313
Жадвалда келтирилган маълумотлардан
кузатиш мумкинки, дунё
давлатларида давлат хусусий мулкчилик тизими XIX асрданоқ шакллана
бошлаб бугунги кунда бу борада қатта тажриба тўпланган. Қуйида ушбу
давлатларнинг ўзига хос жиҳатларини қисқача таҳлил қиламиз. Францияда
озиқ-овқат комплексини бошқариш қишлоқ ва ўрмон хўжалиги
вазирлиги
томонидан амалга оширилади.
Ушбу давлатнинг ўзига хос жиҳати озиқ-овқат саноати тармоғини
бошқариш тизимида бир неча ташкилотлар шуғулланади. Шулардан қишлоқ
хўжалиги палатаси ва касаба уюшмалари етакчи ўрин эгаллайди. Улар
томонидан келган ташкилотларнинг меъёрий ваколатлари белгилаш
Францияда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни кодлаштириш ва уларни
сотиш каналлари белгилаб берилган.
Германияда XX асрнинг 50 йилларида қишлоқ хўжалиги тўғрисида
қонун қабул қилинган бўлиб, аграр сиёсат шу қонун асосида олиб борилади.
Аграр соҳага инвестициялар киритиш ва кредитлаш жараёнлари қайд этилган
қонун ва давлат томонидан қўллаб-қувватланган ҳолда жалб этилади.
Шунингдек, буғдой ва тамаки маҳсулотлари
етиштириш тизими давлат
томонидан дотацияланади.
Германиянинг барча ерлари учун қишлоқ хўжалигини кредитлаш
дастури қабул қилинган бўлиб, бундан кўзда тутилган асосий мақсад қишлоқ
жойларда инфратузилмаларни ривожлантириш орқали фермеларнинг яшаш
ва меҳнат шароитларини яхшилашдан иборат. Лекин кредитлар фақат
максимал даромадларни белгилаб қўйилган миқдордан кам бўлган ерларга
берилади.
Америка қўшма штатларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
назорат
қилинмайди ва нархларни субсидиялаш механизми жорий этилмаган.
Шунингдек давлат дастурларининг бажарилишини таъминлаш учун
ажратиладиган кредитлар фоиз ставкалари устидан ҳам назорат
ўрнатилмайди. Демак, АҚШда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
нархининг
назорат қилинмаслиги маҳсулотлар нархининг мувозанатлашганлигидан
дарак беради. Яъни АҚШ қишлоқ хўжалигида моддий-техник ва ресурслар
таъминотида умуман муаммоларнинг йўқлигини англатади. Ўз
навбатида
давлатнинг ресурслар тақсимоти ва агробизнес субъетлари фаолиятига
аралашуви ва зарурати бўлмайди. Лекин АҚШда нархларни тартибга солиш
ва ишлаб чиқариш воситалари давлат томонидан тартибга солинмасада
ҳукумат фермерларга турли йўналишларда ўз
кооперативларини ташкил
этишда ёрдам кўрсатади.
Айтиш лозимки, АҚШ ҳукуматининг аграр секторни қўллаб-қувватлаш
тизимининг эътиборли жиҳати фермерларни бюджетдан мақсадли
молиялаштириш тизимини бўлиб, давлат даражасида бундан қувватлаш
“Даромадларни барқарорлаштириш” ва “Илмий таъминот” бўйича давлат
дастурлари асосида амалга оширилади.