К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

4.3.2. Атмосферанинг таркиби 
 
Атмосферанинг таркиби Ер табиатининг бир қисми сифатида узоқ 
геологик давр мобайнида шаклланган. Атмосфера доимий ва вақтинча 
таркиблардан иборат.
Атмосферанинг доимий таркиби турли хил газлар аралашмасидан 
иборат. Л. П. Шубаев (1975) маълумоти бўйича қуруқ ҳавонинг таркибида 
қуйидаги газлар мавжуд: азот (78,10%), кислород (20,93%), аргон (0,93%), 
карбонат ангидрид (0,03%), водород, гелий, неон, криптон, ксенон ва 
бошқалар (0,01%). Кислород атмосферада озон кўринишида хам учрайди. 
Атмосфера таркибини шаклланишида учта босқич ажратилади: 1) 
Ернинг дастлабки атмосфераси сув буғлари, водород аммиак ва водород 
сульфатидан иборат бўлган. Сув буғлари Қуёшнинг ультрабинафша 
нурлари таъсирида водород билан кислородга парчаланиб турган бўлса 
хам, у вақтдаги атмосферада эркин кислород бўлмаган. Эркин кислород 
аммиак оксидланиб, азот ва сувга айланишига, шунингдек метан билан 
углероднинг оксидланишига сарф бўлган. Водороднинг бир қисми космик 
фазога тарқалиб турган. Карбонат ангидрид Ер пўстининг бошқа 
элементлари билан реакцияга киришиб, охактош ва бошқа карбонатли 
жинсларни ҳосил қилган; 2) иккинчи босқичда атмосфера карбонат 
ангидриддан иборат бўлган. Карбонат ангидрид вулканлар отилганда 


119 
мантиядан чиқиб келган. Қадимда вулканлар кўп отилиб турган. 
Атмосферанинг карбонат ангидридли босқичи тошкўмир даврида тугаган. 
Ушбу даврда яшил ўсимликлар фотосинтез жараёнида карбонат 
ангидридни ютиб, ҳавога эркин кислород чиқарган; 3) учинчи босқич 
палеозойнинг охиридан бошланган. Мазкур даврдан бошлаб атмосфера 
таркиби хозирги ҳолатга эга бўлган. Бундай ҳаво таркибининг таркиб 
топишида ва сақланиб қолишида тирик мавжудотлар муҳим ўрин тутган 
(В.И.Вернадский). 
Азот атмосферада катта миқдорни ташкил қилади (78%). Унинг 
манбаи аммиак бўлиши мумкин (4NH+3O
2
=2N
2
+6H
2
O). Азот боғланган 
ҳолда органик бирикмаларда кенг тарқалган. Бундай азот асосан 
бактерияларнинг эркин азотннг тўплашидан ҳосил бўлади. Азотнинг 
бирикмалардан ажралиб чиқиши хам асосан бактериялар таъсирида рўй 
беради. Атмосферада азот кислород аралашмаси ролини ўйнаб, 
оксидланиш суръатини ва биологик жараёнларини тартибга солиб туради. 
Азот унча фаол эмас, аммо атмосферада энг кенг тарқалган газ. Азот жуда 
кўп организмлар томонидан бевосита ҳаводан эмас, балки азот 
тўплайдиган бактериялар ва сув ўтлари орқали ўзлаштирилади.
Кислород кимёвий жихатдан ўта фаол элемент. Кислород Ерда энг 
кенг тарқалган элементлардан ҳисобланади. Унинг асосий қисми 
боғланган ҳолда мавжуд, барча кислород миқдорининг фақат 0,01 
қисмигина эркин ҳолдадир. Эркин кислород дастлаб, сув буғларининг 
Қуёшнинг ультрабинафша нурлари таьсири остида фотохимик 
парчаланишидан ҳосил бўлган. Лекин эркин кислороднинг асосий қисми 
яшил ўсимликлар фотосинтез вақтида ҳосил бўладиган кислороддан 
оғирроқдир. Унинг оғирлиги СО
2
газнинг ультрабинафша нурлари 
таъсирида парчаланишидан ҳосил бўладиган «оғир» кислород ҳисобига 
ортади. Кислороднинг атмосферада бўлиши ҳаёт омили – нафас олишнинг 
зарурий шартидир. Кислород организмларни ҳосил қилувчи оšсил, ёғ ва 
углеводлар таркибига киради. Организмлар ҳаёт кечириш учун зарур 
бўлган энергияни оксидланиш ҳисобига олади. Атмосферада тахминан 
10
15
т кислород бор. Фотосинтез жараёнида атмосферага йилига 20 10
16
г. 
кислород чиқарилади. 
Вақтинча (ўзгарувчан) таркибларга СО
2
, О
3
, сув буғлари, аэрозоллар 
киради. Карбонат ангидрид ҳавога вулканлардан, гидросфера сувидан, 
мавжудотларнинг парчаланишидан келади. Карбонат ангидриднинг 
атмосферада миқдори кам, аммо у географик қобиқнинг фаолиятида катта 
ахамиятга эга. Органик моддаларни ҳосил бўлишида карбонат ангидрид 
фотосинтез жараёнида асосий материал бўлиб ҳисобланади 
6СO
2
+6Н
2
О+энергия=С
6
Н
12
О
6
+6О
2


120 
Сув таркибидаги карбонат ангидрид гази сувнинг эритувчанлик 
хоссасини оширади ва тоғ жинсларининг нурашида бир омил бўлади. У 
Ернинг иссиқлик балансини тартибга солиб турувчи омиллардан биридир, 
чунки у қисқа тўлқинли Қуёш радиациясини ўтказиб юбориб, Ер 
тарқатадиган узун тўлқинли иссиқлик нурини ютиб қолади. 
Атмосферада озон ҳам бор, у кислород молекуласининг 
ультрабинафша нурлар ва электр зарядлари таъсирида атомларга 
парчаланиши, сўнгра ушбу атомларнинг молекулалар билан қўшилиши 
натижасида ҳосил бўлади: О
2
+О=О
3

Озон беқарор газ ва бунинг устига кучли оксидловчидир. Унинг 
миқдори Ер юзасида жуда кам. Чақмоқдан кейин ҳамда тоғларда тепага 
кўтарилган сари бир оз ортади. Бу газнинг асосий массаси атмосферада 
тўпланган, у жойда озон пардасини ҳосил қилади. 
Сув буғлари атмосферага Ер юзасидан келади ва унинг миқдори 
кескин ўзгарувчан бўлади ҳамда табиий географик шароитга боғлиқ. Ер 
юзасида сув буғларининг миқдори 0,2%дан (қутбий ўлкаларда) 2,5%га 
(экваторда) тенг. Баландлик ортган сари камайиб боради. Карбонат 
ангидрид ва сув буғлари фильтр сифатида Ернинг узун тўлқинли 
нурларини ушлаб қолади. Натижада иссиқхона эффекти вужудга келади. 
Аэрозоллар атмосферадаги қаттиқ зарралардир. Уларга вулкан 
куллари, ўсимлик уруғлари, ёқилғиларнинг ёнишидан ҳосил бўлган 
чанглар, минерал чанглар ва тузлар киради. Инсоннинг хўжалик фаолияти 
таъсирида атмосферада чанглар миқдори кескин ошиб кетди. 
Аэрозолларнинг асосий қисми тропосферада тўпланади. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish