6.4. Интернет воситаларидан янги товарлар ишлаб чиқаришда
фойдаланиш
Янги товарлар ишлаб чиқиш товар сиѐсатининг муҳим
йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу билан бир пайтда бу энг
мураккаб ишбилармонлик жараѐнларидан бири бўлиб, қуйидаги каби
бир қатор хусусиятларга эга:
вақт ўтиши билан жараѐннинг бориш шароитлари ўзгариши;
электрон бизнес туфайли бу ўзгаришлар тезлигининг доимий
ўсиб бориши;
ҳар бир маҳсулот турида ўзига хос хусусият ва талабларнинг
мавжудлиги;
маҳсулотни ишлаб чиқишга тўғри ѐндашилган тақдирда ҳам
унинг истеъмолчилар орасида муваффақиятга эришиши учун
кафолатларнинг йўқлиги.
Янги маҳсулотни ишлаб чиқиш бугунги кунда янгича
шароитларга доимий мослашиб боришни талаб қилувчи тез
ўзгарувчан
шароитларда
рўй
бермоқда.
Бу
жараѐннинг
самарадорлигини оширишда Интернет катта фойда келтириши,
маҳсулотни ишлаб чиқиш жараѐнини сезиларли қисқартириши ва уни
корхона
миқѐсида
замонавий
ахборот
технологияларидан
фойдаланиш глобал жараѐнига айлантириши мумкин.
Янги маҳсулотни ишлаб чиқиш жараѐнининг асосий босқичлари
ва бунда Интернетдан фойдаланиш мумкин бўлган йўналишларни
кўриб чиқамиз.
Янги маҳсулотни ишлаб чиқиш босқичлари
Маҳсулотни ишлаб чиқишдан олдин келувчи муҳим босқичда
корхонанинг бозордаги хулқ-атвор стратегиясини ишлаб чиқиш рўй
беради. Бу жараѐн бозорни синчиклаб сегментлаш, мақсадли
истеъмолчилар гуруҳларини аниқлаш, уларнинг эҳтиѐжларини
98
аниқлаштириш ва маҳсулотни жойлаштириш концепциясини ишлаб
чиқишни қамраб олади.
Шу
босқичнинг
ўзидаѐқ
истеъмолчилар
эҳтиѐжларини
аниқлашда Интернет жуда катта фойда келтириши мумкин. Одатда,
истеъмолчилар маҳсулотдан қандай фойдаланаѐтганлиги, унинг
қайси хусусиятлари ѐки функцияларини яхшилашни исташлари
ҳақида ахборот олиш учун компаниялар фокус гуруҳларидан
фойдаланади.
Истеъмолчиларнинг
истак-хоҳишлари
ва
шикоятларини аниқлаш учун улар ўз сотувчилари ва дилерлар
тармоқлари билан маслаҳатлашиши мумкин. Электрон алоқа
воситаларини қўллаш бу жараѐнларни анча тезлаштириш ва уларни
ўтказиш таннархини пасайтиришга имкон беради.
Мазкур босқич якунлангандан сўнг фирма бевосита янги
маҳсулотни ишлаб чиқишга ўтишга тайѐр бўлади. Бу жараѐн,
шунингдек, инновация жараѐни ҳам деб номланиб, олти босқични
қамраб олади:
янги товарлар ҳақида ғоялар излаш;
ғояларни танлаб олиш;
янги товар ғоясини тижоратлаштиришни иқтисодий таҳлил
қилиш;
товарни ишлаб чиқиш;
товарни бозор шароитларида синаб кўриш;
товарни бозорга чиқариш ва жорий қилиш.
Ҳар қандай ғоя кўрсатилган босқичларнинг ҳар биридан ўта
олади деб айтиш қийин, албатта. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, бу
йўлнинг охиригача камдан-кам ғояларгина етиб боради. Янги
маҳсулотни ишлаб чиқиш ҳақидаги адабиѐтлар таҳлили шуни
кўрсатадики, тижорат муваффақиятига дастлаб таклиф қилинган
ғояларнинг 1 фоиздан ҳам ками эришади, бироқ бу йўлнинг
охиригача етиб борганлар орасида тижорат нуқтаи назаридан 60
фоизи муваффақиятли ҳисобланади. Табиийки, кўплаб ғоялар
биринчи босқичдаѐқ пучга чиқади, буни нисбатан кам харажатлар
билан амалга ошириш мумкин, бироқ бу ҳолатларда лойиҳачилар
ноаниқлик даражасининг юқорилиги сабабли асосланган қарор қабул
99
қилишда қийинчиликка учрайдилар. Фақат кам сонли ғояларгина
барча босқичлардан муваффаққиятли ўтади.
Интернет ва бошқа ахборот технологиялари қуйидаги
йўналишларда инновация жараѐнига катта ҳисса қўша олади:
энг истиқболли вариантларни танлаб олиш ва аниқланган
хатоларни бартараф қилиш — маҳсулотни тайѐрлашда бу маҳсулот
бозорда таклиф этиш босқичига яқинлашган сари унинг харажатлари
тез ўсади. Шунинг учун янги товар ишлаб чиқувчилар олдида турган
муҳим мақсад бу товарларнинг энг истиқболлиларини танлаш ҳамда
уни ишлаб чиқариш ва бозорга чиқариш учун жуда катта маблағ
сарфлангунча аниқланган хатоларни бартараф этиш ҳисобланади;
компаниянинг барча бўлинмалари ўртасида самарали алоқа
ўрнатиш — ҳар қандай компания янги маҳсулотни ишлаб чиқишда бу
жараѐнни универсалроқ қилиш ва ташкилотда ички ахборот
алмашинишни тезлаштириш учун Интернет имкониятларидан
фойдаланиши мумкин. Интернетнинг имкониятлари ер шарининг
турли нуқталарида бўлган ҳолда ахборот алмашиниши мумкин
бўлган ишчи гуруҳларини шакллантиришга имкон беради. Бу эса
бозор ҳолати, мижозлар, маҳсулотларнинг ўзига хос ҳислатлари
ҳақида ахборот алмашинишни ташкил қилишга ѐрдам беради.
Келтирилган
имкониятлардан
фойдаланишнинг
асосий
натижаси янги маҳсулотни ишлаб чиқиш жараѐнининг тезлашуви
бўлиши лозим. Бунга эришишнинг муҳимлиги янги маҳсулотни
бозорга чиқариш вақти билан унинг фойдалилиги ўртасидаги
боғлиқлик билан изоҳланади. Тадқиқот натижалари 6.3-расмда акс
эттирилган бўлиб, унда электроника маҳсулотлари бозоридаги янги
маҳсулот келтирувчи фойда ҳажмининг ўз товарини таклиф қилиш
муддатининг рақобатчиларга нисбатан эрталигига боғлиқлиги
кўрсатилган. Бозорда янги маҳсулотни рақобатчиларга нисбатан олти
ой олдинроқ тақдим этиши мумкин бўлган компания бу вақт
устунлигини ўртача фойда миқдоридан уч баравар катта бўлган
доимий фойдага айлантириш имконига эга бўлади.
100
Do'stlaringiz bilan baham: |