- мамлакатдаги фоиз ставкаси даражаси;
- валютага жаҳон бозоридаги ишонч ва х.к.
Назарий жиҳатдан валюта курсларининг тебранишини тушинтириш,
харид қилиш лаёкатиниг паритет назарияси ёрдамида берилади (Г.Кассел
томонидан исботлаб берилган). Бу назарияга кура курсли нисбатларни аниқлаб
бериш учун икки мамлакат истеъмолчилик товарлари шартли “халтаси”
баҳоларни таққослаш талаб қилинади. Масалан, агар Ўзбекистонда бундай
халта, айтайлик 500 сўм, АҚШ да эса 10 доллар турса, 500 сўмни 10 га бўлиб 1
долларнинг баҳосини хосил қиламиз, бу 50 сўмга тенг экан. Агарда
Ўзбекистонда муомаладаги пул массасининг кўпайиши натижасида, товарлар
баҳоси икки марта ошса, АҚШ ҳаммаси ўзгаришсиз қолади ва ҳамма
шароитлар тенг бўлганда долларнинг сўмга нисбатан айирбошлаш курси икки
мартага ошади. Бозор иқтисодиёти шароитида асосан гиперинфляция руй
берганда харид лаёкатининг паритет назарияси курсни нисбатларини олдиндан
айтиш имконини беради. Валюта курсларининг ўзгариши экспорт маҳсулот
ишлаб чиқарувчи тармоклар имкониятига таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан,
агарда АҚШ бир доллари 2,5 немис маркасига айирбошланса (1975 йилги
расмий курс) Германия учун маиший электроника ишлаб чиқарувчи америка
экспортёрларининг тушуми, 100 марка 40 долларга тенглашади. Валюта
курсларининг 1:1, 682 нисбатга ўзгариши (1991 йилги курс) сотишнинг
ўзгармас ҳажмида тушумнинг 59 долларга кўпайишига олиб келди. Валюта
курслари миллий Иқтисодиётга, ишлаб чиқариш ва ундаги бандликка сезиларли
таъсир кўрсатиши мумкин. Миллий валюталар курсининг пасайиши
мамлакатлар экспорт имкониятини оширади. Аммо мамлакат экспорти хомашё
товарлари импортига асосланса, бунда валюталар курсининг пасайиши экспорт
204
қилинадиган товарлар баҳосининг ўсишига олиб келади ва бу уларнинг
рақобатга лаёкатлилигига таъсир кўрсатиши мумкин. Валюта курсларининг
ошиши мамлакатлар экспорт имкониятларини ёмонлаштиради. Валюта
курсларининг бекарорлиги Ташқи Иқтисодий алоқаларга салбий таъсир
кўрсатади. Унинг тебраниши ҳалқаро битимларда ноаниқлик ва тахлика
даражасини кўпайтиради. Шу сабабли валюта курси ҳам мамлакат ичида ва
ҳалқаро муносабатларда тартибга солишнинг муҳим объекти ҳисобланади.
Давлат бевосита тартибга солиш воситаси сифатида валютали интервенция ва
дисконт сиёсатидан фойдаланиш мумкин.
Дисконт- банклар томонидан олинадиган фоиз. Банк фоиз ҳисоб
ставкасини ошириб ёки тушириб чет эл капиталлари кириши ёки чиқиб
кетишига таъсир кўрсатиши мумкин. Тартибга солишнинг кўпроқ универсал
усули валютали интервенция ҳисобланади. Бунда марказий банклар таклифи
етарли бўлмаган, курс эса юқори бўлган чет эл валюталарини сотади, таклиф
ортиқча ва курс паст бўлганда сотиб олади. Бу билан талаб ва таклифни
тенглаштириб, миллий валюта курси тебраниш чегарасини чеклайди. Валютали
интервенцияни қўллаш заҳира валюта фондининг миқдори билан чекланади,
шу сабабли валюталарни сотиш албатта уни сотиб олиш билан алмаштириб
турилиши лозим. Бундан ташқари инфляциянинг юқори суръатида валюталар
курси валюта харид қилиш кучлари нисбатининг ўзгариши туфайли пасаяди. Бу
ҳолда валютали интервенция мазкур мамлакат валютали девольвацияси
(курснинг расмий ўсиши) билан бирга бориши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |