Аграр тармоқ иқтисодий салоҳиятини оширишда институционал ислоҳотлар ва



Download 7,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/678
Sana08.06.2022
Hajmi7,69 Mb.
#643555
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   678
Bog'liq
TDAU Toplam 2021

 

Тизимдаги илмий-тадқиқот институтларида 2020 йил якуни билан 
янгидан яратилган 7 та ғўза навлари вилоятлар бўйича районлаштирилди 
ҳамда 7 та ғўза навлари истиқболли деб топилди. Нав муаллифлари 
томонидан ушбу навлар бўйича бирламчи уруғчилик тизими йўлга қўйилди.
 
Янгидан яратилган 13 та ғўза навлари ҳамда пахтачиликда “Дастлабки 
уруғ ичидаги юқори сифатли уруғликни аниқлаш ва ажратиб олиш” усулига 
патент олинди.
 
Сабзавот экинларининг бозорбоп, инсон саломатлиги учун қимматли, 
витаминларга бой, ГМО дан тўлиқ ҳоли бўлган, 7 та навлари ва 2 та 
дурагайлари давлат реестрига киритилди. 
 
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумотларига қараганда ер ва сув 
ресурсларидан самарали фойдаланиш йўналишида амалга оширилган 
тадбирлар натижасида 2020 йилда жами 101,8 минг га (140%, 2019 йилга 
нисбатан 29,3 минг гектарга кўпроқ) қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиб 
кетган ерлар қишлоқ хўжалиги муомаласига қайтарилган. Шу жумладан 
фойдаланишдан чиққан 67,5 минг гектари (172%) суғориладиган ерлар ва 
34,3 минг гектари (102%) лалми ва яйлов ер майдонлари ҳисобланади. 
 
Агар ушбу маълумотларни ҳудудлар бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, 
Қорақалпоғистон Республикасида -12 минг гектар, Самарқанд вилоятида -9,2 
минг гектар, Жиззах вилоятида -18,6 минг гектар, Қашқадарё вилоятида -12 
минг гектар, Тошкент вилоятида 10,8 минг гектар, Сурхондарё вилоятида -
7,1 минг гектар, Навоий вилоятида - 5,1 минг гектар, Хоразм вилоятида - 4,2 
минг гектар, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида -3,3 минг гектардан, Фарғона 
вилоятида - 2,7 минг гектар, Наманган вилоятида -2,5 минг гектар ва 
Андижон вилоятида - минг гектар майдонлар қайтадан фойдаланишга 
киритилган. 
 
Энг кўп қишлоқ хўжалиги ерлари муомалага киритилган маъмурий 
ҳудудлар сифатида Жиззах вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси 
эканлиги, қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг муомаладан чиқиб 
кетишидаги асосий сабаблардан бири бу ер майдонларининг тупроқ 
мелиоратив ҳолати ёмонлашгани ва суғориш сувлари танқислиги 
эканлигидан далолат беради. 
 
Юқоридаги тадбирларни амалга ошириш давомида давлат бюджетидан 
йўналтирилган 358,4 млрд сўмлик маблағлар ҳисобидан 54,3 минг га ерлар 
фойдаланишга киритиш учун 780 километр ирригация-мелиорация 
объектлари қурилиган ва реконструкция қилинган, 76 дона насос агрегатлари 
ўрнатилиб, 171 дона тик қудуқлар қазилган.
 
Қайтадан муомалага киритилган қишлоқ хўжалиги ерлари ҳисобига 
қўшимча равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етишитириш имконияти 
яратилди. Хусусан, фойдаланишга киритилган ер майдонларининг 6,3 минг 
гектарига озуқа экинлари, 5,7 минг гектарига шоли, 4,8 минг гектарига 
дуккакли экинлар, 2,7 минг гектарига мойли экинлар, 2,7 минг гектарига 
сабзавотлар, 1,7 минг гектарига полиз экинлари, 44 гектарига картошка, 1,6 
минг гектарига пахта, 1,1 минг гектарига ғалла ва 5 минг гектарига бошқа 
экинлар экилган. Шунингдек, 5,1 минг гектар майдонда интенсив боғлар, 3,7 
минг гектар майдонда токзорлар ва 557 гектарда тутзор барпо этилган.
 



Download 7,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   678




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish