Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet305/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   301   302   303   304   305   306   307   308   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

Экологик сертификатлаш
. Экологик сертифекациялашда 
экологик ҳавфсиз, экологик талабларга мос тушадиган, инсон 
ҳаётига 
ва 
фаолиятига,ҳамда 
атроф 
муҳитга 
зарар 
етказмайдиган махсулот ва товарларга берилади
. Экологик 
сертификатлаш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади: 
а) 
маҳсулотнинг атроф-муҳит, ҳаёт, саломатлик, мулк учун 
хавфсизлигини назорат қилиш; б) тайёрловчи (ишлаб 
чиқарувчи)нинг маҳсулот сифати кўрсаткичлари бўйича 
баёнотининг тасдиқланиши; в) истеъмолчини тайёрловчи, 
сотувчи, ижрочининг инсофсизлигидан ҳимоя қилиш;г) 
истеъмолчига маҳсулотни компетентли танлашга ёрдам 
бериш; д) Ўзбекистоннинг ягона товар бозорида ва ундан 
ташқарида (халқаро иқтисодий, илмий-техник ҳамкорлик ва 
савдо) корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, тадбиркорлар 
фаолияти учун шароит яратиш. Ўзбекистон Республикасида 
мажбурий сертификатланадиган маҳсулотлар 80 турдан 
ошиқдир. Бундан ташқари ҳоҳловчилар ўз маҳсулот ва 
хизматларини экологик сертификациялаш ҳуқуқига ҳам эга. 


- 389 - 
Э
кологик сертификация вазифалари 
қўйидагилар: а) атроф 
муҳит ва табиий ресурслар салоҳиятидан самарали 
фойдаланиш, муҳофаза қилиш, такрор ишлаб чиқаришини 
таъминлаш; б) ҳаёт, саломатлик, мулк учун ҳавфли 
маҳсулотларни истеъмолчилар томонидан сотиб олишдан ёки 
улардан 
фойдаланиш 
жараёнида 
атроф 
муҳитни 
зарарланишидан ҳимоя қилиш; в) инсон ҳаёти ва фаолияти 
шароитига ва атроф муҳит ҳолатига ишлаб чиқариш 
жараёнларига, 
маҳсулот 
истеъмоли, 
чиқиндиларни 
утилизациялаш, табиий ресурслардан фойдаланиш билан 
боғлиқ омилларнинг ноқулай таъсирлардан огоҳлантириш; г) 
мамлакатга экологик нотоза маҳсулотлар кириб келишидан 
сақлаш; д) табииатдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишда 
илмий-техника тараққиётидан фойдаланиш; е) мамлакатимиз 
маҳсулотларини халқаро майдонда роқоботбардошлигини 
ошириш; ж) экологик адолатли бозорни ташкил этиш; з) 
жамият ва табииатнинг ўзаро алоқаларида экологик 
ҳавфсизликни таъминлаш.
Экологик сертификация объектига 
қуйидагилар киради: а) 
табиий муҳит ва табиий ресурс 
манбалари; б) ишлаб чиқариш ва истимол чиқиндилари; в) 
технологик жараёнлар; г) экологик хизматлар ва истеъмол 
маҳсулотлари. Ўзбекистон Республикасида “Маҳсулотлар ва 
хизматлар сертификацияси тўғрисида”ги (1993) қонунига 
мувофиқ “Ўздавстандартга” сертификация бўйича миллий 
орган статуси берилган. Бундан ташқари Табиатни муҳофаза 
қилиш давлат қўмитаси қошида маҳсулотлар ва хизматлар 
экологик сертификацияси маркази тузилган ва унинг 
бўлинмалари барча минтақаларда ташкил этилгандир. 
Мамлакатимизда экологик сертификат бўйича объектлар 
аниқланган, норматив – техник ҳужжатлар пакети ишлаб 
чиқилган. Бунда қуйидаги тадбир ва ҳаракатлар амалга 
оширилаётир: а) 
экологик хавфсиз технологик жараёнлар 
ишлаб чиқиш ва жорий этиш; б) экологик хавфсиз 
маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш; в) норматив - 
ҳуқуқий ва иқтисодий механизмларни яратиш, фуқароларни 


- 390 - 
қулай атроф-муҳит ва маҳсулотларга эга бўлиш, саломатлиги 
ва мулкига зиён етказувчи ахборотларни тўплаш ҳамда 
экологик 
зиён 
етказувчиларга 
йўл 
бермаслик; 
г) 
мамлакатимизга хавфли маҳсулотларнинг кириб келиши, 
ишлаб чиқарилиши ҳамда ҳудудимиздан олиб ўтилишини 
бартараф этиш; д) табиат муҳофазасига мўлжалланган ишлар 
ва хизматлар бозорини тартибга солиш; е) атроф-муҳит 
сифатини яхшилаш; ж) ресурсларни тежаш ва атроф муҳитга 
йўл қўйиб бўлмайдиган таъсирдан огоҳлантириш.

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   301   302   303   304   305   306   307   308   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish