294
МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК КЛАСТЕРЛАРИ СОҲАНИ
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИСТИҚБОЛЛИ ЙЎНАЛИШИ
Р. Хакимов,
ТИҚХММИИ и.ф.н., доцент
Ж.М. Розиқов
, ТДАУ таянч докторанти
Ўзбекистонда барча соҳа ва тармоқлар каби қишлоқ хўжалигини жадал
ва барқарор ривожлантиришга стратегик вазифа сифатида қаралмоқда. Чунки
қишлоқ хўжалиги республика иқтисодиётининг энг қадимий ва минг йиллар
давомида катта билим, тажриба ва халқимиз ҳаётида кўникма шаклаланган
тармоқ саналади. Қишлоқ хўжалигининг ривожи мамлакат озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда аҳолини доимий бандлигини,
соҳада банд бўлганлар ҳаёти учун зарур даромад олиш имкииниятини
яратади. Қишлоқ хўжалиги тармоғини ривожлантириш шу тармоқ билан
боғлиқ илм-фанни, кегн қамровли кадлар тайёрлаш тизимини, қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш тармоқ ва
соҳаларини ривожлантиришга асос бўлиб бўлиб хизмат қилади. Қишлоқ
хўжалиги ўз навбатида кенг ассортиментли саноат маҳсулоталри ишлаб
чиқарувчи соҳаларни ҳам ривожлантиришни талаб қилади. Жумладан,
трактор, комбайн ва юзлаб турдаги қишлоқ хўжалиги тахникалари ишлаб
чиқариш соҳаларини ривожлантириш заруратини келтириб чиқаради.
Иқтисодий тараққиётнинг кейинга йиллар танденцияси шуни
кўрсатмоқдаки қишлоқ хўжалиги тармоғини маҳсулот ишлаб чиқариш
жараёни фаол иштирок этадиган, таъбир жоий бўлса асосини ташкил
этадиган ер ва сув ресурслари турли объектив ва субъектив сабабларга бир
томондан миқдорий камайиб бориш, иккинчи томондан уларнинг
унумдорлиги сифатининг пасайиб бориш оқибатида пасайиб бориш
тенденциясига эга. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш жараёнида
ишлатиладиган саноат маҳсулотлари нархининг ошиши, ишчи ходимлар иш
ҳақининг ўсиши, инсонлар даромадининг ортиши ўз навбатида қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларининг таннархининг ҳам ортишига сабаб бўлмоқда.
Натижада дунё бўйича озиқ-овқат маҳсулотларининг нархини ҳам ўсишига
сабаб бўлмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўсиши инсонлар
турмуш даражасига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатувчи омил ҳисобланади.
Шу сабабли қишлоқ хўжалиги ривожлантириш, маҳсулотлар таннархининг
кескин ошиб кетишига йўл қўймаслик, уларнинг сифатини талаб даражасида
яхшги бўлишни таъминлаш ҳар бир мамлакат, жумладан Ўзбекистон
Республикаси учун ҳам муҳим вазифа саналади.
Юқоридаги сабабларга кўра Ўзбекистон Республикасида қишлоқ
хўжалигини жадал ва барқарор ривожлантириш зарурати объектив бўлиб,
уни таъминлаш мақсадида тармоқда кенг қамровли ислоҳотлар амалга
оширилмоқда. Хусусан, мулкий муносабатлар бозор муносабатларига
мослаштирилмоқда, ер муносабатлари ривожлантирилиб, ундан фойдаланиш
Do'stlaringiz bilan baham: |