290
29 та Фармони ва 143 та қарори, Ҳукуматнинг 183 та қарори қабул қилинди ва
амалдаги мавжуд норматив-хуқуқий асослар бугунги кун талабидан келиб
чиқиб тузатишлар амалга оширилиб ўзгартирилди
1
. Бундан шуни англаш
мумкинки, демак, мамлакат аграр тармоғидаги муаммоларининг кўлами
кенглигидан ҳамда соҳа мутахассисларининг олдидаги вазифаларнинг қай
даражада бажарилаётганлигидан далолат беради. Демак, катта ҳажмдаги
мазкур норматив-ҳуқуқий асосларнинг қабул қилиниши негизида одамларнинг
фаровон турмуш кечириши ва уларни рози қилиш қолаверса мамлакатнинг
иқтисодий салоҳиятини янада оширишнинг объектив зарурат эканлигидан
далолат беради.
Мазкур зарурат давлатимиз раҳбарининг эътиборидан четда қолмади.
“Қишлоқ хўжалигида фермер ва деҳқонларнинг манфаатдорлигини ошириш
борасидаги ўрганиш ва изланишларимиз давом этмоқда. Соҳага илғор
технологиялар ва кластер тизими жорий этилмоқда”
2
.
Шу боисдан, “давлатимиз раҳбарининг ғояси асосида сўнгги йилларда
қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштириш ва уни қайта ишлашнинг занжирли
усулига асосланган кластер тизими пайдо бўлди”
3
. Шу боисдан, мамлакат
қишлоқ хўжалиги соҳасида хом ашё етиштиришдан тортиб тайёр маҳсулот
ишлаб чиқаришгача бўлган барча жараёнларни ўзида мужассамлаштирган
агрокластер усулини жорий этишга алоҳида устунлик берилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кластер усули бу – “уруғни ерга қадашдан
бошлаб, ундан юқори ва қўшимча қийматли маҳсулот ишлаб чиқариш, тайёр
маҳсулотларни ички бозорга ва экспортга йўналтиришгача бўлган ишларни
бирлаштирувчи тизим”
4
ҳисобланади. Ҳозирги вақтда дунёнинг кўплаб
ривожланган давлатлари жумладан, АҚШ, Германия, Франция, Италия каби
давлатларида бу тизим қўлланилиб юқори иқтисодий самарадорликка
эришиб келинмоқда. Бундан кўриниб турибдики, бугунги кунда кластер
иштирокчилари томонидан қишлоқ жойларига замонавий ва ихчам
инновациялар билан қуролланган саноатни олиб киришда жонбозлик
кўрсатаётган, соҳада йиғилиб қолган муаммоларни ҳал этишда ташаббускор
ҳамда одамларнинг иш билан бандлигини таъминланишдаги етакчи куч ва
субъектлардан бири бўлиб бормоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, “... қишлоқ хўжалигидаги
ислоҳотлар, ер майдонлари тўлиқ хусусий кластер ва кооперацияларга
берилгани пахтачиликда ҳосилдорликни бир йилда ўртача 10 фоизга ошириш
имконини яратди”
5
.
Ривожланган давлатлар аграр соҳасига эътибор қаратадиган бўлсак,
1
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йилги маълумотлари.
2
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Халқ
сўзи, 24 январь 2020 й.
3
https://xs.uz/uzkr/post/agroklasterlar-barcha-birdek-manfaatdor-bolgan-kelazhakni-yaratadi
4
https://xs.uz/uzkr/post/klaster-agrar-sektorning-asosij-osish-nuqtasi
5
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Халқ
сўзи, 29 декабрь 2020 й.
Do'stlaringiz bilan baham: |