Қ
иёслаш
(каллиграфия – calligraphy) – қўлёзмаларнинг
хати ва матн
тўлиқлиги солиштирилади: бадхат, хушхат; матннинг боши ва охири бўлгани
ҳолда, айрим байтларнинг тушиб қолиши,бошланиши йўқ қўлёзмалар, охири йўқ
қўлёзмалар, бошланиши ҳам, охири ҳам йўқ қўлёзмалар.
Қофия
(рифма – rhyme) – мисраларни ҳамоҳанг тугатиш ҳақидаги илм.
Қурама матн
(смешанный текст – mixed text) – Турли қўлёзма нусхалардаги
матний тафовутларнинг бирма-бир алмаштирилиб
борилиши асосида юзага
келган матн. Бу жараёнда аниқ нусха танланмайди.
Бундай матн рус
матншунослигида XVIII – XIX асрларда қўлланилган.
Ҳаракат
(действие,движение -
action) – мақсадни амалга оширишга йўналтирилган
жараён.
Ҳошия
(поля – brim) – жадвалга олинган матннинг ташқарисида изоҳ
бериш, параллел равишда бошқа
бир асар матнини жойлаштириш,
матнда белги
қўйилган ўринларни тафсилоти билан ёритиш, иловалар бериш.
Шарҳ
(толкование – explanation) – очмоқ; баён қилмоқ,тушунтирмоқ,
ёритмоқ, изоҳламоқ; бўлаклаб кесмоқ.
Экзегетика
(экзегетика – exegetics) – диний матнларни филологик жиҳатдан таҳлил
этишда матншунослик ишлари билан бевосита боғланади.
Экстериоризация
(экстериоризация – exteriorization) – олдин ичида ўйлаб, сўнгра
бевосита ташқи муносабатга ўтиш жараёни.
Эпитафия
(эпитафия – epitaph)
–
қабртошга ёзилган битик (адабиётда
тўпламдан жой олган мўъжаз шеър).