Маъқулланиш мотивациясини баҳолаш шкаласи



Download 29 Kb.
Sana05.03.2022
Hajmi29 Kb.
#483538
Bog'liq
2 5244870889140388726


Маъқулланиш мотивациясини баҳолаш шкаласи
Мазкур шкала Д.Марлоу ва Д.Краунлар томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у синалувчининг маъқулланишга бўлган эҳтиёжи даражасини аниқлаш имконини беради.
Кўрсатма: Қуйидаги ҳукмларни ўқиб, уларнинг қайси бири сизнинг хулқ – атворингизга мос эканини, қайси бири мос эмаслигини кўрсатинг. Мос ҳукмни «ҳа» жавоби, мос бўлмаганини «йўқ» жавоби билан тасдиқланг.



  1. Мен ҳар бир ҳужжатни имзолашдан олдин уни диққат билан ўқийман.

  2. Зарурат туғилганда мен бировга ҳеч иккиланмасдан ёрдам бераман.

  3. Мен кийинишимни назорат қиламан.

  4. Мен уйдаги дастурхон атрофида ўзимни ҳудди меҳмондагидек тутаман.

  5. Мен ҳеч қачон ҳеч кимни қаттиқ ёмон кўрмаганман?

  6. Мен ўзимга ишонмаганим учун айрим дамларда қилаётган ишимни ташлаб кетганман.

  7. Мен баъзида бирор киши ҳақида ғийбат қилишни хуш кўраман.

  8. Мен ҳар доим суҳбатдошимни у ким бўлишидан қатъий назар диққат билан тинглайман.

  9. Ўзимни оқлаш учун ҳар хил баҳоналар ўйлаб топган пайтларим бўлган.

  10. Шундай пайтлар бўлганки, мен ўз айтганимни қилдириш учун қатъий бошқа одамнинг хатосидан фойдаланиб қолганман.

  11. Мен доим тезгина ўз хатоларимни тан оламан.

  12. Мен баъзида инсонни кечирмай, ёмонликка ёмонлик билан жавоб беришга ҳаракат киламан.

  13. Шундай пайтлар бўлганки, мен ўз айтганимни қилдириш учун қатъий туриб олганман.

  14. Ёрдамлашиб юборишни илтимос қилишганда менда ҳеч қачон ички қаршилик пайдо бўлмайди.

  15. Биров менинг фикримга қарши фикр билдирганда ҳеч қачон ҳафа бўлмайман.

  16. Узоқ сафарга чиқишдан аввал мен доимо ўзим билан нималарнидир оламан .

  17. Шундай пайтлар бўлганки, мен бошқаларнинг муваффақиятларига ҳавас қилганман.

  18. Баъзида менга савол билан мурожаат қилган одамлар ғашимга тегади.

  19. Одам билан бирор нохушлик рўй берса, мен баъзида ишига яраша жазосини олди, деб ҳисоблайман.

  20. Мен ҳеч қачон ёқимсиз нарсалар ҳақида кулиб гапирган эмасман.



Калит.
«ҳа» - 1,2,3,4,5,8,11,14,15,16,20.
«йўқ» - 6,7,9,10,12,13, 17, 18, 19


Натижаларни баҳолаш.
13 – 20 балл – маъқулланиш мотивацияси юқори
10 – 12 балл – маъқулланиш мотивацияси ўртача.
0 – 9 балл – маъқулланиш мотивацияси паст.


Айрим эслатмалар.
Маъқулланиш мотивацияси паст бўлган инсонлар бошқалар фикрига бефарқ, ноконформ, ижтимоий таъсирга берилмайдиган, рисоладагидек одам бўлишга интилмайдиган бўладилар. Улар учун шахсий фикр ҳамиша муҳимроқдир.
Маъқулланиш мотивацияси юқори бўлган инсонлар бошқаларнинг фикрига эътибор берувчи, конформ, ижтимоий таъсирга берилувчан, ижобий образга ўхшашга ҳаракат қилувчилар сирасига кирадилар. Улар ёқимсиз ва зерикарли ишга ҳаракат қилувчилар сирасига кирадилар. Улар ёқимсиз ва зерикарли ишга нисбатан қаршилик қилмайдилар, агрессив реакцияларни тутиб тура оладилар.
Download 29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish