Ўрмончилик ” фанидан ўҚув-услубий мажмуа



Download 2,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/160
Sana06.06.2022
Hajmi2,59 Mb.
#640754
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   160
Bog'liq
Мажмуа Ўрмончилик

Таянч сўз ва иборалар: 
Табиий ва сунъий қайта тикланиш, уруғдан ва 
вегетатик қата тикланиш, аввалги, кейинги ва ҳамроҳ қайта 
тикланиш, ҳосилдорлик, уруғларнинг тарқалиш усуллари, пархиш, 
тўнкадан кўпайиш. 


87 
Вояга етиш ёши кириши билан уруғ ҳосилдорлиги аста-секин ошиб 
боради ва жисмоний қараш ёшида камайиб кетади. 
Тўлиқ уруғ ҳосилдорлиги дарахт турларида турличадир: асосан майда 
уруғли дарахтлар (қайин, ҳар йили тоғтерак, тол терак, йирик уруғли 
дарахтлар қорақарағай, оққарағай ҳар 
– 3-6 йил, эман, қорақайин 6-8 йилда 
1 марта).
Уруғ ҳосилдорлигига об-ҳаво шароитлари билан чамбарчас боғлиқ 
бўлиб. (паст температура, гуллаш даврида ёғингарчилик кўплиги, ёзги юқори 
ҳарорат ёзги ва бахорги қурғоқчилик дўл, жала тўфонлар ва хоказо). 
Уруғларни тўкилиши ва тарқалиши ҳосил бериш даврини тугаллайди. 
Уруғлар тўкилиши бир неча кундан (қайрағочдошлар, терак) ёши 1-2 ой 
(оққарағай, эман, қорақайин). 
Уруғларни тарқалиши шамол, сув, қушлар, ўрмон хайвонлари орқали 
амалга оширилади. 
Ўрта вазндаги уруғлар 250 м ва ундан узоқроққа боради. 
Ўрмонларнинг ўсиши-унинг баландлиги, диаметри, ҳажми ва 
оғирлигининг ортишидан иборат. Дарахтлар сони ёки битта дарахт ёки 
умуман дарахтзор ҳажмининг ортиши (кўпайиши) ўсиш дейилади. Бир йил 
давомида бўлса-йиллик ўсиш дейилади. Маълум бир неча йиллир давомида 
ўсиши эса даврий ўсиш дейилади. Дарахтнинг ўрта арифметик умри 
давомида ўсиши ўртача ўсиш дейилади. 
Дарахтларнинг баландлигига қараб ўсиши, уларнинг ёшлик вақтида 
ҳар хил бўлади. Ўсиш даражасига қараб тез ва секин ўсувчи дарахтлар 
турларига бўлинади. Уруғидан катта бўлаётган дарахтларга нисбатан 
пархешланиб ва тўнкасидан кўпаяётган ўсимликларнинг ўсиши тезроқ 
бўлади. Лекин аста секинлик билан уруғидан ривожланаётган дарахтлар ўз 
кўрсаткичлари бўйича вегетатив усул билан етиштирилаётганларига етиб 
олиб, кейинчалик улардан ўзиб кетади. 
Тез ўсувчи дарахтлар 30-50 ёшларида ўзининг энг юқори баландлигига 
етади, ундан кейин эса ўсиши секинлашади ёки умуман тўхтайди. Секин 
ўсувчи дарахтлар 5-20 йил мобайнида жуда ҳам секин ривожланади, энг 
юқори баландлигига эса 80-120 ёшида етади. 
Умуман олганда, дарахтларнинг ўсиш тезлиги қуйидаги ҳолатларга 
боғлиқ: 
а) дарахтларнинг биологик хоссалари; 
б) ўсиш жойларининг шароитлари ва хусусиятлари; 
в) дарахтларнинг келиб чиқиши; 
г) ички муҳит (қўшни дарахтлар, улар ўртасидаги рақобат ва бошқалар) 
таъсири; 
д) дарахт ёши, ўсиш тезлигига қараб дарахтлар қуйидагича 
тақсимланади: терак, тол, оқ акация, тилоғоч, оқ қайин, қайрағочлар, қарағай, 
заранг, шумтол, қора ёнғоқ, грек ёнғоғи, эман, граб, қора қайин, тоғ 
арчазорларининг барча турлари, тянь-шань арчаси, тисс. 
Дарахтларнинг ўсиш тезлиги уларнинг ёши билан бевосита боғлиқдир. 


