Эргашходжаева ш. Д


Интернет орқали банк хизматлари кўрсатиш



Download 1,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/92
Sana12.06.2022
Hajmi1,26 Mb.
#658480
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   92
Bog'liq
инновацион маркетинг

Интернет орқали банк хизматлари кўрсатиш
Интернет орқали банк хизматлари кўрсатиш Тармоқдан 
фойдаланувчилар сонининг ортиши билан жадал суръатларда 
ривожланишда давом этаѐтган электрон тижоратнинг энг динамик 
сегментларидан бири ҳисобланади. Банк операцияларини Интернет 


104 
орқали амалга ошираѐтган мижозлар сони, шунингдек, уларнинг 
банклар мижозлари умумий сонидаги улуши ҳам ортиб бормоқда. 
Интернет орқали банк хизматлари кўрсатиш нақд пул билан 
операцияларни истисно қилганда банк офисида бажарилувчи барча 
стандарт операцияларни масофадан туриб амалга оширишга имкон 
беради: 

барча коммунал тўловларни (электр энергияси, газ, телефон, 
квартира тўлови, иссиқлик таъминоти); 

алоқа (IP-телефония, уяли ва пейджинг алоқа, Интернет) ва 
бошқа хизматлар (сунъий йўлдош орқали телевидение, масофавий 
таълим) учун ҳисоб-китоб; 

исталган банкдаги исталган ҳисобрақамига пул ўтказиш, 
жумладан, хорижий валютада; 

интернет-дўконлар орқали харид қилинган товарлар учун 
тўловлар; 

хорижий валюта сотиш ва сотиб олиш; 

пластик картага пул ўтказиш/пул олиш; 

турли ҳисобрақамлари (муддатли, жамғарма, нафақа) очиш ва 
уларга пул ўтказиш; 

белгиланган муддат учун ҳисобрақамининг ҳолати ҳақида 
турли шаклда маълумотнома олиш; 

он-лайн режимида келиб тушган тўловлар ҳақида ахборот 
олиш; 

бошқа хил хизматлар олиш: журнал ва газеталарга обуна 
бўлиш, брокерлик хизматлари (қимматли қоғозлар сотиш/сотиб 
олиш, инвестицион портфель яратиш, савдода иштирок этиш ва б.). 
Интернет орқали банк хизматлари кўрсатиш бугунги кунда 
электрон тижоратнинг динамикаси энг юқори сегментларидан бири 
ҳисобланади. Ҳозирда хизмат кўрсатиш бозорининг ушбу сектори 
шаклланиб улгурганлиги ҳақида гапириш мумкин, бу хизматларни 
йирик банкларнинг аксарияти кўрсатмоқда. АҚШда бу банклар 
қаторида Citicorp, Bank of America, Wells Fargo, Bank One, First Union 
банкларини санаб ўтиш мумкин. 


105 
Интернет орқали банк хизматлари кўрсатиш тизимидан 
фойдаланиш бир қатор устунликларга эга. Биринчидан, банкка 
шахсан ташриф буюриш заруратининг йўқлиги сабабли вақт 
тежалади. Иккинчидан, мижоз кун давомида 24 соат мобайнида ўз 
ҳисобрақамини назорат қилиб туриши ва молиявий бозорларда 
вазиятнинг ўзгаришига қараб, масалан, у ѐки бу валютани сотиб 
олиши ѐки сотиб юбориши мумкин. Бундан ташқари, бу тизимлар 
пластик карталар билан операцияларни кузатиб боришда жуда катта 
роль ўйнайди, бу карталардан бир сўм ҳам олинса бу нарса дарҳол 
тизимда тайѐрланувчи маълумотномаларда акс этади ҳамда 
мижознинг ўз операцияларини назорат қилиш даражасини оширишга 
хизмат қилади. 
Интернет орқали банк хизматлари кўрсатиш замонавий 
тизимларини тавсифловчи учта энг муҳим тавсифномани ажратиб 
кўрсатиш мумкин: 

функционалимкониятлар (мижозлар учун очиқ операциялар); 

тизимдан фойдаланиш қулайлиги (фойдаланувчи интерфейси); 

молиявий ахборотни сақлаш ва узатиш хавфсизлигини 
таъминлашда қўлланувчи усуллари. 
Интернет орқали банк хизматлари кўрсатиш тизимининг 
функционал имкониятлари қанчалик кенг, яъни Интернет орқали 
банк мижозлари учун қанчалик кўп операциялар очиқ бўлса, бу тизим 
шунчалик тўлақонли ва талабчан бўлади. Аслида ҳам, Интернет 
орқали банк хизматлари кўрсатиш тизимининг функционал 
имкониятларини билиб туриб ѐки мажбуран чеклаш уларнинг 
жавобгарлигини бироз камайтиради, чунки бу ҳолатда мижоз банкка 
ташриф буюришга мажбур бўлиши мумкин. Шу сабабдан Интернет 
орқали банк хизматлари кўрсатиш тизимини рақобатбардош қилишга 
интилишда банклар уларни мижозларга банк офисида тақдим 
этилувчи барча хизматлар билан таъминлашга ҳаракат қилади. 
Интернет орқали банк хизматлари кўрсатиш бўйича бирор-бир 
тизимнинг қулайлиги қоидага кўра тизимнинг мижозлар учун 
мўлжалланган 
қисмининг 
дўстона 
интерфейсига, 
дастурий 
таъминотни ўрнатиш ва созлашнинг қанчалик содда ва осонлигига, 


106 
турли банк хизматлари олиш учун тизимда операциялар 
бажаришнинг оддий усуллари қанчалик осон ва қулайлигига боғлиқ 
бўлади. 
Интернет орқали банк хизматлари кўрсатиш тизимларини 
яратиш ва улардан фойдаланишда хавфсизликни ташкил қилиш 
масалалари долзарб аҳамиятга эга бўлиб, кенг мулоқот доираси 
эътиборини тортади. Тизим муҳофазаси камида ўзаро алоқада 
бўлувчи 
субъектларни 
(мижоз 
ва 
банкни) 
узил-кесил 
идентификациялашни, узатилувчи молиявий ахборотни шифрлаш, 
ахборот ташиш воситаларини ҳимоя қилиши лозим. Бугунги кунда 
ушбу масалаларнинг барчаси кўплаб профессионал ҳимоя тизимлари 
томонидан ҳал этилаѐтган бўлиб, улар маҳаллий ва чет эл 
тизимларида кенг қўлланмоқда. 

Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish