бўлиб, унинг
тури ҳам, вазифаси ҳам кўп қирралидир.
300
Соҳибқирон Амир Темур бобомиз ўз тузукларида шундай деб ёзади:
“Мен салтанатимнинг бу томонидан то нарёғигача (бу Деҳлидан то
Болқонгача деганидир) бир ёш боланинг бошига бир лаган марваридни
қўйиб, яёв йўлга солиб юборилса, у манзилга етгунча йиллар ўтар, бу бола
улғаяр, лекин унинг бошидаги лагандан бир дона марварид тўкилмайдиган
даражага етказдим...”.
Демак, логистика қадим замонлардан буён юклар муҳофазасини ўз ичига
қамраб олган ва ҳозирги кунда ҳам шундай. Қолаверса, маҳсулотларни
экспорт қилиш, ички бозорда ташиш, ишлаб чиқаришни янгилаш,
инновацион технологияларни жорий этиш каби жараёнларни маҳорат билан
йўлга қўйиш ҳам замонавий логистика хизмати билан чамбарчас боғлиқ.
Логистика хизматлари ўзига хос товар ҳисобланиб, транспорт турлари,
ташувларнинг географик ҳудудлари ва ташилувчи юклар турига кўра
фарқланувчи халқаро транспорт бозорларида сотилади ва харид қилинади.
Барча хизмат турларининг умумжаҳон экспорти ва импортида транспорт
хизматлари улуши таҳминан 24%ни ташкил этади (5,5 трлн. АҚШ долл.).
Албатта, жаҳон бозорига транспорт-экспедиция хизматлари таъминотчилари
энг йирик товар экспортчиларидан қийматли кўрсаткичлар бўйича ортда
қоладилар.
АҚШ логистика хизматларининг энг йирик таъминотчиси ҳисобланади.
Уларнинг экспорти қарийб 80 - 90 млрд. АҚШ долл.ини ташкил этади. Лекин
улар йилига умумий қиймати 90 - 100 млрд. АҚШ долл.дан иборат
транспорт-экспедиция хизматларини ҳам импорт қилади.
2020 йилда республикамизда қуввати 405 минг тонна бўлган 25 та
замонавий агрологистика корхоналари фаолият юритган бўлса, 2021 йилдан
улар сони ва хизматлар салмоғи янадада кенгаймоқда.
Айни пайтда республикамизнинг 10 минтақасида ташкил этилган 14 та
эркин иқтисодий зоналарда юзага келадиган божхона, транспорт –
экспедиторлик, омборхона ва информацион логистика соҳасида тўлиқ
комплекс хизматларини кўрсатишга оид юзага келаётган талабларга нисбатан
мутаносиб равишда транспорт-логистика марказлари (таклиф) ташкил
этилмаган. Юртимизда фақат 5 та яъни “Навоий” халқаро интермодаль
логистик маркази, “Ангрен”, “Тошкент”, “Термиз” ва “Поп” халқаро
логистика марказлари ташкил этилиб, фаолият юритиб келмоқда.
Логистика ишлаб чиқариш, савдо-сотиқ, тақсимот-таъминот, молия,
хизмат кўрсатиш, омбор, ахборот каби ўнлаб устувор йўналишларга
бўлинадики, улар орасида транспорт логистикаси етакчи ўринни эгаллайди.
Чунки бугунги кунда ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархида унинг ҳиссаси
40 фоизни ташкил этади.
Юк терминалида юклар икки ва ундан ортиқ транспорт тури ёрдамида
юборилган жойдан белгиланган манзилгача етказиб берилади, аниқроғи,
мультимодал хизматлар кўрсатилади. Бунда контейнерлардан ҳам унумли
фойдаланилаяпти. Мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистонда ташқи савдо
Do'stlaringiz bilan baham: |