Эргашходжаева ш. Д


Инновацияларга талаб ва потенциал саноат истеъмоли таҳлили



Download 1,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/92
Sana12.06.2022
Hajmi1,26 Mb.
#658480
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   92
Bog'liq
инновацион маркетинг

 
7.2.Инновацияларга талаб ва потенциал саноат истеъмоли таҳлили 
 
Маркетинг тадқиқотининг мақсади – уни бозорда таклиф 
этиладиган дастлабки пайтда ушбу корхонанинг янги маҳсулотга 
патент ѐки бошқа вақтинчалик монополияси туфайли бир вақтнинг 


110 
ўзида корхона маҳсулотига талаб ҳам бўладиган янги маҳсулотга 
талабни башорат қилишдир. Бу қаторга маҳсулот сифатини 
яхшилайдиган, унинг янги модификациясини яратадиган технологик 
инновацияларни ҳам киритиш мумкин. 
Инновациялар бозоридаги маркетинг тадқиқотлари муайян 
бозор сегментларида (белгиланган сегмент ҳосил қилувчи 
аломатларга эга бўлган истеъмолчилар гуруҳлари ичида) маҳсулотга 
мавжуд талабни баҳолаш ва келажакдаги талаб динамикасини 
башорат қилишга йўналтирилади. 
Бунда ушбу талабнинг сиғимини ҳам, нарх бўйича 
мослашувчанлигини ҳам баҳолаш зарур. Шунингдек, маҳсулот учун 
мақсадли бўлган бозор сегментидаги истеъмолчилар даромадлари 
билан маҳсулотга ҳар бир нархда унинг эҳтимолий истеъмол миқдори 
ўртасидаги боғлиқликни баҳолаш ҳам мақсадга мувофиқ. Бундай 
баҳолаш маҳсулотнинг мақсадли истеъмолчилари даромадлари 
ўзгаришидаги тенденцияларни башорат қилиш асосида маҳсулотга 
талабни башорат қилиш имконини беради. Келгуси даврдаги 
эҳтимолий талаб ҳажми, бозор салоҳияти ва кўлами ҳақидаги ҳар 
қандай тахминлар бозор башоратлари деб аталади ва уларни тузиш 
учун математик ва номатематик моделлар фойдаланилади. 
Ғарб мамлакатлари иқтисодчилари томонидан ишлаб чиқилган 
талабни ўлчаш ва башорат қилиш математик моделлари 
истеъмолчиларнинг турли маркалар танлашини назарда тутади. 
Инновацион товар ҳолларида бундай моделлар ишлаб чиқишнинг 
қийинлиги статистика ахборотларининг йўқ эканлигидан иборат. 
Лекин шунга қарамай, инновацион маркетинг технологияларига 
эътибор катта эканлиги туфайли ғарб адабиѐтларида «бирламчи» 
талаб ҳажмини ўрганиш бўйича тадқиқотлар пайдо бўлди.
Маркетологлар ҳар бир омилли белги – таҳлил йўналиши: 
масалан, янги маҳсулотнинг ҳаѐтийлик даври, янги маҳсулотни 
истеъмолчиларга тақсимлаш, уни сотишнинг режалаштирилган 
канали ва ҳ.к. бўйича тузиладиган махсус жадваллар ѐрдамида 
ўтказиладиган талабни структурали таҳлил қилишга мурожаат 
қиладилар. Бундай жадваллар тезкор бошқарув қарори қабул қилиш 


111 
воситаси бўлиб хизмат қилади ҳамда омилларнинг талаб ҳажми ва 
характерига таъсирини янада чуқурроқ таҳлил қилиш учун асос 
саналади. 
Номатематик моделлар қаторига қуйидагилар киради: 
Истеъмолчиларнинг мулоҳазалари бўйича башорат қилиш 
усули. Башорат истеъмолчиларнинг шунга ўхшаш истеъмол 
хусусиятларига эга товарни сотиб олиши ѐки сотиб олмаслиги, қачон 
ва қандай миқдорда харид қилиши ҳақидаги саволларга берган 
жавобларини умумлаштириш асосида амалга оширилади.
Бозордан олдинги синаб кўриш усули. Маҳсулот эксперимент 
тартибида чегараланган бозорга чиқарилади ва олинган реакция ва 
сотув ҳажми бўйича бутун бозор реакцияси ҳақида башорат 
қилинади. 
Сценарий ѐзиш усули – келажакда қандай ўзгаришлар рўй 
бериши ва натижада бозорнинг қандай ўзгариши ҳақида матн ѐки 
диаграмма кўринишда сценарий тузиш кўзда тутилади. Бир нечта 
ѐзилган сценарий экспертларга уларнинг ҳар биридан баҳо олиш учун 
тақдим этилади. Бу усул шунингдек, экспертлар баҳоси усули деб ҳам 
аталади. 
Бозорни 
сегментлаш 
инновацион 
маркетинг 
тизими 
функцияларидан бири бўлиб, бозорга чиқарилаѐтган ѐки мавжуд 
товарлар истеъмолчилари ѐки харидорларини таснифлаш бўйича 
ишларни амалга ошириш билан боғлиқ саналади.

Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish