Kkkkkkkkk


 Валюта курсини аниқловчи омиллар



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet90/93
Sana13.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#666104
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   93
Bog'liq
34-y-Makroiqtisodiyot-oquv-qullanma-A.B.Shakarov-F.B.Abdukarimov-2009

16.3. Валюта курсини аниқловчи омиллар.
Валюта курси бир мамлакат валюта баҳосининг бошқа мамлакат 
валютасида ифодаланишини кўрсатади. Валюта курсларининг иккита бир-
бирига қарама-қарши вариантлари мавжуд бўлади:
1) миллий валюталарнинг бир-бирига айирбошлаш курси, талаб ва таклиф 
билан аниқланадиган эгилувчан ёки сузиб юрувчи валюта курслари тизими; 


205 
2) катик кайд қилинган валюта курслари тизими. Бунда валюта курслари талаб 
ва таклиф тебраниш натижасида ўзгаришга чет эл валюталари бозорининг амал 
қилишга давлатнинг аралашуви ёки бошқа механизмлар қаршилик кўрсатади.
Эркин сўзиб юрувчи валюта курслари талаб ва таклиф таъсири остида 
аниқланади. Америка доллари Британия фунт стерленгига айирбошланиши 
мумкин бўлган курс ёки баҳони қараб чиқамиз. Фунтга америкаликларнинг 
тушиб борувчи талаби шуни билдирадики, улар учун фунт ва демак британия 
товарларининг барча турлари арзон бўлади. Америкаликлар учун фунтнинг 
таклифи усса, доллардаги фунтнинг анча юқори баҳосида британияликлар 
кўпроқ миқдордаги америка товарларини сотиб олишни хохлайди. Америка 
товарларини сотиб олиш учун биританияликлар фунтни валюта бозорига 
ташлайди, чунки улар авволо фунтни долларга айирбошлаши зарур бўлади. 
Эркин бозор кучлари таъсирида урнатиладиган валюта курслари ўзгариб 
туради. Фунтнинг доллардаги баҳоси ошганда долларнинг қиймати пасаяди ёки 
доллар фунтга нисбатан кадрсизланади. Аксинча фунтнинг доллардаги баҳоси 
пасайганда долларнинг қиймати ошади ёки доллар фунтга нисбатан 
қимматлашади. Валюта курсларининг ўзгаришига бир қатор омиллар таъсир 
кўрсатади. Уларни қисқача қараб чиқамиз. 
1. Истеъмолчи дидидаги ўзгаришлар. Истеъмолчиларнинг бошқа мамлакат 
буюмларига дидидаги ўзгаришлар, бу мамлакат валютасига талаб ёки таклифни 
ҳамда унинг валюта курсини ўзгартиради. 
2. Даромадлардаги нисбий ўзгаришлар. Агар бир мамлакатда миллий 
даромаднинг ўсиши, бошқа мамлакатдаги бу кўрсаткичнинг ўсишидан устун 
бўлса, бунда унинг валюта курси пасаяди. Мамлакатнинг импорти унинг 
даромади даражасига тўғри боғлиқликда жойлашади. 
3. Баҳодаги нисбий ўзгаришлар. Агар бир мамлакат, масалан, АҚШ ички баҳо 
даражаси тез усса, бошқа мамлакат, масалан Буюк Британияда бу даража 
ўзгаришсиз колса, бунда америкалик истеъмолчи нисбатан арзон британия 
товарини излайди ва шу билан фунтга талабни оширади. Аксинча 
британияликлар америка товарларини сотиб олишга кам мойил бўлади ва бу 


206 
фунт таклифини пасайтиради. Фунтга талаб ўсиши ва таклиф пасайишининг бу 
уйгунлашуви долларларнинг кадарсизланишини келтириб чиқаради.
4. Нисбий реал фоиз ставкалари. Фараз қиламиз, АҚШ инфляцияни кувуб ўтиш 
мақсадида “ қиммат пул” сиёсатини амалга ошира бошлайди. Натижада, реал 
фоиз ставкалари (инфляция суръатини ҳисобга олиб корректировка қилинган 
фоиз ставкалари) АҚШ да бошқа мамлакатлар, масалан Буюк Британияга 
караганда кўтарилади. Британиялик жисмоний шахс ва фирмалар ишонч хосил 
қиладики, АҚШ молиявий воситаларни қуйиш учун жуда жозибадор ва кулай 
жойга айланади. Америка молиявий активларига талабнинг бу кўпайиши
англия фунти таклифнинг кенгайганлиги ва шу сабабли доллар қиймати 
усганлигини билдиради.
5. Олиб-сотарлик.Фараз қиламиз, АҚШ Иқтисодиётида қуйидагилар кўтилади
а) британияникига караганда тез уса бошлайди ;
б) британияникига караганда анча кучли инфляцияга дуч келади; 
в) британияга караганда анча паст реал фоиз ставкаларига эга бўлади.
Бу прогнозлар келажакда доллар курси пасайиши, фунт курси эса, 
аксинча кўтарилишидан дарак беради. Демак, долларни ущлаб турувчилар 
уларни фунтга айлантиришга ҳаракат қилади ва шу билан фунтга бўлган 
талабни оширади. Бу алмашиш, доллар курсининг пасайишини ва фунт 
курсининг ошишини келтириб чиқаради.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish