116
26-расм. Атмосферанинг тузилиши.
Тропосферада ҳавонинг харакати натижасида турли тезликда
эсадиган шамоллар вужудга келади. Тропосферада булутлар ҳосил бўлиб,
ёғинлар ёғади.
Тропосфера иссиқликни Ер юзасидан олади. Тирик мавжудотлар,
нураш жараёни, ётқизиқларнинг ҳосил бўлиши ва бошқа жараёнлар
атмосферанинг газ таркибини ташкил қилади. Об-ҳаво ва иқлимни вужудга
келтирадиган барча жараёнлар шу ерда содир бўлади.
Атмосферанинг Ер юзасига яқин қисмида экваторда ҳарорат ўртача
26
0
С, шимолий қутбда эса – 23
0
С ни ташкил қилади. Юқорига кўтарилган
сари ҳавонинг адиабатик совиши натижасида харорат ҳар 100 м
баландликда 0,6
0
С дан (ҳар бир километр баландликда 6
0
С дан) пасая
боради ва тропосферанинг юқориги чегарасида экватор устида –70
0
С гача,
шимолий қутб устида –45
0
дан –65
0
С гача пасаяди. Ҳавонинг қутбларга
нисбатан экватор тепасида кўпроқ совиб кетиши бу ерда ҳавони
баланд
кўтарилиши сабаб бўлади. Тропопуаза тропосфера билан стратосфера
оралиғида жойлашган. Қалинлиги 1 км атрофида. Ҳавонинг конвектив
оқимлари тропопуазадан юқорига кўтарилмайди. Тропопуаза мўътадил
минтақада 8 км. баландликдан ўтади, экватор устида эса 16 – 18 км
юқорида жойлашади. Унинг баландлиги фасллар бўйича ўзгариб туради.
Ёзда қишдагидан баландроқ, циклонларда пастроқ, антициклонларда
баландроқ бўлади. Тропопуаза бир хил ҳаво массалари устида аниқ намоён
бўлади. Ҳаво фронтлари устида эса бир томонга оққан ва бўлинган бўлади.
Стратосфера Ер юзасидан кўтарилган конвектив ҳаво оқими ета
олмайдиган баландликлардан бошланади. Стратосфера 40 – 60 км. гача
кўтарилади. Мазкур қатламда ҳаво хусусиятларининг сифат жиҳатидан
секин ўзгаришига Ер юзаси таъсирининг бирданига камайиши сабаб
бўлади. Стратосферада атмосферанинг 20% массаси тупланган. Ушбу
қатламда ҳавонинг зичлиги ва босими жуда кам. Шунинг учун бу ерда
фақат бинафша рангли нурлар тарқалади, шу
сабабли осмон бинафша
117
рангда бўлади. Стратосфера ҳам тропосферадаги газлардан иборат, аммо
бу ерда озоннинг улуши кўпроқ, аммо миқдори кам. Стратосферада озон
15 – 30 км баландликлар оралиғида тарқалган. Озоннинг миқдори кам
бўлишига қарамай, у тропосфера хусусиятларининг шаклланишида ва Ер
юзасидаги хаётда жуда муҳим ахамиятга эга. Чунки озон қатлами тирик
организмлар учун хавфли бўлган қисқа тўлқинли ультрабинафша
нурларини ютиб олади. Стратосферада 20 км.
баландликкача харорат
ўзгармайди. Бу қатлам қуйи қатлам дейилади. Мазкур қатлам озон пардаси
жойлашган баландликкача давом этади. Юқори қатламда ҳаво харорати
доимо ортиб боради. Бунинг асосий сабаби озон қатламининг қисқа
тўлқинли радиацияни ютиши натижасида қизиб кетишидир. Мазкур
қатлам юқори стратосфера деб аталади. Стратосферани озоносфера ҳам
деб аташади. Тропосфера билан стратосфера ўртасида газ алмашиниб
туради, натижада стратосферада сув буғлари бўлади ва озон пардасидан
пастда, совуқ қатламда ранг – баранг тусда товланувчи садафранг булутлар
вужудга келади.
Мезосфера стратосферанинг юқори қисмидан, 50 км. баландликдан
бошланади ва 80 км. баландликкача давом этади. ҳарорат
яна пасайиб
боради ва юқори қисмида – 90
0
С гача пасаяди. Бу жойда кумушсимон
булутлар ҳосил бўлади. Ҳавонинг зичлиги жуда ҳам кам, Ер юзасидаги
зичликдан 200 бравар кам.
Ионосфера ёки термосфера 800 – 1000 км. баландликкача чўзилган.
Атмосферанинг жуда йирик ва мураккаб қатлами. Ер табиатида муҳим
ўрин тутади ва муҳим аҳамиятга эга. Азот ва кислород газлари ионлашган
ҳолатда бўлади. Қуёшнинг ультрабинафша ва электр радиацияси
таъсирида бу газларнинг молекула ва атом тузилиши бузилади.
Атомларнинг электрон қобиқларидан айрим электронлар ажралиб чиқади.
Ушбу жойдаги фазода бутун атомлар ҳам, бир қисм электронини йўқотган
атомлар ҳам ва алоҳида электронлар ҳам мавжуд. Моддаларнинг бундай
ҳолати ўта газсимон, яъни плазма ҳолати деб аталади.
Битта электрони
ажралиб чиққан атом мусбат зарядга эга бўлиб қолади. Ажралиб чиққан
электрон эса манфий зарядга эга бўлади. Бу электрон нейтрал атом билан
қўшилиб, уни хам манфий зарядлаши мумкин. Шундай қилиб,
ионосферада зарядланган заррачалар қатламлари ҳосил бўлади.
Зарядланган энг зич қатлам Ер юзасидан 200 – 400 км. гача баландликда
жойлашган.
Бу
ионлашишнинг
асосий
максимум
қатламидир.
Ионосферада хаво зичлиги кам бўлганлигидан Қуёш нурлари тарқалмайди
ва осмон қора рангда кўринади унда юлдуз ҳамда сайёралар милтираб
туради. Ушбу жойда кучли электр токи оқимлари мавжуд бўлиб, улар Ер
магнит майдонининг ўзгаришига сабаб бўлади ва қутб ёғдуси вужудга
келади. Ионосфера Қуёшнинг рентген нурларини ютиб қолади ва шу билан
118
Ер юзидаги ҳаётни унинг зарарли таъсиридан сақлайди, 160 км.дан 60 км.
гача баландликда метеор жисмлар ёниб кетади. Ионосферанинг 80 км.дан
300 км.гача баландликда бўлган қуйи қисми термосфера деб аталади.
Термосферада юқорига кўтарилган сари харорат оша боради. 150 км.
баландликда ҳаво харорати 220
0
С, 600 км. баландликда 1500
0
С гача
ортади.
Экзосфера 900 – 1000 км. дан баландликда жойлашган. Уни фақат
ракеталар ёрдамида ўрганиш мумкин. Бундай баландликда атмосферадаги
газларнинг харкати критик тезликка – 11,2 км/сек.га яқинлашади ва айрим
заррачалар Ернинг тортиш кучини енгиб чиқиб кетиши мумкин. Олам
фазосига айниқса водород атомлари чиқиб туради. Бу газ экзосферада
кўпчиликни ташкил этса керак. Экзосферанинг юқори чегараси 3000 км.
Ер тортишини енгиб чиққан водород атомлари Ер атрофида тож
ҳосил қилади. Ер тожи 20000 км гача тарқалади. Унда газлар зичлиги жуда
кам бўлса ҳам, лекин сайёралар оралиғидаги фазодагидан 10
баравар
каттадир.
Атмосферада иқлим ҳосил қилувчи учта асосий жараён рўй беради:
а) Қуёш радиацияси; б) атмосфера харакати; в) нам айланиши.
Do'stlaringiz bilan baham: