296
ўтказди.”
1
– дея таъкидлади.
2019 йилга нисбатан 2020 йилда кам миқдорда бўлсада ўсишни кузатиш
муикн, Албатта бу ижобий ҳолат. Аммо 2020 йилга келганда ҳам 2017 йил
даражасига етиш имкони бўлмади. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ
хўжалигида мева сабзавот ишлаб чиқариш миқдорини таҳлили бўйича олиб
борилаётган тадқиқотлар ва кузатишлар натижасида айтишимиз мумкинки бу
ҳолат икки йирик гуруҳга кирувчи саббалр билан боғлиқ. Биринчиси, айтиш
мумкинки асосийси 2018-2020 йилларда республикамиз ҳудудларида қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун табиий-иқлим шароитинниг кескин
ёмонлашгани ҳасобланади. Мамакат ҳудудида апрел ва май ойларининг
бошларида юз бераётган табиий офатлар, жала, ҳаво хароратининг кескин
пасайиб кетиши, кутулмаганда қор ёғиши қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришига жуда катта зарар келтирмоқда. Бу ҳолат 2021 йилда ҳам жиддий
муаммолар юзага келтирди. Иккинчи гуруҳга мамлакатмизда олиб
борилаётган туб ташкилий, иқтисодий ислоҳотлар мажмуасини киритиш
мумкин.
Мустақилликнинг 2017 йилгача бўлган даврида қишлоқ хўжалигида
бозор муносабатларининг жорий этилиши ва ривожлантирилишида жиддий
камчиликларга йўл қўйилди. 2017 йилда бошлаб бозор муносабатларини
ривожлантириш масалаларига сезиларли даражада эътибор қаратилмоқда.
Натижада қишлоқ хўжалиги тармоғида кенг камровли институционал
ислоҳотлар ҳам амалга оширилмоқда. Қишлоқ хўжалиги янги типдаги
кооперативлар, кластерлар шакллантирилмоқда. Албатта ҳар қандай ислоҳот
қисқа муддатда ўз ижобий натижасини кўрсатмайди, балки маълум даврда
қисман ишлаб чиқариш ҳажмининг камайиши, иқтисодий алоқаларнинг
сусайиши кузатилади. Янги шаклланган хўжалик юритувчи субъектлар
шароитга мослаши, ўз фаолиятини жадаллашириши учун маълум йиллар
керак бўлади.
Кейинги даврларда мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш
ҳажмини оширишнинг энг мақбул ва самарали йўналиши кластер усули
эканлиги таъкидланмоқда. Шу сабабли мева-сабзавот кластерларини ташкил
этиш ва ривожлантириш мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш
ҳажмини оширишнинг, тармоқ самарадорлик даражасини юксалтиришнинг,
соҳани жадал ва барқарор ривожлантиришнинг муҳим стратегик йўналиши
сифатида қаралмоқда.
Кластер - бирор турдаги маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг технологик
занжирида маълум ихтисослашув ва меҳнат тақсимотига эга ҳамда ягона
мақсад йўлида уюшган корхоналар тизими тушунилади
2
.
Ривожланган давлатлар тажрибаси қишлоқ хўжалигини барқарор
ривожлантиришнинг йўналишларидан бири соҳада ишлаб чиқаришнинг
замонавий шаклларини, жумладан, маҳсулот етиштиришнинг кластер
1
https://president.uz/uz/lists/view/2181
2
М.С.Юсупов Агросаноат интеграцияси. Тошкент-2015.-363 б.
Do'stlaringiz bilan baham: |