309
Бу таркибий ўзгаришлар давомида маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан
истеъмолчига
етиб боришини таъминловчи, бошқарувнинг стратегик
тамойилларига асосланган мезоиқтисодий тузилмалар, яъни тармоқлараро
хўжалик бирлашмалари асосий ўрин эгаллаб ривожланиб боради.
Бундай бирлашмаларнинг асосий ўзига хос бўлган жиҳати бу
таркибий
тузилмалар ичидаги бозор субъектларининг ўзаро муносабатлари
трансформацияланади, яъни табиий бозор шароитига мослашган ҳолда эмас,
балки ташкилий ҳамда режали асосда шакллантирилади.
Хорижий иқтисодчи олимлар томонидан чоп эттирилган илмий манба
ва адабиётларда келтирилишича ҳар қандай давлат иқтисодиётиниг
аграр
сектори ривожланиши мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш, уларни
ҳимоя қилиш белгиланган стратегик вазифалардан келиб чиққан ҳолда
қўллаб-қувватланади. Давлат ва тадбиркорлар ўртасида
шериклик
муносабатларининг устувор йўналишлари ва тенглигини шакллантиришнинг
объектив зарурати юзага келади.
Айнан шу нуқтаи назардан қараганда мамлакатимиз Президентининг
2017 йил 7-февралдаги ПФ-4947 сонли Фармонига асосан ишлаб чиқилган
“2017-2021 йилларда Ўзбектстон Республикасини ривожлантиришнинг
бешта устивор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясининг биринчи банди
иккинчи хат бошида “Мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш бўйича вазифаларни амалга оширишга қаратилган
давлат-
хусусий шерикликнинг замонавий механизмларини жорий этиш”
масаласининг алоҳида вазифа сифатида қайд этилганлиги ҳам юқоридаги
фикримизни тасдиқлайди.
Ўзаро муносабатлардаги устуворлик ва тенглик тамойилларини
таъминлаш
зарурати
ресурсларнинг
чекланганлиги,
глобаллашув
жараёнлари, ички ва ташқи бозорлардаги коньюктура ҳолати жаҳон ва
миллий иқтисодиёт ривожланишининг ўзига хос жиҳатлари билан
боғлиқдир. Ўз навбатида бундай ҳолатлар ички ва ташқи
бозорлардаги
ўзгаришларга тезкор равишда мослашишни талаб этади. Давлат ва хусусий
шерикчилик эса бундай ўзгаришларга мослашиш имкониятларини
кенгайтиради. Чунки давлат ва тадбиркорлик субъектлари иқтисодий ва
жамият ҳаётидаги жорий ҳолатларни бир-бири билан боғланган ҳолда ечиши
мумкинлигини ҳис қилган ҳолда ўзаро
шерикчилик муносабатларини
ўрнатадилар. Айтиш мумкинки юқоридаги ҳолатлар давлатнинг хўжалик
субъектлари фаолиятига фаол аралашувини янада кенгроқ бўлишини талаб
этади ва бу аралашув устивор ва ўзаро тенглик асосида амал қилади.
Бу
масалага
яъни
давлат
хусусий
шерикчилиги
тизимини
ривожлантириш бир қатор ривожланган давлатлар тажрибасида ҳам кенг
қўлланилиши йўлга қўйилган. Хусусан Россия федерациясининг турли
ҳудудлар комплекс ривожланиш дастурларини
амалга ошириш ва
агросаноат кластерларини ташкил этиш ва ривожлантиришда айнан шу
ёндашувга алоҳида эътибор қаратилган.