48
жиҳатдан тартибга солинишини таъминлаш, инновацион фаолият соҳасидаги
устувор йўналишларни белгилаш, шу жумладан технологик тараққиётни
прогнозлаштириш асосида белгилаш, инновацион фаолиятни амалга ошириш
учун зарур шарт-шароитлар ва инфратузилмани яратиш, инновацион фаолият
субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш,
инновацион фаолият соҳасидаги республика, тармоқ ва ҳудудий давлат
дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, инновацион фаолиятга
инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш, инновацион фаолият соҳасида
давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, инновацион фаолият соҳасида
кадрларни тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини
оширишни ташкил этиш, инновацион фаолият соҳасида халқаро
ҳамкорликни ривожлантириш йўллари белгилаб берилган. Бу вазифаларни
бжариш учун бошқарув тизимини такомиллаштиришга тўғри келди.
Инновацион
фаолиятнинг
вазифасидан
келиб
чиқиб,
инновацион
янгиликларни жорий этадиган мустақил хўжалик юритувчи тузилмалар
ташкил этилади.
Ушбу қонуннинг 26-моддасида инновацион технологик паркларнинг
ҳуқуқий асослари белгилаб берилган. Инновацион технологик парк
дирекцияси номидан инновацион технологик парк (бундан буён матнда
инновацион технопарк деб юритилади) инновацион фаолиятни амалга
ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиладиган ягона моддий-техника
мажмуаси бўлган ҳудудга мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосларда
эгалик қилувчи юридик шахсдир. Инновацион технопарк резиденти
инновацион технопарк ҳудудида инновацион лойиҳани амалга оширувчи
юридик ёки жисмоний шахс бўлиб унинг фаолияти қуйидаги асосий
йўналишлардан иборат. Инновацион технопарклар аввал мамлакатимизда
ташкил этилмаган ва ҳеч ким қизиқмасдан бир тамонлама фаолият олиб
борилган.
Инновацион технопаркларнинг асосий фаолияти этиб, илм-фан, таълим
ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлашга кўмаклашиш; инновацион
тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш; инновацион фаолият
субъектларига моддий-техник, ташкилий-услубий, молиявий, ахборотга оид,
маслаҳат хизматлари ва бошқа сервис хизматлари кўрсатиш; инновацион
лойиҳаларни бошқаришда кўмаклашиш; янги ишланмаларнинг тажриба-
саноат синовларини ўтказиш ва интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқий
муҳофаза берилишига кўмаклашиш; юқори технологик ва инновацион ишлаб
чиқаришларни ташкил этишдан манфаатдор бўлган маҳаллий, хорижий
инвесторларни
ҳамда
тадбиркорлик
субъектларини
жалб
этиш;
инновацияларни ташқи бозорда илгари суриш мақсадида ташқи иқтисодий
фаолиятни амалга оширишда кўмаклашиш; инновацион фаолият субъектлари
ўртасида узвий ва амалий ҳамкорликни таъминлаш қонунда белгилаб
қўйилган.
Ҳақиқатдан ҳам узоқ йиллардан бери қишлоқ хўжалик корхона-ларида
Do'stlaringiz bilan baham: |