49
маҳсулотни етиштирувчи субеклар фаолиятини яхшилаш, таъминот, хизмат
кўрсатиш, қисман маҳсулотни сақлаш, сотишда асосан давлат буюртмасини
бажариш устидан назоратни олиб бориш ишлари амалга оширилди. Лекин
фермер
ёки
деҳқоннинг
иш
унумдорлигини
оширадиган
янги
технологияларни жорий этиш ишлари суст олиб борилди. Мустақил давлат
бўлган кундан бошлаб қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича турли
ислоҳатлар олиб борилишига қарамасдан ягона тизим шакилланган деб
бўлмайди. Дунё мамлакатлари қатори республикада ҳам озиқ-овқат
танқислиги айрим маҳсулотларда мавжуд. Буларни бартараф этиш учун
илмий-техникавий жараёнларни такомиллаштириш мақсадида ташкил
этиладиган инновацион технопаркнинг асосий вазифаси қуйидагилардан
иборат.
Бозорда реализация қилиш учун янги ёки такомиллаштирилган
маҳсулот чиқарувчи ишлаб чиқаришларни ташкил этишга кўмаклашиш,
шунингдек янги ёки такомиллаштирилган технологияларни ўзлаштириш;
кўчар ва кўчмас мулкни, шу жумладан турли функционал мақсадларга
мўлжалланган хоналарни шартнома асосида ижарага бериш; тажриба
намунасини тайёрлаш ҳамда уларнинг синовларини ўтказиш билан боғлиқ
ишларни ва бошқа тажриба-конструкторлик ишларини бажариш; маҳсулотни
сертификатлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича хизматлар, шу жумладан
интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқий муҳофаза бериш бўйича хизматлар
кўрсатиш; кўргазмаларда, конференцияларда ва бошқа тадбирларда уларнинг
иштирок этишини ташкил қилиш орқали инновацион маҳсулотни,
технологияларни илгари суриш; инновацион технопаркнинг илмий, илмий-
техникавий ва инновацион фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа хизматлар
кўрсатиш кўзда тутилган.
Ҳаммамизга маълумки, маҳсулотимизни экспорт қилиш учун, жаҳон
бозорларидаги талаблар тубдан ўрганиш, янги тeхнологияларни қўллаш
ҳамда рақобатбардош маҳсулотларни етиштириш, маънавий эскирган ишлаб
чиқариш тeхника-тeхнологияларини тубдан янгилаш олдимиздаги асосий
муаммо инновацион ривожланиш йўлини тўғри ташкил этишимиз керак.
Бизнинг фикримизча Инновацион технопаркни ташкил этишдаги вазифалари
жуда мураккаб белгиланган бўлиб, амалиётга жорий этишда кучли билим ва
тажрибага асосланган ҳолатда ташкил этиш зарур деб ўйлаймиз. Чунки,
қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизмат қиладиган МТП ва ММТПлар
бундан ташқари Агротеххизмат корхоналари самарали ўз фаолиятини амалга
оширмасдан келмоқда. Бу тузилмаларнинг фаолиятидаги тўсиқларни
ўрганган ҳолда, молиялаштириш ва рақобатга киришгунча уларнинг
фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда тартибга солишда давлатнинг кўмагига
муҳтожлиги унутмаслик керак.
Хуллас, Агробизнес корхоналарида Инновацион технопаркларни
ташкил этишнинг ҳуқуқий асоси яратилган бўлиб, уни туман ва вилоят
миқёсида ташкил этиш ишларини олиб бориш, малакали мутаххасислар
Do'stlaringiz bilan baham: |