297
усулида ташкил этиш мумкинлигини кўрсатмоқда.
Мева-сабзавотчилик тармоғида амалга оширилаётган туб иқтисодий
ислоҳотлар ва таркибий ўзгаришлар натижасида тармоқнинг асосий
иқтисодий кўрсаткичларини ошириш мақсадга мувофиқ. Тармоқни жадал ва
барқарор ривожлантириш, иқтисодий самарадорлигини ошириш мақсадида
қатор фармон ва қарорлар қабул қилинмоқда. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида мева-
сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПФ-5388-сон Фармони соҳани ривожлантиришга қаратилган
муҳим стратегик ҳужжат ҳисобланади.
Унга кўра 2018 йилда ҳар бир ҳудудда 1-2 та мева-сабзавот кластерлари
ташкил этилиб, 2019 йилдан бошлаб мева-сабзавот етиштиришга
ихтисослашган барча туманларни қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини
ташкил этишнинг кластер шаклига ўтиши назарда тутилган бўлиб, ушбу
кластерларга кўчатзорлар, жумладан логистика марказлари (музлатгич,
омбор, қайта ишлаш қувватлари, лабаратория, машина-техник станциялари
учун инфратузилма бинолари)ни ташкил қилиш учун ер майдонлари
ажратиш тўғрисида қарорлар қабул қилиниши кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги
“Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5285–сонли Фармони, ижроси юзасидан
биргина мисол Республиканинг Бухоро вилоятида “BCT Cluster” корхонаси
ташкил этилди. Корхона учун 123,1 миллион АҚШ долларилик инвестиция
йўналтирилиб, дунёнинг етакчи давлатларида ишлаб чиқарилган замонавий,
калава, уни бўяш ва тўқув-трикотаж фабрикалари ташкил этилмоқда.
Лойиҳага кўра, мазкур кластер тизимида жами саккизта компания
фаолияти йўлга қўйилади. Пахта экиш агрокомплекси, пахтани қайта ишлаш
ва тозалаш заводи, бешта фабрикани ўз ичига олган тўқимачилик мажмуаси,
ёғ-мой заводи, 12 минг бош қорамол парваришлашга мўлжалланган
чорвачилик фермаси, биогаз ишлаб чиқариш заводи, тежамкор
технологияларга асосланган 20 гектарлик иссиқхона, 25 турдан ортиқ сут ва
гўшт маҳсулотлари тайёрланадиган корхона шулар жумласидандир. Матони
бўяшда ишлатиладиган қимматбаҳо табиий бўёқ олинадиган индиго-ферум
ўсимлиги ҳам айнан кластер ҳудудида экиш мўлжалланмоқда.
Республикамизда мева-сабзавотчилик кластерларини ташкил этиш
соҳани янги ривожланиш босқичига олиб чиқувчи омил сифатида эътироф
этилмоқда. Ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг янги шакли сифатида юзага
чиқаётган
мева-сабзавотчилик
кластерларида
бошқариш
тизимини
такомиллаштириш зарурати мавжуд. Мева-сабзавотчилик кластерлари
самарали фаолият юритишлари, юқори пировард натижаларга эришиши
учун, уларни бошқариш тизимининг функциялари, вазифалари нималардан
иборат бўлиши лозим?, кластер иштирокчиларининг манфаатлари қандай
уйғунлаштирилади?, кластер билан давлат ўртасидаги иқтисодий
Do'stlaringiz bilan baham: |