ҳошия ва шарҳлардан холи асосий қисми
1
(
باتكلاَنتم
)
матн
сўзи билан ифодаланган.
Шуниндек, бу сўзнинг “мустаҳкам; пишиқ” каби сифат маъносида келган тури ҳам
мавжуд. Тилимизга ўзлашган
матонат
,
метин
сўзлари ҳам
матн
билан
ўзакдошдир.
М
атн
сўзининг “нарсанинг устки, юза қисми” маъноси асарнинг ёзма ёки
оғзаки белгилар воситасида қайд этилган ташқи, яъни конкрет-ҳиссий қабул
қилинадиган
томонини акс эттирса, “пишиқ, мустаҳкам” маъноси эса матн
тушунчасининг ички хусусиятларини англатади.
Матншунослик илмида ўрганиладиган матн тилшуносликдаги матн
тушунчасидан фарқланади. Тилшуносликда матннинг кўриниши эмас,
тузилиши
кўпроқ эътиборга олинади. Шунинг учун бу соҳада “
матн нима?”, “матннинг энг
кичик бирлиги нимадан иборат?”
каби саволларга жавоб топиш бирламчи
аҳамиятдаги масаладир. Матншуносликда ҳар қандай ёзув матн саналади.
Д.С.Лихачев ўзининг «Текстология» китобида матн тушунчасини сал бошқачароқ
таърифлаган:
“Матн асарни лисоний қолипда ифодалайди. Демак, нимаики лисоний қолипга
алоқасиз, балки ёзув шаклига алоқадор (масалан, котибнинг тасодифий бир сўзни
тушириб қолдириши, қўшиб юбориши) экан, бунинг матнга алоқаси йўқдир...
Демак, матн ўта мураккаб тушунча. Бу тушунча ўзининг янада чуқурроқ
тад*қиқини тақозо этади. Қўлёзмада матн билан матнга алоқаси йўқ ёзувни
ажратадиган муҳим жиҳат бу уларнинг лисоний моҳиятидир. Матндаги муайян
маъно қаторларининг лисоний ифодаси сифатида эътиборга олинмаган барча
ёзувлар матнга алоқаси йўқ нарсалардир”
Муайян матннинг пайдо бўлишидан то охириги ҳолатигача давом этган
жараён
матн тарихи
ни ташкил қилади. Аксар матнлар маълум вақт мобайнида
субъектив (муаллиф, котиб, нашрга тайёрловчи, муҳаррир) ва объектив (ижтимоий)
омиллар таъсирида ўзгаришга учрайди. Матншуноснинг
вазифаси мана шу
ўзгаришларни аниқлаш, уларни тарихий, илмий далиллар билан асослаш ва шу йўл
билан асл матнни тиклашдир.
Дунёдаги ҳар бир халқ ўзининг ёзма тарихига эга. Бу тарихни
ўрганишда ҳеч бир манба ёзма ёдгорликлардек батафсилликка даъво
қилолмайди.
Аждодларимиз
ҳаётини
бутун
тафсилотларигача
бағрига
жойлаган қўлёзма манбалар ўтмиш билан бугунни боғловчи кўприк.
Инсоний
тамаддун
тарихида
қадимий
қўлёзмаларнинг
аҳамияти
шу
даражада экан, бу бебаҳо маънавий меросга чинакам ворис бўлиш учун
уларни
чуқур
ўрганиш,
ўрганилганда
ҳосил
бўлган
билимни
оммалаштириш талаб қилинади. Аждодлардан қолган
маънавий мулкни
1
Қадимий (қўлёзма ва баъзан тошбосма) китобларда асл матн ҳошия билан ажратилган. Матн
шарҳлари ҳошияда гир айланасига битилган. Бу ўринда шу ҳолат назарда тутиляпти.
ўзлаштириш, яъни “ўзиники қилиб олиш” айни жараёндан – билимнинг
оммалашувидан бошланади.
Шу маънода, матбаа ихтироси нафақат китобат тарихида,
балки
инсоний фикр, инсоний маданият тарихида ҳам янги асрни бошлаб берди.
Матбаа соҳаси саноатлашгач, илгари битта ёки бир неча нусхадагина
кўчириш мумкин бўлган
китобни юзлаб, минглаб нусхада кўпайтириш
имкони туғилди, кенг халқ орасида қўлёзма китоблар асрида бўлмаган
фикрлар оммалашуви юзага келди. Табиийки, матбаачилик фаолияти
билан боғлиқ бу ҳолат қўлёзма манбаларни нашр қилиш қонун-
қоидаларини ишлаб чиқишни кун тартибига қўйди.
Вазифанинг оғирлиги
шунда эдики, матншунослик иши даставвал,
ҳар
хил
ижтимоий-сиёсий
сабабларга
кўра,
дунёнинг
турли
кутубхоналарига тарқалиб кетган муайян қўлёзма нусхаларини аниқлаш,
аниқлагандан сўнг кейинги тадқиқот учун уларни жамлашни тақозо
қилади. Матншунос ўзи ўрганаётган қўлёзма асарнинг турли нусхаларини
қўлга
киритар экан, энди унинг олдида “қайси нусха нашр қилишга
ҳақлироқ”
деган
принципиал
савол
туғилади.
Қадимийроғими
ё
замонавийроғи?
Тўлиғими
ёки
ноқиси?
Хушхатими
ё
бадхатроғи?
Ишончлисими ёки ишончсизроғи? Бу саволларга жавоб топиш назарий
жиҳатдан осон кўринса-да, уларнинг амалий татбиқи енгил кечмайди. Ҳар
доим ҳам қадимийроқ нусха замонавийроғидан ёки тўлиғи ноқисидан
етакчи бўлолмайди, балки бунинг акси ҳам бўлиши мумкин.
Нашр учун мувофиқ нусха танланди ҳам дейлик, энг серзаҳмат
жараён шундан сўнг бошланади, бу –
Do'stlaringiz bilan baham: