4
Т А Б Р И К С Ў З И
Ассалому алайкум ҳурматли анжуман қатнашчилари! Ҳурматли
устозлар!
Бугунги
кунда
аграр
тармоқ
иқтисодий
салоҳиятини
ошириш,
агрокластерларни ташкил этиш ва ривожлантириш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7
февралдаги
«Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
Стратегияси тўғрисида»
ги
ПФ-4947-сон ва
2019 йил 23 октябрдаги
«Ўзбекистон
республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга
мўлжалланган
стратегиясини
тасдиқлаш
тўғрисида»
ги
ПФ-5853-сон
Фармонларида белгиланган вазифаларнинг
ижросини таъминлашда мазкур
Республика илмий-амалий анжумани муҳим қадамлардан ҳисобланади.
Мазкур анжуманнинг мақсади аграр соҳанинг иқтисодий салоҳиятини
ошириш ҳамда агрокластерларни ташкил этишдаги мавжуд муаммоларни ўрганиш
ва уларнинг ечими бўйича илмий асосланган хулосалар шакллантириш, таклиф ва
тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Бунда, агроиқтисодчи олимлар ва амалиётчи мутухассислар қуйидаги
вазифаларни бажариши керак бўлади:
–
аграр тармоқ иқтисодий салоҳиятини оширишда институционал
ислоҳотларни ривожлантириш;
–
а
грокластерларни ташкил этишнинг норматив-ҳуқуқий ва ташкилий-
иқтисодий таъминотини такомиллаштириш;
–
бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудитни халқаро стандартлар
асосида такомиллаштириш;
–
«Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини жорий этиш ва
рақамлаштириш
бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш
мақсадга мувофиқдир.
Мазкур анжуманда иштирок этаётган агроиқтисодиёт соҳаси олимлари,
вазирлик
тизимидаги мутахассислар, амалиётда ишлаётган фермерлар ва
кластерлар
вакиллари
аграр
иқтисодиёт
тармоқларини
инновацион
ривожлантириш ва агротехнологиялар самарадорлигини
оширишнинг ташкилий,
иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатларини такомиллаштиришга эътибор қаратсалар
мақсадга мувофиқ бўлади, деб ўйлайман.
Анжуман якунида аграр тармоқнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш ва
кластерларни ривожлантиришнинг ҳар бир йўналишидаги муаммоларни ҳал этиш
бўйича илмий асосланган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилиб,
тегишли
ҳукумат идоралари ва ташкилотларига тақдим этилади, деган умиддаман.
Шу боисдан, «Аграр тармоқ иқтисодий салоҳиятини оширишда
институционал ислоҳотлар ва агрокластерларни ривожлантиришнинг ўрни:
муаммо ва ечимлар» мавзусига бағишланган бугунги
Республика илмий-амалий
анжумани ишига муваффақият тилайман.
Анжуман иштирокчиларига эса мустаҳкам соғлиқ, илмий ва педагогик
ишларида омад тилайман!
Do'stlaringiz bilan baham: