Меҳнат бозорини тартибга солиш
1. Меҳнат бозорини тартибга солиш
2. Яқин келажакда меҳнат бозорининг ривожланиш концепцияси
3. Меҳнат бозори ривожланишининг асосий босқичлари ва вазифалари
1. Меҳнат бозорини тартибга солиш
Меҳнат бозорида юзага келадиган ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тизимида аҳолининг иш билан бандлиги ва меҳнат шароитларини белгилаш, у ёки бу ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, ижтимоий-меҳнат можароларини бартараф этиш буйича иш берувчилар билан ёлланма ходимлар уртасидаги муносабатлар марказий урин эгаллайди. Меҳнат бозорида мазкур муносабатлар жамоавий, шахсий ва ҳудудий усуллар асосида тартибга солинади. Жамоавий битимлар тузилаётганда Узбекистон Республикасининг «Меҳнат Кодекси», Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Конвенцияси ва тавсияларига асосланилади. Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Конвенциясида (54-бандида) таъкидланганидек, “Жамоавий музокаралар, бир томондан, тадбирлар, тадбиркорлар гуруҳи билан, бошқа томондан эса, меҳнаткашларнинг битта ёки бир неча ташкилоти уртасида: а) меҳнат шароити ва бандликни белгилаш; б) тадбиркорлар ва меҳнаткашлар уртасидаги муносабатларни тартибга солиш; в) тадбиркорлар ёки уларнинг ташкилотлари ва меҳнаткашларнинг ташкилоти ёки ташкилотлари уртасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадларида олиб бориладиган барча музокараларни билдиради”.
Меҳнат бозорида бундай тартибга солишни қулланишнинг энг муҳим афзаллиги шундаки, унда қабул қилинадиган қарорлар ниҳоятда қайишқоқ (эгилувчан, мослашувчан) булади, уларни на қонунчилик, на суд ва на маъмурий усулларга қиёслаб булмайди.
Ходим билан тузилган шахсий шартнома иш берувчиси учун анча фойдалидир. Шахсий шартнома тизими меҳнатчининг меҳнат шароити ва унга туланадиган иш ҳақини шу одамга қараб белгилаш имконини беради. Жамоавий битимларга кура эса, бундай қилиб булмайди. Шу билан бирга, тузиладиган шахсий битим куп ҳолларда меҳнаткашларни ижтимоий кафолатларнинг каттагина қисмидан маҳрум этади.
Ìåùíàò ìóíîñàáàòëàðèíè øàõñèé óñëóáäà òàðòèáãà ñîëèø âà áàíäëèêíèíã қàéèøқîқ øàêëëàðèíè æîðèé ýòèø - ìåùíàòêàøëàð êó÷èäàí ôîéäàëàíèøни (ýêñïëóàòàòöèÿ характерида) кучайтириш ҳамда доимий ишловчи шахслар учун илгари мавжуд булган ижтимоий кафолатлардан воз кечилишидан ташқари яна бир қатор салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Жумладан, ривожланган мамлакатлардаги меҳнат бозорларида доимий ишчи кучларини вақтинча ёки тулиқсиз иш вақтида ишловчи шахслар (ёшлар, хотин-қизлар, ногиронлар ва ҳоказо) билан алмаштириш қоида тусига кирмоқда. Табиийки, мазкур ижтимоий гуруҳларнинг вакиллари ижтимоий жиҳатдан кам муҳофазаланган ва жамоавий шартномалар билан қамраб олинмаган. Шу боис давлат айниқса, хужалик юритишнинг бозор муносабатларига утиш шароитларида ёллашнинг шахсий шарнома шакллари ривожини назорат қилиб бориши керак. Акс ҳолда, норозилик кучайиши натижасида давлат ишсизлик буйича ижтимоий туловларни анча купайтиришга мажбур булиб қолади.
Сунгги ҳолатни алоҳида ҳисобга олишимиз лозим. Чунки, республикамизда, бир томондан, ишчиларни ёллаб ишлатиш буйича хусусий тадбиркорлик ва бизнес яхши ривожланмаган булса, иккинчи томондан эса, кам таъминланган ҳамда ижтимоий жиҳатдан етарли даражада ҳимоя қилинмаган меҳнаткашлар орасида ишсизлар сони ошиб бораяпти.
Буларнинг ҳаммаси меҳнат бозоридаги ижтимоий-иқтисодий муносабатларни тартибга солишнинг янги, самарали ҳудудий усулларини, уларни меҳнат ресурслари ортиқча ва етишмайдиган ҳудудларга булган ҳолда, тадқиқ этишни талаб қилмоқда.
Республиканинг меҳнат ресурслари ортиқча ҳудудлари, аввало, Андижон, Фар\она, Наманган, Тошкент, Самарқанд, +ашқадарё, Сурхондарё, Бухоро ва Хоразм вилоятлари учун мазкур бозорни тартибга солишнинг анча самарали усуллари деб, ишчи кучига булган талабнинг ошиши ва унинг таклифи камайишини ҳисоблаш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |