182
яхши коррозион бардошлилик намоён қилади. Улар яхши антифрикцион ва
қуйиш хоссаларига эга.
Алюминийли бронзаларнинг таркибида 9–10 % алюминий бўлиб, улар
бир фазали структурага эга. Бундай бронзалар суюлтирилган кислоталарда,
шунингдек хлорид, фосфор, уксус, лимон ва бошқа кўпгина
органик
кислоталарда сидамли ҳисобланади. Айниқса, таркибида 9,8% алюминий
бўлган бронза ва таркибида қўшимча 4% темир бўлган алюминийли бронзалар
(Бр.АЖ9-4) юқори коррозион бардошлиликка эгалиги билан ажралиб туради.
Кремнийли бронзаларнинг таркибида 15 % гача кремний бўлиб, фақат
таркибида 3–4 % кремний бўлган қотишмаларгина қаттиқ эритма
структурасига эга.
Кимё саноатида қўшимча равишда марганец (Бр.КМцЗ-1) ва
никел
(Бр.КН1-3) билан легирланган кремнийли бронзалар ишлатилади. Бундай
бронзалардан зарб таъсирида ҳам учқун чиқмаслиги сабабли улар босим
остида ҳамда портлаш хавфи юқори бўлган
шароитларда ишлайдиган
жиҳозларни тайёрлашда қўлланилади.
7.2.4. Никел (Ni) ва унинг қотишмалари
Никел ўзининг мустаҳкамлиги, қийин эриши, пластиклиги ва механик
ишлов беришга лаёқатлилиги билан ажралиб туради. Никелнинг зичлиги ρ =
8,91 г/см
3
, эриш ҳарорати t
эриш
= 1455°С, сувдаги рухсат этилган чегаравий
концентрация миқдори – 0,01 мг/л.
Никелнинг стандарт электрод потенциали Ni
2+
+ 2е ↔ Ni реакция учун –
0,25 В га тенг.
Никелда пассивланиш қобиляти бўлганлиги сабабли у юқори коррозион
бардошлиликка эга (7.9-жадвал).
7.9-жадвал
Никел ва унинг қотишмалари учун коррозион бардошлилик
шкаласи
Оксидламайдиган, суюлтирилган хлорид (15 %гача), сулфат (70 % гача)
ва бир қатор органик кислоталарда никел етарли даражада чидамли.
Никелнинг коррозияланиши кўпинча кислород деполяризацияси орқали
кечади. Шунинг учун кислород ёки ҳавонинг қатнашиши, муҳитнинг
аралаштирилиши ва оксидолвчиларнинг бўлиши никелнинг коррозияланиш
тезлигига катта таъсир кўрсатади. FeCl
3
, CuCl
2
, HgCl
2
, AgNO
3
, NaClO каби
оксидловчилар бўлган эритмаларда никелнинг коррозияланишини тезлашади.
Балл
1
2
3
4
5
Коррозион бардошли-
лик, г/м
2
∙соат
≤ 0,0001 0,0001–
0,005
0,005–
0,01
0,01–0,05 0,05–0,1
Балл
6
7
8
9
10
Коррозион бардошли-
лик, г/м
2
∙соат
0,1–0,5
0,5–1,0
1,0–5,0
5,0 –10,0 >10,0
183
Никел юқори ҳароратларда кўпгина органик муҳитларда, жумладан ёғли
кислоталарда ва спиртларда ҳам коррозияга юқори чидамли.
Шунинг учун
озиқ-овқат саноатининг жуда кўп жиҳозлари никелдан тайёрланади.
Никелнинг асосий хоссаларидан яна бири – ишқорнинг барча
концентрацияларида ва исталган ҳароратида унинг чидамлилигидир.
Ишқорларни қайнатиб қуйилтириш ва эритиш жиҳозларини тайёрлашда никел
энг яхши материал ҳисобланади. Бундай муҳитларда никел-темир
қотишмаларига ҳам у коррозион бардошлиликни таъминлайди.
Ўзининг дефицитлиги ва зангламайдиган пўлатларнинг
уни алмаштира
олиши сабабли никелнинг конструкцион материал сифатида ишлаб
чиқаришда қўлланилиши чеклангандир. Шундай бўлсада никел галваник
ҳимоя қопламаси сифатида ҳамда кўпгина қотишмаларни тайёрлашда
компонент сифатида кенг қўлланилади.
Никелнинг мис, молибден билан қотишмалари ва Ni-Mo-Cr ва Ni-Cr-Fe
системали қотишмалари ҳам юқори коррозион бардошлиликка эга.
Do'stlaringiz bilan baham: