305
-
майда хўжаликлар ва хусусий тадбиркорлар фойдалана олмайдиган
замонавий технологияларнинг қимматлашуви;
-
кооперациялашган
хўжаликларни
хўжалик
фаолиятини
мувофиқлаштириш ва режалаштириш, ахборот алмашиш, ишчи кучи
малакасининг даражасини оширишга мажбур этувчи хўжалик юритиш шарт-
шаротларининг ўзгариши;
-
жамоавий ўзини ўзи молиялаш учун кооперациялашган банкларни
ташкил этиш йўли билан кредит – молия соҳасида кооперациялашни амалга
ошириш имкониятларининг пайдо бўлиши.
Шу билан бирга кооперациялашган хўжаликларнинг ўзлари ўз
фаолиятинингҳуқуқий шаклини оқилоналик мезони бўйича танлайди.
Кооператив асосда ташкил этилган хусусий секторнинг тадбиркорлик
фаолияти
1
турли ижтимоий бойликларни яратишга анча ҳисса қўшади.
Кооперативлар корхоналар ҳам, уй хўжаликлари ҳам фойдаланиши мумкин
бўлган ва кўп афзалликларни таъминловчи ҳамда давлат сектори учун ҳам,
тижоратфаоллиги максимал даромадга қаратилган сектор қисми учун ҳам
харажатларнинг анча тежашга ёрдам берувчи ишлаб чиқарувчилар ҳамда
истеъмолчилар манфаатларида иқтисодни ташкил этишнинг муқобил
шаклидир.
Кооператив амалиёти камчиликлари ва хатоликлардан ҳоли эмас,
албатта. Шунга қарамай ер юзидаги кооператорлар ўз ташкилотларини энг
яхши иқтисодий тизим деб ҳисоблашади, чунки улар ижтимоий
йўналтирилган бўлиб, уларнинг эътибори марказида – ўз аъзолари тўғрисида
ғамхўрлик ўрин тутади.
Кооперацияга бирлашиш орқали агросаноат мажмуасида замонавий
техника ва тежамкор технологиялар билан таъминлашни жадаллаштириш,
ишлаб чиқариш харажатларини тежаш ва тежамкор инновацион
технологияларни қўллаш имконияти, маҳаллий озиқ-овқат ва бошқа
истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришимконияти туғилади.
Бозор иқтисодиёти шароитларида фермерлик кооперацияси давлат
сиёсати доирасида ривожланади. Қишлоқ хўжалик кооперациясини
ривожлантиришнинг мустаҳкам қонунчилик негизини яратиш билан бир
қаторда бундай сиёсатни соҳадаги жаҳон тажрибасини қўллаб, ҳозирги
Ўзбекистонҳаётида қўллаб бўладиган тарзда изчил шакллантириш керак.
Иқтисодиёти ривожланган хорижий давлатларда кооперациянинг
мамлакат, минтақа ва ҳудудий шакллари кўп учрайди(1.1-расм).
Кооперациявий муносабатлар соҳасидаги етакчи мутахассис ва
олимларнинг фикрича, кооперация иштирокчилари орасидаги масофа
қанчалик узоқлашса, унинг самарадорлиги шунча пасайиб боради. Шунинг
учун кооперациянинг самарадорлигини ошириш мақсадида маҳаллий
кооперация турини ташкил этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.Ҳар бир
минтақада бир нечта ҳудудий кооперацияларни ташкил этиш мумкин.
1
Экономист. 2001. Из доклада генер. секретара ООН, стр 92.
Do'stlaringiz bilan baham: |