52
қайта ишлаш билан шуғулланувчи ишлаб чиқариш мажмуалари, холдинглар
ва илмий ишлаб чиқариш бирлашмалари фаолиятини кенгайтириш.
Ўйлаймизки, юқоридаги таклиф ва тавсияларни мева – сабзавот
маҳсулотларини сақлаш ҳамда қайта ишлаш тизимига жорий этиш юқори
иқтисодий самарадорликка эришиш учун ёрдам беради
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 6
январдаги “Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид
қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2717-сонли қарори. «Халқ сўзи», 2017 й.
2.
Violeta Blazheva, Ilhom Ergashov. Agrarian policy as theory and practice
in Uzbekistan. Global challenges of contemporary issues Collection of scientific
articles Lardy Publishing House Paris, France 2018. Page 68-71.
3.
Ergashev I. Increasing innovation potential and investment activity in the
development of effective entrepreneurship // Economic Archive. – Svishtov, Year
LXXI, Issue 4. – 2018.
ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИДА МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИДАН
САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ
И.Зиядуллаев -
ТДАУ ассистенти
Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисини иш билан таъминлаш ва
уларнинг турмуш фаровонлигини ошириш муаммоси жамият ижтимоий-
иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим макроиқтисодий хусусиятларидан
бири бўлиб, иқтисодиётда алоҳида аҳамият касб этмоқда. Шу сабабли, ушбу
хусусиятларга ҳукуматимиз томонидан ҳам алоҳида эътибор берилмоқда.
Жумладан,
2017-2021
йилларда
Ўзбекистон
Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегиясида “аҳоли бандлигини ошириш мақсадида аҳолининг реал пул
даромадлари ва харид қобилиятини ошириш, кам таъминланган оилалар
сонини ва даромадлар бўйича фарқланиш даражасини янада камайтириш,
янги иш ўринларини яратиш, меҳнат бозори мутаносиблигини ва
инфратузилмаси ривожланишини таъминлаш, ишсизлик даражасини
камайтириш”га [1] алоҳида урғу берилган.
Маълумки меҳнат ресурсларини меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли ҳамда
иқтисодиётда банд бўлган ўсмирлар ва нафақахўр катта ёшдаги кишилар
ташкил қилади. Меҳнат ресурсларининг иш билан банд бўлган ва вақтинча
банд бўлмаган, ишлашни хоҳлайдиган ва ишни фаол излайдиган
ишсизлардан иборат қисми иқтисодий фаол аҳоли [2] деб аталади.
Шунингдек, меҳнат ресурсларининг нофаол қисмига ўқув юртларининг
кундузги бўлимида ўқийдиган меҳнатга лаёқатли ёшдагилар, ишга
жойлашишга муҳтож бўлмаган ёки ишлашни хоҳламайдиган меҳнат ёшидаги
Do'stlaringiz bilan baham: |