101
ўстирилганда таналари текис ва ён атрофидаги ортиқча новдалардан холи
бўлади.
Теракзорларда дарахтларни қулатиш энг чекка қатордан
бошланиб,
дарахтларнинг пастки қисми уларнинг судрайдиган трактор йўналишига
қаратиб, кейинги қаторга ёнма-ён қилиб ётқизилади. Дарахтлар «Дружба-4А»
ёки «Тайга-214» маркали арралар ёрдамида кесилади.
Ана шу механизмларнинг ўзи билан йирик шохлар кесилади ва дарахт
танаси шохлардан тозаланади. Кейин дарахт танаси ёғоч омборига ташилади,
қатор оралари қолдиқ шохлардан тозаланади ва теракларнинг навбатдаги
қатордаги дарахтларни кесишга киришилади.
Терак кесишнинг иккинчи усули ҳам мавжуд бўлиб,
бунда кесилган
дарахтлар шохлари қирқилмаган ва асосий танаси ён шохлардан
тозаланмаган холда судраб чиқилади. Кейин махсус майдончада шохларини
тозалаш, танасини керакли ўлчамда кесиш амалга оширилади. Теракзорни
асосий кесишда ҳам уларни оралиқ кесишдаги механизмлардан
фойдаланилади.
Қаторлаб ўтқазилган тераклар ҳам асосий фойдаланишда бўлган
теракзорларни кесишдаги усул билан қирқилади. Тераклар кесилгандан
кейин дарахтлар ва уларнинг қолдиқлари ташиб чиқарилгандан сўнг
тўнкаларни ковлаш ишлари амалга оширилади. Бунинг учун ДТ-75 маркали
тракторга агрегатланадиган КРТ-2 тўнка қазгичдан, М-6 маркали қазгич-
йиғгичдан, йўғон илдизларни йиғиб олишда КРТ-3
маркали култиватордан
ДТ-75 маркали тракторга тиркалган ҳолда фойдаланилади. Тўнкаларни
ковлаб олишда бошқа маркадаги қазгичлар ва машиналардан ҳам фойдаланса
бўлади.
Ковлаб чиқарилган тўнкаларни йиғиб олиш ДТ-75 тракторига
тиркаладиган М-6 маркали уюм йўғгич ёрдамида бажарилади. Далалар
тўнкалардан ва илдиз қолдиқларидан тозалангандан сўнг, ер плантажли плуг
билан ҳайдалади, майдон бир йилгача шудгор ҳолича ташлаб қўйилади ва
келаси йили беда экишда фойдаланилади.
Теракзорларда дарахтларни оралиқ кесиш, бошқача айтганда, бошқа
даратзорлардаги каби парваришлаш мақсадида кесиш дарахтлар ҳаёт
муддатининг учта даврига мўлжал қилиб ўтқазилади: биринчиси,
дарахтлар
шох-шаббасининг қалинлашиб кетиш даври; иккинчиси, дарахтлар жуда
ўсиб кетган даврда ва учинчиси дарахтларда физиологик жараёнлар сусайган
ва ўсимталарининг пасайиб кетиш даври ҳисобланади.
Махсус барпо этилган теракзорларда ва қаторлаб ўтқазилган теракларда
ҳаёт муддатининг учта даври фарқ қилиниб, улар турли даврларда рўй
бериши мумкин. Мирза теракларда экилиб барпо қилинган дарахтзорларда
улар қалин ўтқазилганлиги туфайли (гектарига 10 минг тупгача) ҳаёт
муддатининг дастлабки даври 5 ёшлигида, иккинчиси 10 ёшлигида ва учинчи
даври эса 15 ёшлигида рўй беради. Оддий типик теракзорларда эса 1х3 м ли
схемада ўтқазилган мирза теракларда оралиқ
кесиш биттадан терак
қолдириб, 5 ёшлигида ўтқазилади. Иккинчиси шу хилда кесиш
102
дарахтларнинг 10 ёшлигида ўтказилиб, 2х3 м ли схема билан ўтказилган
тераклар эса асосий кесишгача ўстирилади.
Қаторлаб экилган тераклар, агар улар йўл ёқаларига ёки суғориш
шахобчалари бўйига 1, 2, 3 ва 4 қатордан қилиб ўтқазилган ва дарахтлар
қаторларда 1,0; 1,5 ва 2,0 м оралиқда жойлаштирилган бўлса, оралиқ кесиш
теракларнинг 5, 10 ва 15 ёшлигида ўтқазилади. Ҳар учала ҳолда ҳам
ўтқазилган кўчатларнинг кўкариб турганлари 50% миқдорида кесиб олинади.
Агар мирза тераклар ҳар гектар майдонга 10 минг туп миқдорида ўтқазилган
бўлса, у вақтда биринчи кесишда ярми, яъни 5
минг тупи кесиб олинади,
иккинчисида 2500 тупи, учинчисида 1250 тупи кесилиб, қолган 1000-1200
тупи асосий кесишга қолдирилади.
Теракларни оралиқ ва асосий кесишда ишга яроқли ёғочлар ва уларнинг
ҳажми ҳар хил ассортиментда бўлади. Ўлчами бўйича улар учта гуруҳга
ажратилади. Биринчи гуруҳга ишга яроқли йирик ёғочлар киритилиб
уларнинг йўғонлиги учки кесмаси бўйича пўслоғисиз 25 см ва ундан ҳам
йўғон бўлиши керак. Иккинчи гуруҳга йўғонлиги 13 дан 24 см гача, учинчи
гуруҳга эса майдалари киритилиб, уларнинг йўғонлиги 3-12 см ни ташкил
этади. Табиийки дастлабки оралиқ кесишда (5 ва 10 ёшлигида) асосан майда
ва ўртача ўлчамдаги ёғочлар олинади, лекин уларни қишлоқ қурилишларида
бемалол ишлатиш мумкин. Ишга яроқли йирик ёғочлар теракларнинг ёши 15
га етганда ва ундан ошганда шаклланади.
Теракларни оралиқ кесиш, худди асосий кесишдаги сингаридир.
Ўзбекистон учун хозирча бунинг илмий ишланмаси кутилмоқда, шунга кўра
жамоа ширкатлари ва ўрмон хўжаликлари
учун институтимиз томонидан
ишлаб чиқилган, ўрмон ихота дарахтзорларида парваришлаш мақсадида
кесиш бўйича тавсия этилган қоидалардан фойдаланишни маслаҳат берамиз.
Оралиқ кесиш технологияси дарахтларнинг ҳаёт муддатларининг турли
даврлари бўйича бир-биридан фарқ қилади. Чунончи, теракни қаторлаб
ўстириш ва махсус теракзорлар барпо этиб етиштириш, шунингдек, уларни
қалин ўстириш билан алоҳида теракзорларда ўстиришдаги каби.
Умуман
теракларни оралиқ кесиш технологиясида ишларни қуйидаги изчилликда
ўтказиш талаб этилади:
қаторлаб ўтқазиладиган ва махсус теракзорларнинг ишчи бўлмаларини
ва дарахтлардан чиқадиган ёғочни судраб чиқиш жойларни режалаш;
дарахтларнинг 3 м гача бўлган баландлигидаги шохларини кесиш ва
уларни дарахтзордан ташқарига чиқариб ташлаш;
кесиш учун мўлжалланган дарахтларни йиқитиш;
шохларни кесиш ва уларни ҳам дарахтзордан ташқарига чиқариб
ташлаш;
дарахтлардан арралаб олинган ёғочларни судраб чиқиш;
ёғоч ва шохларни ўлчаш ва штабелларга уриш.
Қалин қилиб ўстирилган дарахтзорда (гектарига 10 минг тупгача)
биринчи оралиқ кесишни (5 ёшлигида) иккинчи қатордан бошлаш, кейин
тўртинчи, олтинчи, саккизинчи қаторлардан иш бошлаш лозим. Иккинчи
оралиқ кесиш (10 ёшлигида) ҳам иккинчи қатордан бошланиб, қолганлари
103
ҳам биринчи кесишдаги каби перпендикуляр равишда амалга оширилади.
Учинчи оралиқ кесиш ва асосий кесиш ҳам тартибда навбати билан
ўтказилаверади. Теракнинг қалин жойлашганлиги ва унинг ёши ҳали
кичиклиги туфайли биринчи оралиқ кесишда у унчалик йирик ишга
ярайдиган ёғоч бера олмайди ва шунга кўра ундан шохлари қўл билан кесиб
ташлангандан кейингина фойдаланиш мумкин. Бу ерда ёғочни трактор билан
судраб чиқиш фақат учинчи оралиқ кесиш ва охирги асосий кесиш вақтида
қўлланилиши мумкин. Дарахтларни трактор судрайдиган томонга қилиб
йиқитилади.
Биринчи оралиқ кесишдаги ишларни механизациялаштириш учун қатор
оралари 3 м ва ундан кенгроқ бўлган ҳолларда 0,6-1,4 синфга оид ғилдиракли
тракторлардан ТПР-1 типидаги махсус судрайдиган мослама билан
жиҳозланган ҳолда ёки троссдан фойдаланилади. Бунда агрегатга тракторчи
ва унинг ёрдамчиси хизмат қилади. Трактор эса қатор орасига орқаси билан
кириб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: