Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet307/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   303   304   305   306   307   308   309   310   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

 Экологик фондлар 
– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низом асосида ташкил 
этилади. Қабул қилинган қонун ҳужжатларига кўра экологик 
фондлар уч хил даражада, яъни Республика экологик 
фондлари, вилоятлар, туман ва шаҳар экологик фондлари 


- 392 - 
фаолият кўрсатади. 
Экологик фондларнинг вазифалари қилиб 
қуйидагилар белгиланган: а) 
атроф табиий муҳит сифатини 
яхшилаш ва аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлашга 
йўналтирилган дастурлар ва илмий техник лойиҳаларни 
молиялаштириш ва кредитлаш; б) табиатни муҳофаза қилиш 
тадбирлари ва дастурлари учун молиявий ресурсларни жалб 
қилиш; в) табиатдан оқилона фойдаланиш ва экологик соф 
технологияларни жалб этишни иқтисодий рағбатлантириш; г) 
экологик таълим ва тарбиянинг ривожланишига кўмаклашиш. 
Ў
збекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш 
тўғрисида”ги қонунига мувофиқ экологик фондларни 
шакллантиришнинг қуйидаги манбалари белгиланган: 1) 
корхона, бирлашма ва ташкилотларнинг атроф табиий 
муҳитга чиқарган ифлослантирувчи моддалари, чиқиндилари 
ва бошқа манбалар учун тўловларидан; 2) хавфли моддаларни 
чиқарганлик учун жарима тўловлари ва меъёридан ортиқ ва 
норационал равишда табиий ресурслардан фойдаланиш учун 
тўловлардан; 3) корхоналарнинг хўжалик фаолияти 
натижасида 
табиатдан 
фойдаланиш 
қонунчилигининг 
бузилиши ва шу асосда давлатга келтирилган зарарни қоплаш 
мақсадида олинадиган тўловлардан; 4) овчилик ва балиқчилик 
воситаларини мусодара қилиш ҳамда ноқонуний йўл билан 
овланган маҳсулотларни сотишдан келадиган даромадлардан; 
5) фонд маблағларини бошқа юридик шахс фаолиятларида 
пайчилик асосида иштирок этиши натижасида олинадиган 
дивидентлардан, 
жамғарма 
фоизларидан 
олинадиган 
даромадлардан; 6) корхона, ташкилот, муассаса ва аҳоли 
томонидан бериладиган ихтиёрий бадаллар (шу жумладан, 
хорижий юридик ва жисмоний шахслардан тушадиган 
тушумлар)дан 
ташкил 
топади. 
Экологик 
фондлар 
маблағларини ишлатишнинг асосий йўналишлари қуйидагилар: 
а) 
корхоналарга қайтарилиш шарти билан имтиёзли кредитлар 
ва ссудалар ажратиш; б) табиатни муҳофаза қилишга 
йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг 
устав фондларини шакллантириш учун маблағ ажратиш; в) 


- 393 - 
корхоналарнинг қўшимча инвестицион ресурслари жалб 
этишни рағбатлантирувчи лойиҳаларни молиялаштирищда 
пайчилик асосида иштирок этиш; г) табиатни муҳофаза қилиш 
лойиҳаларини амалга оширувчи корхоналарга тижорат 
банклари томонидан ссуда ва кредитлар беришни кафолатлаш. 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   303   304   305   306   307   308   309   310   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish