47
Чунки, мамлакат мустақилликкача бўлган даврда фақат маҳсулот
ҳажмини кўпайтиришга ва капитални шакллантиришга йўналтирилган
инвeстицияларни амалга ошириш ишлари олиб борилди. Лекин саноат
маҳсулоти бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари сифат кўрсаткичларига eтарлича
даражада эътибор берилмаганлиги учун хорижий бозорларда ўзининг
брендига ва истеъмолчиларига эга бўлмади. Шунинг учун қишлоқ
хўжалигини интенсив ривожлантиришнинг самарали йўли,
инновацион
стратeгияларини танлаш ва амалга ошириш бўйича бошқариш тизимини
тубдан қайта ташкил этишга тўғри келди.
Ўзбекистон Республикасининг “Инновацион фаолият” тўғрисидаги
қонуни қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 7 апрелда қабул қилинган
бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Сенат томонидан 2020 йил 19 июнда
маъқулланган. Қонун 6-боб ва 39та моддадан иборат бўлган ҳолда қонуннинг
мақсади инновацион фаолият соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан
иборат. Ушбу қонуннинг
3-моддасида
инновация — фуқаролик муомаласига
киритилган ёки шахсий эҳтиёжлар
учун фойдаланиладиган, қўлланилиши
амалиётда катта ижтимоий-иқтисодий самарага эришишни таъминлайдиган
янги ишланма; инновацион инфратузилма — инновацион фаолиятни моддий-
техник, молиявий,
ташкилий-услубий, ахборот, консультатив ва бошқа
жиҳатдан
таъминлайдиган
корхоналар,
ташкилотлар,
муассасалар,
мулкчиликнинг исталган шаклидаги улар бирлашмаларининг мажмуи;
инновацион лойиҳа — яратиш учун бажариш муддатларини, ижрочиларни,
молиялаштириш манбаларини ва тегишли инфратузилмани шакллантиришни
назарда
тутувчи тадбирлар мажмуи; инновацион фаолият — янги
ишланмаларни ташкил этиш, шунингдек ишлаб чиқариш соҳасида уларнинг
ўтказилиши ва амалга оширилишини таъминлаш бўйича фаолият;
инновациялар яратиш учун давлат буюртмаси — Ўзбекистон Республикаси
Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа
манбалар ҳисобига инновацион лойиҳани бажариш учун топшириқ;
технологиялар трансфери — янги ишланмани у олинадиган (ишлаб
чиқариладиган) соҳадан амалда қўллаш соҳасига ўтказишга қаратилган
тадбирлар мажмуи; янги ишланма — мавжуд ўхшаш интеллектуал фаолият
натижаларига нисбатан янги белгиларга эга бўлган, амалда қўллаш
мумкин
бўлган ва амалиётда ундан фойдаланганда катта ижтимоий-иқтисодий
самарага эришишни таъминлай оладиган интеллектуал фаолият натижасига
эга бўлиш кўзда тутилган.
Бу муаммони бирон корхона ёки тадбиркор тўғридан амалга оширишга
имкони етмайди. Шунинг учун инновацион фаолиятни давлат томонидан
тартибга солиш мақсадга мувофиқлигини амалий тажрибалардан ўрганиб
чиқилиб қонунда ҳуқуқий асос берилди. Масалан: қонуннинг 5-моддасида
инновацион фаолият соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
белгилаб берилган.
Жумладан, инновацион фаолият соҳасида давлат
сиёсатининг асосий йўналишлари: инновацион ривожлантиришни ҳуқуқий