304
Бозор иқтисодиёти шароитида кооперация самарали тадбиркорлик
фаолияти йўли билан ўз аъзолари ва аҳолининг маҳсулот, ишлар ва
хизматларга бўлган ижтимоий эҳтиёжларини қондириш учун ихтиёрий
равишда бирлашган жисмоний ёки юридик шахсларнинг мулкига асосланган
ижтимоий хўжалик юритиш шаклини ўзида намоён этади.
Машҳур кооператор Н.П.Гибнер кооперацияга қуйидагича тариф
беради. Кооперация – бу одамларнинг янги, мустақил ва ихтиёрий гуруҳлари
тизими бўлиб, улар ишлаб чиқариш ва бойликларни алмаштириш соҳаларида
ҳамкорлик ишини ташкил этиш учун тўловни ишга киритилган капиталдан
даромад топиш эмас, ҳар бир иштирокчи шахсий ишини тўлаш шарти билан
капиталга фақатгина пул бозори томонидан шартланувчи адолатли фоизни
бериш билан ташкил этилади.Л.Луццати эса кооперацияни -майда умумий
жамғармалар ва капиталларни жалб этиш орқали катта натижаларга эриша
оладиган иқтисодий методдир деб атайди.
«Кооперация
1
- нафақат иқтисоднинг бир қисми, - дейди Х.Холлай, -
балки ижтимоий ҳаёт соҳаларидан бири ҳамдир. В.П.Дмитренконинг
таъкидлашича, кооперация ижтимоий манфаатларни аниқлаган, кўрсатган,
ташкил этган, қониқтирган, ҳимоя қилган тақдирдагина самарали бўлади.
Кооператив (лот. ҳамкорлик) – маҳсулотни ҳамкорликда ишлаб чиқариш
ва сотиш, товар ёки хизматларни сотиб олиш ва истеъмол қилиш, уйларини
қуриш ва эксплуатация қилиш ва бошқа мақсадидаги шахслар
бирлашмасидир.
Кооператив
2
– ихтиёрий ташаббускор ва ўз-ўзини бошқарувчи жамоат
ташкилоти бўлиб, ўз олдига аъзоларининг ҳаёт ва меҳнат шароитларини
яхшилашга кўмаклашиш мақсадини қўяди ва жамоа (гурух) мулкига
асосланган корхона шаклида ижтимоий-оммавий фаолият кўрсатиш билан
бирга юридик шахс сифатида ҳаракат қилади. (Б.Н. Хвостов)
Кооператив – тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун
ҳиссадорлик асосида шахсларнинг ихтиёрий бирлашуви орқали ташкил
этилади ва ўз-ўзини молиялаштириш асосида фаолият кўрсатади.
Қишлоқ хўжалик кооперацияси янги деҳқонни тарбиялайди
3
, уни
ташаббускорликка ва ўз-ўзига ёрдам беришга ўргатади, унинг ижтимоий
ҳисларини ривожлантиради ва уни ақлий маданиятга жалб этади. Бу бир
томондан, иккинчи томондан эса кооперация деҳқон шахсига таъсир қилади.
Ҳозирги ривожланган мамлакатларда миллий даражада кооперация-
лашган бирлашмаларнинг роли йилдан-йилга ортиб бормоқда, уларнинг
мақсади ўз таркибига кирувчи кооперациялашган хўжаликлар манфаат-
ларини ҳимоя қилишдан иборат, бу қуйидагилар билан изоҳланади:
-
бошқа ҳуқуқий шакллардаги корхоналарнинг йирик бирлашмалари
томонидан рақобатни ошириш;
1
Вахитов К.И . Кооперация: теория, история, практика. Москва-2006.. 44 б
2
Вахитов К.И . Кооперация: теория, история, практика. Москва-2006.. 30 б
3
Шу китобда. 336 б
Do'stlaringiz bilan baham: |