88 
Дарахтларнинг ичида ёки ўрмонсиз майдонларда ёш ниҳолларнинг 
пайдо бўлишига-ўрмоннинг табий тикланиши дейилади. Бу жараён табиий ва 
сунъий ёки аралаш бўлиши мумкин. Табиий шароитда ўрмонлар 
тикланишида инсон аралашмайди. Сунъий дарахтзорларни яратиш эса инсон 
томонидан махсус дарахт уруғини сепиш ёки кўчатларни экиш (ўтқазиш) 
йўли билан амалга оширилади. Дарахтларнинг уруғидан ва вегетатив 
кўпайиш ва кўпайтириш усуллари мавжуд. 
Тупроқ, атмосфера ва дарахтзор ўртасида ўзаро узилмас кўп қиррали 
ҳаракат жараёни хукм суради. Шу билан бирга, бир вақтнинг ўзида, 
дарахтзор тупроққа ва атмосферага маълум миқдорда, бошқа сифатда 
энергия қайтаради. Дарахтлар ўрмонзорларда ўзаро муносабатда ҳаракат 
қилади ва бу ҳаракат шакли ҳар хил бўлиши мумкин. 
Аралаш ўрмонларда дарахт ва буталарнинг уч турдаги ўзаро 
муносабатлари аниқланган: 
Биринчи ярусдаги алоҳида дарахт турлари ўртасида; 
Биринчи ярус дарахтлари ва иккинчи (учинчи) ярусдаги бошқа 
дарахтлар ўртасида; 
Биринчи ярус дарахтлари ва буталар ўртасидаги муносабатлар; 
Дарахтлар ва буталар ўртасидаги бу ўзаро муносабатлар ўсиш 
шароитлари, қалинлик ва дарахтзор ёши билан аниқланади. Албатта, 
рақобатбардошликка чидамли дарахт ёки буталар яшаш имкониятига эга 
бўлади. 
Умуман, ўрмоншуносликда бир неча ўзаро муносабат турлари 
аниқланган. Улар генеологик, физиологик, биотрофик, биофизик, механик ва 
алелопатик турлардан иборат. 
Дарахтзорларда баъзи дарахтлар қурийди, нобуд бўлади. 
Аммо ўрмон, умуман олганда, авлодларнинг узлуксиз алмашиниши 
натижасида яшайверади. 
Умуман, дарахтзорларни 6 та ўсиш ва ривожланиш босқичи бор: 
Ниҳоллик даври-бир ёшгача; 
Ёшлик даври-юмшоқ- барглиларда-10 ёшгача; игна барглиларда-20 
ёшгача; 
Балоғатга етган даври-игна барглиларда – 21-40 ва кенг япроқлиларда 
11-20 ёшгача; 
Ўрта ёшли босқич-игна барглиларда-41-60 ёш, кенг япроқлиларда 21-
30 ёш; 
Дарахтларнинг пишиб етилган даври; 
Дарахтларнинг қарилик даври-140 ёшдан ошиқ (игна барглилар учун), 
61 ёш-кенг япроқли дарахтлар учун. 
Ўрмон ривожланиши, деб ўрмонларнинг ўсиш ва шаклланиш 
жараёнида бўладиган сифат ўзгаришларга айтилади. 
Масалан, бир хил ўсган дарахтлар ҳосилдорлиги билан бир-биридан 
фарқ қилади. Чунки уларнинг ички ривожланиши ҳар хил тарзда ўтади. Бир 
хил дарахтлар бир ёшда ва ўсиши ҳам тенг бўлсада, ҳосил беришга ҳар хил 
вақтда кириши мумкин. 


89 
Дарахтларнинг ўсиши ва уларда бўладиган сифат ўзгаришлар иқлим 
омилларига, яъни сув режими ҳамда тупроқ бойлиги ва инсоннинг амалий 
иш юритишига боғлиқдир. 
Дарахтларнинг ўсиши ва ривожланиши вақт ва ташқи шароит билан 
боғланган. Ёш дарахтлар унча ривожланмаган илдиз тизими ва кўп бўлмаган 
барглар билан қопланган бўлади. 

Download 2,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish