186
нентлари қўрғошиннинг мустаҳкамлик кўрсаткичларини яхшиласада,
унинг
пластиклигини камайтиради.
Қўрғошин азот ва уксус кислоталарида барқарор эмас, чунки қўрғошин-
нинг нитратлари ва ацетатлари эрувчан. Қўрғошин ишқорларда ҳам турғун
эмас, чунки унинг гидроксидлари ишқорларда осон эриб, плюмбитлар – Рb
O
2
2−
ва плюмбатлар – Pb
O
3
2−
ҳосил қилади.
Қўрғошин сулфат ва фосфор кислоталаридаги ўзининг юқори коррозион
бардошлилиги билан ажралиб туради. Уларнинг тузли эритмалари учун ҳам
бу ҳолат ўринлидир. Қўрғошин коррозиясининг эримайдиган маҳсулотлари
сиртга ўтириб, мингдан бир неча минг молекуляр қатламгача бўлган
қалинликда металл билан мустаҳкам боғланган плёнка ҳосил қилади.
Иссиқ сулфат кислотасида 80% гача бўлган концентрацияда ва совуқ
H
2
SO
4
да 96% гача бўлган концентрацияда қўрғошиннинг эримайдиган PbSO
4
тузи ҳосил бўлади. Сулфат кислотасининг янада юқори концентрацияларда ва
олеумда қўрғошин турғун эмас. Бундай шароитларда қуйидаги реакция
боради:
PbSO
4
+ H
2
SO
4
↔ Pb(HSO
4
)
2
Қўрғошиннинг бисулфати яхши эрувчанликка эга бўлганлиги учун қўрғошин
коррозиясининг тезлиги кескин ортади.
Қўрғошинга 0,03-0,10 % теллурнинг қўшилиши H
2
SO
4
нинг юқори
концентрациялари ва юқори ҳароратларида қўрғошиннинг коррозион
бардошлилигини яхшилайди. Масалан, 78% ли H
2
SO
4
эритмасида
легирланган қўрғошин 100 –115 °С ҳароратда ҳам бардошли бўлади (7.10-
жадвал).
Теллурнинг
қўшилиши
қотишмадан
қоплама
сифатида
фойдаланиладиган материаллар ва қувурларнинг
чарчашга ва коррозияга
бўлган қаршилигини оширади. Шунингдек қотишманинг титрашга ва механик
юкламаларга бўлган чидамлилигини яхшилайди.
7.10-жадвал
Сулфат кислотасидаги қўрғошин ва унинг қотишмаларида коррозия тезлиги
Материал
Концентрация
H
2
SO
4
, масс.%
Температура,
о
С
Коррозия тезлиги,
мм/йил
Қўрғошин
45–33
20
0,02–0,08
40–50
90
0,09–0,11
78
53–57
0,18
78
95–100
0,24
98
90
0,36
Сурмали
қўрғошин
50
40
0,016–0,018
78
100–115
0,16
95,6
20
0,44
Теллурли
қўрғошин
78
100–115
0,06
95,6
20
0,17
187
Органик кислоталар ёки юқори фоизли карбон кислоталари бўлган ер
ости сувларида қўрғошин коррозияланади. Бундай шароитларда етарлича
эрувчанликка эга бўлган қўрғошиннинг бикарбонатлари – Рb(НСО
3
)
2
ҳосил
бўлади. Қўрғошин атмосфера шароитида, айниқса таркибида H
2
S, SO
2
, H
2
SO
4
бўлган индустриал атмосфера шароитларида юқори
бардошлилик намойиш
этади.
Қўрғошиннинг юқори заҳарлилигини ҳам айтиб ўтиш жоиз.
Қўрғошиндан тайёрланган листлар кимё саноатида кимёвий аппаратлар-
ни, галваник ванналарни, кристаллизаторларни астарлаш учун ҳамда,
қувурлар ва газ мўрилари тайёрлашда кенг қўлланилади. Шунингдек у алоқа
кабелларининг қобиғини тайёрлашда, рентген нурларидан ҳимояланишда,
аккумуляторлар тайёрлашда кенг қўлланилади.
Сулфат кислотаси саноатида қўрғошин қоплама материал сифатида унча
катта бўлмаган сиғимларда (вакуум-йиғгичлар, ўлчов идишлари) ҳамда
аппаратларнинг қўшалоқ бирикмаларида (7.14-расм), аппаратлар қопқоқ-
ларини гомоген қўрғошинлашда, конструкционный материал сифатида
совутгичларнинг қувурларида ишлатилади. Иссиқлик ўтказувчанлик
коэффициентининг
кичиклиги
ундан
иссиқлик
алмашингичларда,
зичлигининг катталиги эса конструкцияларни оғирлаштиришда
ишлатиш
имконини беради. Қўрғошинни қўллаш мумкин бўлган ҳароратнинг юқори
қиймати 120 °С.
Қўрғошиннинг 6-12% Sb билан легирланган қотишмаси юксак механик
ва қуйиш хоссаларига эга. У
Do'stlaringiz bilan baham: